112
Халқ таълими вазирининг
2019 йил 7 февралдаги 46-сон
буйруғига 1-илова
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги
Жамоат кенгаши тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва
жисмоний
баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат
жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2018 йил 14 августдаги ПҚ-
3907-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Баркамол
авлодни
тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим
муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 2012 йил 19 июндаги 175-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат
кенгаши (кейинги ўринларда Жамоат кенгаши деб юритилади), Қорақалпоғистон
Республикаси Халқ
таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар, халқ таълими бош бошқармаси ва
вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳамда
таълим муассасалари ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат
кенгашлари фаолият тартибини белгилайди.
1- боб. Умумий қоидалар
1.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим
муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши (кейинги ўринларда
Жамоат кенгаши деб
юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,Тошкент шаҳар халқ
таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги жамоат кен-
гашлари (кейинги ўринларда ҳудудий жамоат кенгаши деб юритилади)
Вазирлар
Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сон қарори билан тасдиқланган таркиб асосида
тузилади. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва таълим муассасалари ҳузуридаги
“Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши Халқ
таълими вазирлиги
томонидан тасдиқланган намунавий таркибда тузилади.
2.
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги “Оила- маҳалла-таълим муассасаси”
ҳамкорлиги Жамоат кенгашлари (кейинги ўринларда Туман (шаҳар) жамоат кенгашлари деб
юритилади) таркиби маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда тузилади ва тасдиқланади.
3.
Таълим муассасалари ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат
кенгашлари (кейинги ўринларда мактаб жамоат кенгаши деб юритилади) таркиби туман
(шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги Жамоат кенгашлари билан ҳамкорликда
тузилади ва тасдиқланади.
4.
Жамоат кенгаши ўз фаолиятини ўқувчи-ёшлар, ота-оналар ва
кенг жамоатчилик
иштирокида олиб боради ва шу асосда ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик,
ижтимоий
адолат ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилади.
5.
Жамоат кенгаши фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлар ва
ҳуқуқий норматив ҳужжатлар ҳамда
ушбу низом асосида белгилаб, миллий анъаналар,
қадриятларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: