Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Инсульт рўй берса, нима қилиш керак? Беморни ўрнидан  қўзғатмаслик керак, деган гаплар тўғрими?  Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Инсульт рўй берса, нима қилиш керак? Беморни ўрнидан 
қўзғатмаслик керак, деган гаплар тўғрими? 
Жавоб: Инсульт ривожланган заҳоти бемор зудлик билан шифохо-
нага ётқизилиши ва тиббий-психологик ёрдам касалликнинг дастлаб-
ки соат лари даноқ бошланиши керак! Бу ерда иккиланишга ҳеч қандай 
ўрин йўқ! «Беморни қўзғатмаслик керак, бирон соат уйда бўлсин, ҳозир 
мумкин эмас» қабилидаги гаплар ноўриндир. Аксинча, инсульт ривож-
лангандан сўнг 3–6 соат ичида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам бе-
морнинг тўла тузалиб кетиши, энди бошланаётган фалажликларнинг 
олдини олиш ва қолаверса, беморнинг ҳаётини сақлаб қолишга олиб 
келади. 
Баъзан инсульт ривожлангандан сўнг «Тез ёрдам» машинаси етиб 
келгач, беморнинг яқинлари «Ҳозир беморнинг аҳволи оғир, бир оз 
шошмай турайлик, қон босими жойига келсин, йўлда бир гап бўлиб 
қолиши мумкин», деб етиб келган врачни аросатда қолдиришади. Одат-
да, беморнинг бир нечта қариндошлари орасида қолган врач уларнинг 
айтганига кўнади ёки «Бемор йўлда ёмон бўлиб қолса, жавоб берасиз-
ми?» қабилидаги саволлардан чўчиб, беморни уйда қолдиради. Врач 
бу сўзларга эътибор қилмасдан, беморга дастлабки тиббий ёрдамни 
кўрсатиб, дарҳол шифохонага етказиши зарур. Мабодо тиббий ёрдам 
ўз вақтида кўрсатилишига қарамасдан беморнинг аҳволи шифохонага 
олиб бораётганда оғирлашиб қолса, дарров врачни айблаш керак эмас, 
чунки инсультнинг дастлабки куни ўлим ва бошқа оғир ҳолатлар кўп 
кузатилади. Бундай вазиятларда беморга малакали тиббий ёрдамни 
фақат шифохона шароитида кўрсатиш мумкин. Бу қоидани врач ҳам, бе-
морнинг яқинлари ҳам билиши лозим. 
Чунки уйда қолдирилган беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш 
ўта мушкул. Касалликнинг дастлабки куниёқ диагностик мақсадда 
орқа мия суюқлиги текширилиб ёки МРТ қилиниб, инсультнинг тури 
аниқланиши керак! 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
25
Одатда, инсульт ривожлангандан бошлаб 21 кунгача бўлган давр 
инсультнинг ўткир даври ҳисобланиб, бу даврда бемор шифохонада 
даволанади. Касалликнинг ўткир даврида беморнинг ҳуши бузилиб, 
фалажликлар, нутқ ва хулқ-атвор бузилишлари яққол ифодаланган 
бўлади. Бу даврда унга руҳий тинчлик ўта зарурдир! Шунинг учун бе-
морни кўришга келаётганлар сонини кескин камайтириш лозим, унинг 
ёнида турмуш ўртоғи ёки фарзандларидан бири (улар бўлмаганда 
қариндошлари)парвариш қилиш учун қолиши мумкин. Чунки ҳар 
қандай ташриф кечагина оёқда юрган, бугун эса тўшакка михланиб 
қолган беморга руҳий жароҳат етказиши мумкин. Бундай ҳолатлар, 
айниқса, бирга ишлайдиганлар ва қўни-қўшнилар ташриф буюрганда 
рўй бериши эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Агар бемор: «Танишларим мени кўргани келишаяптими?» деб 
сўраса, унга «Албатта келишаяпти, бироқ докторлар уларга рухсат бе-
ришмаяпти, бир оз тузалганингиздан сўнг уларни ёнингизга қўйишади. 
Барча келиб-кетаётганлар сизни тезроқ соғайиб кетсин дейишмоқда» 
қабилидаги сўзлар билан беморни тинчлантириш лозим. Айниқса, 
нутқи бузилган беморлар ёнига келувчилар сонини нутқ тиклангун-
га қадар тўхтатиб туриш лозим. Нутқ эса аксарият ҳолларда 2–3 ҳафта 
ичида тиклана бошлайди. Даволаш муолажалари тўғри ва ўз вақтида 
олиб борилса, олдин беморнинг оёқларида ҳаракат пайдо бўлади, 
қўлнинг тикланиши эса бир оз суст боради. Чунки мия пўстлоғида жой-
лашган оёқ марказларини иккала қон томир қон билан таъминлайди, 
Қўл марказларини эса фақат битта қон томир қон билан таъминлайди. 
Шунинг учун ҳам ушбу артерия соҳасида кузатилган инсультларда қўл 
ҳаракатларининг тикланиши суст чекади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish