Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Эпилептик хуружларни батамом тўхтатувчи дорилар борми?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Эпилептик хуружларни батамом тўхтатувчи дорилар борми?
Эпилепсиянинг барча турларига зўр таъсир қилувчи универсал дори 
ҳанузгача ишлаб чиқил маган. Масалан, карбамазепин тутқаноқ хуруж-
ларини яхши бартараф этса, бироқ абсанслар билан кечувчи эпилеп-
сияда ёрдам бермайди. Этосуксимид, депакин, конвулекс абсансларни 
тўхтатишда жуда фойдали, аммо тоник ва клоник титрашлар билан 
намоён бўлувчи тутқаноқ хуружларини тўхтата олмайди. Бензонални 
қабул қилиб юриш эса бора-бора ақлий заифликка олиб келади.

Агар ичиб юрган дори фойда қилмаса, уни бош қа дорига ўзгар-
тириш тартиби қандай?
Фойда қилмаган дорини бирдан тўхтатиш асло мумкин эмас! Бу 
хавф ли! Шунинг учун бир дорини иккинчи дорига ўзгартириш схема-
сини келтириб ўтаман. Дейлик, бемор А дорини 1 таблеткадан 3 маҳал 
қабул қилиб юрибди. Уни қандай қилиб Б дорига ўзгартириш мумкин? 
Ушбу схема қуйидаги жадвалда келтирилган (Бу жадвал врачлар фой-
даланиши учун мўлжалланган).
Дорилар
Аввал ичиб юрган 
дориси
А
А
А
1–3 кун
А
А
Б
4–6 кун
А
Б
Б
7 кундан кейин
Б
Б
Б
Демак, А дорининг дозасини ҳар 3 кунда камайтириб, Б дорига ўтиб 
бориш мумкин. Буни врач назоратида амалга ошириш керак. Врач 
хоҳишига кўра бир доридан иккинчи дорига ўтиш тартибини 3 кун 
эмас, балки 5 кун қилиб белгилаш мумкин. Бир доридан иккинчи дори-
га ўтишни ЭЭГ назоратида амалга оширса, самараси яхши бўлади. 

Нима учун эпилепсияда доимо ЭЭГ текшируви ўтказиш тавсия 
этилади?
Чунки ЭЭГ эпилепсия турини тўғри аниқловчи ягона текшириш усу-
лидир. Янги дорининг фойда бериш ёки бермаслигини даставвал ушбу 
текширув орқали билиб олиш мумкин. Чунки хуружлар камайишидан 
олдин ўзгаришлар аввал ЭЭГда кўзга ташланади. ЭЭГни эпилепсия-
ни яхши тушунадиган мутахассис невропатолог ўтказиши керак. ЭЭГ 
қилаётганда, албатта, фотостимуляция синамасини ўтказиш лозим. 
Фотостимуляция – иккала кўзга махсус мослама ёрдамида ёруғлик 
нурлари орқали таъсир ўтказиш.
Ана шунда кўринмас тўлқинлар юзага чиқиб, эпилепсиянинг турини 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
37
аниқлаш осон кечади. Гипервентиляция, яъни ЭЭГ олаётганда чуқур-
чуқур нафас олиш ҳам эпилептик хуружлар, айниқса, абсансларни тез 
аниқлашга ёрдам беради. Баъзида абсансни юзага келтириш учун ги-
первентиляция ёки фотостимуляциянинг ўзи етарли. Хуружлар энди 
бошланган беморда эпилепсиянинг турини аниқлаш қийин кечади. Бу-
нинг учун камида ҳар ойда бир марта ЭЭГ қилиб, беморни назоратга 
олиб, хуруж турларини аниқлаш ўта муҳимдир.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish