Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Қолган 10 фоизичи? Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Қолган 10 фоизичи?
Жавоб: 100 фоиз демаганимнинг сабаби, баъзи бе мор ларда 
абсанслар билан биргаликда бошқа тип даги эпилептик хуружлар ҳам 
кузатилади. Ана шу эпилептик хуружлар кейин ҳам давом этаверади. 
Баъзида улар оғир тус олади. Шу боис эпилепсия билан оғриган катта 
ёшдагиларнинг болалик даври ўрганилганда уларда абсанслар ҳам 
кузатилган бўлади.
Савол: Эпилепсия – бу тутқаноқ касаллигими? Тутқаноқ деганда 
эпилепсия тушуниладими? Шу атамаларга ойдинлик киритсангиз.
Жавоб: Халқ орасида «эпилепсия» деганда тутқаноқ касаллиги 
тушунилади. Бироқ «Тутқаноқ касаллиги» атамаси эпилепсияни тўла-
тўкис қамраб оладиган атама эмас. «Тутқаноқ хуружлари» де ганда бош 
ва қўл-оёқлар, яъни танада мускуллар тор ти шуви, қотиб қолиши ва 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
43
титрашлари билан кечадиган хуружлар тушунилади. Бироқ эпилеп-
сиянинг тутқаноқ хуружларисиз, яъни фақат онг нинг (ҳушнинг) қисқа 
муддатга йўқолиши билан кечадиган турлари кўп. Абсансларни бунга 
мисол қилиб кўрсатиш мумкин. «Эпилептик хуруж лар» атамаси эса 
кенг маъно касб этувчи атама бўлиб, унинг тутқаноқ ҳуружлари ва 
тутқаноқ хуружларисиз кечадиган турлари мавжуд. Абсанс лар тутқаноқ 
хуружларисиз кечадиган эпи лепсиядир.
Савол: Сиз абсансларнинг тури кўп деб айт дингиз. Абсансларнинг энг 
кўп учрайдиган оддий турига таъриф берсангиз. Абсанс хуружлари пай-
тида нималар рўй беради?
Жавоб: Абсанснинг энг кўп учрайдиган тури – бу бир нуқтага қараб 
қотиб қолишдир. Бу оддий абсанс. Бу пайтда беморнинг қорачиқлари 
кенгаяди, ёруғликка таъсирланмайди, юзи оқариб кетади. У нима 
иш қилаётган бўлса шу ҳолатда қотиб қолади, яъни гапираётган 
бўлса, гапиришдан тўхтайди, ёзаётган бўлса ёзишдан, расм чизаётган 
бўлса расм чизишдан тўхтайди ва ҳ.к. Бироқ бемор мувозанатини 
йўқотмайди, йиқилиб тушмайди. Демак, хуруж пайтида бемор қандай 
вазиятда бўлса, шу ҳолатда ҳайкалдек қотиб қолади. Бу ҳолат бир неча 
сония, одатда, 5–15 сония давом этади. Абсанс хуружи ўтиб кетгач, 
бемор яна ўз иши ни давом эттираверади. Оддий абсанслар қан дай 
тезликда пайдо бўлган бўлса, худди шундай тезлик да дарров тўхтайди. 
У ҳозиргина ўзида нима бўлганини сезмайди ёки атрофдагилардан 
билиб олади. Оддий абсанслар пайтида кўз олма си бир-икки айланиб 
олиши ёки бош орқага қимир лаб кетиши мумкин. 
Оддий абсанснинг қандай бўлишини яхшироқ билиб олмоқчи 
бўлсангиз, ҳинд кинофильмларида тез-тез такрорланадиган бир 
эпизодни кўз олдин г изга келтиринг. Рол ижро этаётган ҳинд актрисаси 
йигитга кўзи тушса, унга қараб, турган жойида қотиб қолади. Бу пайтда 
унинг кўзлари катта-катта очилган, қорачиқлари кенгайган, кип рик-
лари пирпираб турган бўлади. Гўёки йигит ушбу қизнинг ҳушини бир 
неча сонияга ўғирлаб қўяди. Ёнидаги дугонаси «Ҳей сенга нима бўлди» 
деб, унинг кўзлари олдидан қўлларини ўтказса ҳам, қиз буни билмайди. 
Бир неча сониядан кейин бу актриса ўзига келади. Айнан мана шу ҳолат 
оддий абсансга ўхшашдир. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish