Эпилепсия ва ступор (қотиб қолиш)
Эпилепсияда ступор турли даражада, яъни оддий камҳаракатликдан
тортиб, қотиб қолишгача кузатилади. Қотиб қолган беморда мутизм
(гапирмай қўйиш) пайдо бўлади, бироқ у бировнинг сўзи ва ҳаракатини
такрорлаши мумкин.
Одатда, ступор бир неча дақиқадан бир неча соатгача давом эта-
ди. Ступор пайтида тўсатдан фаол ҳаракатлар пайдо бўлиши ва бемор
атрофдаги нарсаларни отиб юбориб, ёнидагилар билан уришиб кетиши
мумкин.
Ступор, одатда, хуружлардан сўнг кузатилади, бунда тўла ва қисман
амнезия (хотира йўқолиши) ҳам вужудга келади.
2–Асаб ва руҳият
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
34
Эпилепсия билан касалланган беморни даво ласа бўладими?
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, эпилепсия билан касалланган
беморни даволаш қанча эрта бошланса, тўла тузалиб кетиш имконияти
шунча юқори бўлади. Тутқаноқ хуружлари кузатилган бемор врач назо-
ратига олиниши ва барча текширувлардан ўтказилиши лозим. Шунинг-
дек, даволашни энди бошлаган даврда айнан қайси дори эпилепсия-
нинг қайси турига фойда қилишини билиб олиш керак.
Антиконвулсантлар қандай буюрилади?
Эпилептик хуружларни бартараф этиш учун бериладиган дорилар-
ни антиконвулсантлар деб аташади. Масалан, финлепсин, депакин,
конвулекс каби дорилар антиконвулсант ҳисобланади. Даволашнинг
муваффақиятли кечиши тўғри аниқланган ташхис ва тўғри танланган
дори турига боғлиқ.
Даволашда қуйидаги қоидаларга амал қилиш зарур:
• Даставвал эпилепсия тури, беморнинг ёши, қандай касаллик
-
лар билан оғриганлиги, дориларга аллергияси бор-йўқлиги ва руҳий
ҳолати аниқланади.
• Электроэнцефалография (ЭЭГ) албатта қили ниши ва даволовчи
врач ЭЭГ хулосаларини ўқий олиши керак. Бу текширув эпилепсия таш-
хисини қўйиш ва унинг турини аниқлаш учун энг асосий текширув усу-
лидир. Уни заруратга қараб ҳар 3–6 ойда ўтказиб туриш мумкин. Таш-
хис қўйиш мушкул ҳолатларда ЭЭГ видеомониторинг қилинади. Бунда
беморнинг бошига тақиб қўйилган электродлар орқали бош мия био-
токлари 12–24 соат мобайнида ёзиб турилади. Бу ёзувлар компьютер
мониторида акс этиб туради ва биратўла видеога ёзиб борилади. Хулоса
беморнинг қариндошларига CD дискда ёзиб берилади. Видеомонито-
ринг, айниқса, абсанслар билан кечувчи эпилепсияда кўп қўлланилади.
Бу усул билан бир кунда беморда неча маротаба абсанс рўй берганини
аниқлаб олиш мумкин. Баъзида абсанслар бир кунда 50–100 марта ҳам
кузатилади.
• Даволаш учун дастлаб битта дори танланади ва у кам дозада бе-
риб борилади. Дорининг дозаси ҳар 3–5 кунда ошириб борилади. Бунда
тана вазни, хуружлар сони, беморнинг умумий аҳволи эътиборга олина-
ди. Танланган дорининг бемор учун зарур дозаси аниқлаб олиниши ўта
муҳим. Бу врачдан катта маҳорат ва тажрибани талаб қилади.
• Антиконвулсантларнинг қандай берилиши индивидуал тарзда ҳал
қилиниши ва буни фақат даволовчи врач ҳал қилиши керак. Даволаш
режасини тузишда Халқаро стандартларга таяниб иш кўриш лозим.
АСАБ ВА РУҲИЯТ
35
Do'stlaringiz bilan baham: |