Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Эпилепсия ақлий заифликка олиб келадими?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Эпилепсия ақлий заифликка олиб келадими?
Эпилепсиянинг баъзи турлари бора-бора ақлий заифликка олиб 
келиши мумкин. Баъзи беморларнинг хотираси пасайиб, тафаккур до-
ираси торайиб боради. Бироқ бу бузилишлар дарров пайдо бўлмайди, 
секин-аста вужудга келади. Йиллар ўтиб, диққат тарқоқлиги ривожла-
нади, фикрлар теранлиги сусаяди. 
Бемор диққат-эътиборни талаб қилувчи ақлий машқларни бажа-
ришда қийналади ёки уддасидан чиқа олмайди. Улар учун бир ишга ки-
ришиб кетиб, охиригача етказа олмай ташлаб қўйиш, асосий иш билан 
иккинчи даражали ишни чалкаштириш, кераксиз ишларга ўралашиб 
юриш жуда хос.
Фикрлар карахтлиги беморнинг нутқида ҳам акс этади. Берилган са-
волларга лўнда қилиб жавоб бера олмайди, бир айтган гапини яна бир 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
33
неча бор такрорлайверади ёки суҳбат бошида тушунарли бўлиб қолган 
воқеани яна сўзлаб беради. Улар ҳиссиётга берилиб сўзлашади, баъзан 
камгап, баъзан сергап бўлишади. Бу беморнинг кайфиятига боғлиқ. 
Ёши катта беморларда, айниқса, аёлларда, пуэрилизм, яъни бола-
ларга хос хулқ-атвор кузатилади. Уларнинг нафақат хатти-ҳаракатлари, 
балки фикр лаш доираси ҳам ёшидан орқада қолиши мумкин. Баъ-
зан эса, 5–7 яшар болалар ўз ёшига мос келмайдиган ақл-заковатни 
кўрсатишади. Улар худди катталардек фикр юритишади, фойдали 
маслаҳатлар бериб қўйишади. 
Баъзи ота-оналар боладаги бундай қобилиятдан қўрқиб кетиб, бо-
лани психиатрга ҳам кўрсатишади ёки бўлмаса фахрланиб юришади 
ва боладаги ноёб қобилиятни эпилепсия билан боғлашмайди. Демак, 
бошқа руҳий касалликлардан фарқли ўлароқ, эпилепсия бир-бирига 
зид бўлган руҳий ўзгаришлар билан кечувчи касалликдир. 
Эрта ривожланган эпилепсияларда ақли заифлик кўп кузатилади. Бу 
ҳолат болаларда олий руҳий функциялар ҳали тўла шаклланмаганлиги 
билан боғлиқ. Шу боис болалик даврида кузатиладиган бош миянинг 
ҳар қандай оғир касаллиги руҳият ва тафаккурнинг у ёки бу даражада 
бузилишлари билан кечади.
Эпилепсия билан касалланган беморда кейинчалик бош миянинг 
турли касалликлари кузатилса, масалан, бош мия жароҳати, менингит, 
қон томир касалликлари, алкоголизм, руҳий бузилишлар кучаяди. 
Руҳий бузилишлар яққол ифодаланган беморда кейинчалик тут-
қа ноқ хуружлари бутунлай тўхташи мумкин. Шунинг учун ҳам 
психиатр лар ва тиббий психологлар эпилепсиянинг сўнгги босқичла-
рида тутқаноқ хуружлари ўрнини руҳият бузилишлари эгаллайди, деб 
айтишади.
Эслатма. Эпилепсиянинг 3–5 йил ичида бутунлай тузалиб кетади-
ган, ақлий ва руҳий бузилишлар умуман бўлмайдиган турлари ҳам кўп.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish