Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

Ключевые слова:
 педагогика, культурология, онлайн-дидактика, 
учебники, учеба, студенты, культурное мировоззрение

Таълим тизими самарадорлигини ошириш механизмларини 
тадқиқ этиш асосида янги билимларни эгаллаш ва методологиясини 
бойитиш” устувор йўналиши доирасида бугунги кунда юқори сифат 
ва самарадорликка эришиш имконини берадиган таълим мазмуни, 
ўқитиш шакллари ва методларини такомиллаштириш, шахсни 
касбий-маданий жиҳатдан шакллантиришга оид фалсафий, социо-
логик, психологик, педагогик билимларни уйғунлаштириш зарурияти 
кучаймоқда. Бу сўнгги йилларда Республикамизда қабул қилинган 
олий таълимни ривожлантиришга оид ҳуқуқий-меъёрий асосларда 
ҳам ўз ифодасини топди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 20 апрелда қабул қилинган “Олий таълим 



тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-
2909-сонли Қарори, 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республика-
сида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарори, 2019 йил 8 октябрдаги 
“Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-
сон фармони, 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини 
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сон 
қарори, 2020 йил 29 октябрдаги “Илм фанни 2030 йилгача ривож-
лантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги”ги ПФ-6097-сон 
Фармонларининг ижросини таъминлаш алоҳида долзарблик касб 
этмоқда. Бунинг учун биринчи навбатда мазкур ҳужжатларни 
амалиётга жорий этишга хизмат қиладиган назарий фундаментал 
масалаларни тадқиқ этиш тақозо қилинади.
Педагогик 
таълим 
мазмунини 
модернизациялашнинг 
долзарблиги таълим-тарбия жараёнида анъанавий ёндашувлар, 
қарашлар, шаблонларнинг ҳамон устувор ўрин эгаллаётганлиги билан 
изоҳланади. Шу маънода янги ёндашувлар билан анъанавий қарашлар 
орасида зиддиятлар мавжуд. Чунки анъанавий таълим талабларига 
кўра таълим олувчиларга ҳамон жараён объекти сифатида 
қаралмоқда. Педагогик таълим мазмунини модернизациялашда, 
биринчи навбатда, маданиятшуносликка асосланган ёндашувга 
эътибор қаратиш талаб этилмоқда. 
Кузатишларимиз ва мавжуд ўқув-методик мажмуаларни таҳлил 
қилиш, халқаро тажрибаларни ўрганиш натижалари шуни 
кўрсатмоқдаки, бугунги кунга келиб, педагогик таълим мазмунида 
кўплаб эскирган билимлар, ёндашувлар, изоҳлар, ўзаро мувофиқ 
келмайдиган таҳлиллар мавжуд. Шунингдек, онлайн дидактика 
имкониятларидан етарлича фойдаланилмаяпти, педагогика фанидаги 
сўнгги янгиликлар дастурлар, дарсликлар ва ўқув-методик 
мажмуаларда ўз ифодасини топмаган. Дарсликлар ва ўқув 
қўлланмаларда талайгина эскириб қолган тушунчалар, таърифлар 
учрайди. Мавжуд педагогик луғатлар, энциклопедиялар билан ўқув-
методик мажмуалардаги таърифлар, талқинлар, изоҳлар ўзаро 
мувофиқ келмайди. Педагогика соҳасидаги халқаро тажрибалар, 
ёндашувлар, 
фалсафий-педагогик 
антропология, 
педагогик-
психология, педагогик синергетика, педагогик статистика, ижтимоий 
педагогика, педагогик прогностика, ташхислаш методикаларига оид 
илмий ёндашувлар педагогик туркум фанлари мазмунида етарлича 



ўрин эгалламаган. Қиёсий педагогика ҳамда педагогика тарихига оид 
билимларни бойитиш ва янгилаш эҳтиёжи мавжуд. Мустақиллик 
йилларида педагогика соҳасида амалга оширилган илмий 
тадқиқотларнинг натижалари педагогик таълим тизими учун 
яратилган ўқув-методик мажмуалар мазмунида етарлича ўз 
ифодасини 
топмаган. 
Дастурий 
махсулотларнинг 
назарий-
фундаментал асослари ишлаб чиқилмаган. Буларнинг барчаси 
педагогик таълим мазмунини янгилаш, ўқув дастурлари ва ўқув-
методик мажмуаларнинг янги лойиҳалари ва макетларини яратиш, 
онлайн дидактиканинг фундаментал асосларини тадқиқ этиш, 
педагогика туркум фанлари бўйича яратиладиган дастурий 
махсулотларнинг назарий асосларини чуқурлаштириш бу соҳадаги 
халқаро 
тажрибаларни 
ўқув-методик 
мажмуалар 
мазмунига 
сингдириш заруриятини келтириб чиқармоқда. 
Бу жараёнда бир қатор ёндашувларнинг устиворлигига ўрин 
ажратилган ҳолда педагогика туркум фанлари мазмунига янги 
билимлар сингдирилади. Мустақиллик йилларида педагогика 
назарияси ва тарихи соҳасида кўплаб тадқиқотлар амалга оширилди, 
янги методикалар ва технологиялар ишлаб чиқилди. Бироқ улар 
педагогика туркум фанлари мазмунида ўз ифодасини топмай 
қолмоқда. Педагогика туркум фанлари мазмунини танлаш 
принциплари, 
педагогикага 
оид 
ўқув 
материалларини 
тизимлаштиришда 
онлайн 
дидактиканинг 
имкониятларидан 
фойдаланишда маданиятшунослик билан бир қаторда муайян 
ёндашувларга таяниш назарда тутилмоқда. Жумладан, маданий-
тарихий ёндашув ҳам бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда муҳим 
аҳамиятга эга бўлиб, талабалар аждодларимиз томонидан кўп асрлар 
давомида яратилган маданий педагогик қарашлар билан танишиш, 
уларни ўз касбий фаолиятлари жараёнида қўллашга оид назарий 
билимлар, 
амалий 
тажрибалар 
билан 
қуроллантириладилар. 
Шунингдек, 
маданий-тарихий 
ёндашув 
асосида 
бўлажак 
ўқитувчиларда ўқувчиларнинг руҳиятини ўрганишга оид кўникмалар 
шакллантирилади. Шу билан бир қаторда бўлажак ўқитувчилар халқ 
маданиятини ўрганиш асосида касбий ижодкорлик, инновацияларга 
мойиллик, уни қўллашга интилиш каби касбий сифатларни ҳам 
эгаллашга муваффақ бўладилар. Ушбу ёндашув доирасида 
интериоризация яъни, ижтимоий-маданий тажрибани тақдим этиш 
усулларини ўзлаштириш маҳоратини ҳам шакллантириш назарда 
тутилади.



Бундай фаолиятнинг натижаси таълим олувчиларга маданий 
қадриятларни тақдим этишда намоён бўлади. Бунда психик 
жараёнлар маданийлашади.
Бугунги кунга келиб таълим жараёни маданий жараён мақомига 
эга бўлиши керак:
-
маданий меросни эгаллаш, таълимий қадриятларнинг 
ривожланиши ва мунтазам янгиланишини таъминлаш; 
-
авлодлар орасидаги алоқадорликни вужудга келтириш ва 
унинг 
ривожланишини 
таъминлаш, 
жамият 
ҳаёти 
билан 
мувофиқлаштириш; 
-
таълим муассасасида шахс ижтимоий фаолиятининг маданий 
соҳаларини вужудга келтириш; 
-
инсоннинг ижтимоий фаолияти ва ўз-ўзини намоён қилиши 
учун таълим муассасасида маданий муҳит яратиш; 
-
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш асосида 
таълим муассасасида шахснинг индивидуаллигини таъминлаш учун 
қулай шароит яратиш каби масалалар педагогика туркум фанлари 
мазмунида ўз ифодасини топади. 
Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилиши керак:
-
таълим мақсадига эришиш учун миллий маданиятдан 
фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; 
-
таълим мазмунида маданиятшуносликка асосланган таркибий 
қисмларни кўпайтириш; 
-
педагогик технологиялар доирасида маданий қадриятлар, 
хулқ-атвор 
меъёрлари, 
маданиятга 
оид 
билимларни 
тизимлаштиришга эришиш; 
-
таълим жараёнида маданиятшуносликка асосланган муҳит 
яратишнинг дидактик имкониятларини ишлаб чиқиш; 
-
таълим муассасаларида маданиятшуносликка асосланган 
муҳитни самарали ташкил этиш ва бошқариш учун корпоратив ҳамда 
ташкилотчилик маданиятини шакллантириш механизмларини ишлаб 
чиқиш кабилар.
Бўлажак 
ўқитувчиларнинг 
ахборотлар 
билан 
ишлаш 
функциясини 
ривожлантириш 
мақсади 
маданиятшуносликка 
асосланган таҳлил билан бевосита боғлиқ. Бу талабаларнинг маданий 
дунёқарашига самарали таъсир кўрсатади. Ўқув жараёнининг барча 
босқичларида педагог қадриятларнинг маданият билан боғлиқ 
жиҳатларини таҳлил қилишга ўргатиш назарда тутилади. Ўзбек халқи 
тарихий тараққиёти давомида эришган маданий ютуқлардан бўлажак 



ўқитувчиларни хабардор қилишнинг дидактик имкониятлари 
белгилаб берилади.
Маданиятшуносликка асосланган таҳлил ижтимоий-маданий 
ахборотларни излаш ва қайта ишлаш воситаси бўлиб, ўқитувчининг 
шахсий информацион билимлари кўламини кенгайтиришга хизмат 
қилади. Педагогнинг луғат бойлигини кенгайтириб, моддий борлиқ 
манзарасини бойитишга кўмаклашади.
Маданиятшуносликка 
асосланган 
ёндашувнинг 
ривожлантирувчилик функцияси талабаларнинг билиш лаёқатларини 
ривожлантириш билан бевосита боғлиқ бўлиб, ушбу функцияни 
ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Маълумки, 
таълим олувчиларнинг ақлий ҳаракатларини ривожлантириш 
натижасидагина таълим ривожлантирувчи характер касб этади. 
Педагогик таълим мазмунида талабаларнинг ақлий ҳаракатларини 
ривожлантирувчи воситаларга алоҳида ўрин ажратилади.
Маданиятшуносликка 
асосланган 
ёндашув 
доирасида 
профессор-ўқитувчилар талабаларнинг билишга асосланган ақлий 
ҳаракатларини ривожлантириш имкониятига эга бўлади. Жумладан: 
-
турли маданий ҳодисалар, далилларни билиш ва таснифлаш; 
-
ижтимоий-маданий ҳодисаларнинг умумий ҳамда фарқли 
жиҳатларини ажратиш ва ўзаро қиёслаш; 
-
маданият 
объектларидаги 
ахлоқий-эстетик 
ҳолатларни 
аниқлаш ва тасвирлаш; 
-
ижтимоий-маданий ахборотларни излаш билан боғлиқ 
ҳаракатларни амалга ошириш; 
-
ижтимоий-маданий муаммоларни фарқлай олиш ва баҳолашга 
оид ўқув топшириқлари тақдим этилади. 
Кўриниб турибдики, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш 
жараёнида маданиятшуносликка асосланган ёндашув дидактик 
восита сифатида намоён бўлади. Бу эса мунтазам ўзагарувчи 
ижтимоий-маданий шароитда бўлажак ўқитувчиларнинг кенг 
кўламли шахсий-касбий, ижтимоий-педагогик фаолиятларини амалга 
оширишлари учун замин ҳозирлайди.

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish