Зарифахон Маматқулова Улуғбек Пўлатов



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/231
Sana05.11.2022
Hajmi2,41 Mb.
#860862
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   231
Bog'liq
2 5213275374544228803

282-СОНЛИ БУЙРУҚ ҲАҚИДА 
#Савол 
2019 йил 29 август кунги Халқ таълими вазирининг 282-сонли буйруғи тасдиқлангандан сўнг 
вазирликнинг қайси буйруқлари ўз кучини йўқотди? 
#Жавоб 
Сиз назарда тутаётган буйруқ кучга киргандан сўнг Халқ таълими вазирлигининг «Таълим 
муассасаси директорининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари тўғрисидаги низом 
ва синф раҳбари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2007 йил 20 январдаги 19-
сонли буйруғи, шунингдек 2016 йил 33-сонли буйруқ билан тасдиқланган «Умумий ўрта 
таълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг фаолиятига 
доир меъёрий ҳужжатлар рўйхати» ўз кучини йўқотди. 
282-сонли буйруқ билан эса «Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари 
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ва «Синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш 
тўғрисида»ги муваққат янги низомлар тасдиқланди. 
Ушбу низомда ММИБДЎ ва синф раҳбарлари ўқувчиларнинг дарсдан кейинги 
пайтдаги хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлмаслиги ҳам белгалаб қўйилди. Шунингдек, 
ММИБДЎларнинг номенклатура ҳужжатлари сони ҳам 19та йўналишдан 7та йўналишга 
қисқартирилди.


208 
КОНСПЕКТНИ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ЮРИТИШ МУМКИНМИ? 
#Савол 
Фан ўқитувчилари кундалик дарс ишланмалар (конспект)ни электрон шаклда юритишлари 
мумкинми? ЎТИБДЎ фақат қўлёзма шаклида ёзасиз деб мажбурлаяпти. Бунга қонуний асос 
борми? 
#Жавоб 
Бу масалага олдин ҳам тўхталиб ўтган эдик. Бизга берилаётган саволларга кўра кўп жойларда 
ХТБ методистлари томонидан ўқитувчилар конспектларни фақат қўл ёзма шаклда юритиш 
тўғрисида кўрсатмалар берилаётган экан. Бизнингча, айримлар кўплаб қарор, буйруқ ва 
тавсиялар айниқса янги чиқаётган қарорлардан бехабар кўринади. 
Дарс ишланмаси (конспекти) қўлёзма шаклида ёки компьютерда ёзилиши мумкин. 
Лекин, дарс ишланмасини компьютерда ёзиш учун ўқитувчи, албатта, ўзи компьютерда 
ишлашни билиши лозим. ЎИБДЎ мажбурлаётган бўлса у ҳам ўзидан-ўзи мажбурламайди 
албатта. Демак, қаердандир шундай кўрсатма олган. 
Конспектлар фақат қўлёзма бўлади деб кўрсатма бераётганлар учун ушбу масалага 
тўлиқ тўхталиб ўтишга қарор қилдик. Дарс ишланмаси (конспект) ҳамма ўқитувчида бўлиши 
шарт. Лекин, дарс ишланмаси қандай мазмунда, ҳажмда ва неча вароқдан иборат бўлиши 
ўқитувчининг дарс ўтишдаги ўзига хос ёндашувидан келиб чиққани маъқул. Бунда ҳамма 
ўқитувчи учун бир хил чегара, чеклов ўрнатиб бўлмайди. Агарда ўқитувчи дарс бераётган 
ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги юқори бўлса, улар турли кўрик-танловларда 
юқори натижаларга эришган бўлса, ўқитувчининг дарс жараёнига мактаб маъмурияти ва 
ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари ходимлари томонидан ҳалақит беришларига йўл 
қўйилмайди. 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик 
ва мехнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги 9 мҳ-сонли қўшма қарори билан 
тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахасисликлари бўйича 
намунавий иш режасини шакллантириш тўғрисидаги йўриқнома”га асосан педагог ходимлар
кундалик дарс ишланмалар (конспект)ни электрон шаклда юритишларига йўл қўйилади. Фақат 
юқорида таъкидлаб ўтганимиздек ўқитувчи, албатта, ўзи компьютерда ишлашни билиши 
лозим. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish