Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

Ключевые 
слова: 
инновации, 
высшее 
образование, 
профессионально-педагогическая культура, инновационная личность. 
Ўзбекистонда давлат ва жамиятни башқаришда фуқаролар 
иштирок этишининг ҳуқуқий негизлари ва амалий механизмлари 
ислоҳотлар шароитида сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, хотин-
қизлар, ёшлар ва фахрийлар ташкилотлари, маҳалла, хайрия, ижодий 
фондларлар, миллий - маданий марказлар ва бошқа жамоат 
уюшмаларининг роли ошиб бормоқда. 
Ҳуқуқий демократик давлатнинг энг муҳим белгилари бўлган 
қонун устуворлигини таъминлаш ва юксак даражадаги ҳуқуқий онг 
ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлган баркамол авлодни табиялаш–бу 
ислоҳотларнинг 
ўзагини 
ташкил 
этмоқда. 
Шу 
мақсадда 
республикамиз ҳуқуқшунос ва педагог олимлари, ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи идора вакиллари, адлия идоралари ҳамда олий таълим 
муассасасларнинг професор-ўқитувчилари ва гуруҳ мураббийлари 
томонидан кейинги йилларда фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг 
ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий саводхонлигини янада юксалтиришга 
қаратилган қатор ҳуқуқий тарғибот ишлари амалгаоширилиб 
келинмоқда. 
Ёшлар ҳуқуқий маданиятини ўрганиш, унинг ўзига хос 
томонларини аниқлаш жамиятдаги ижтимоий табақаларни алоҳида-
алоҳида ўрганиш зарурлиги нуқтаи назаридан қараладиган бўлса, 
долзарб масалалардан бирига айланмоқда. Ёшлар ҳуқуқий маданияти 
тушунчаси ҳуқуқий категория сифатида мураккаблиги билан ажралиб 
туради. Чунки,ёшлар ҳуқуқий маданиятига берилган ҳар қандай 
таьриф ҳам муайян тарихий жихатдан унинг мазмунини тўла-тўкис 
очиб бермайди. 
Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини муайян-тарихий тушуниш, 
унда бу тушунча тизими ва келиб чиқиши жихатидан предметнинг 


23 
субьектив мазмунини такрорлайди, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини 
ижтимоий онг шаклларидан бири деб тушунишни истисно этмаслиги 
у ёқда турсин, ҳатто тақозо этади ҳам[1]. Юридик адабиётларда 
ҳуқуқий маданиятни аниқлашда субьектив-интеллектуал унсурлар 
ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий тушунча ва бошқаларга таяниб иш 
олиб борган муаллифлар ҳам мавжуд. Буларга С.С. Алексеев [2], Е.А. 
Лукашева [3], А.Г.Гузнов [4]ва бошқаларни ишини мисол қилиб 
олишимиз мумкин. 
Маданиятни педагогик қадрият сифатида тушуниш, унга 
аксиологик нуқтаи назардан ёндашишга ундайди. Аксиология ( 
юнонга “аксия” – арзиш, қадрият, қадриятлар хақидаги таълимот) 
унга мувофиқ у ёки бу ҳодисада намоён бўладиган инсон фаолияти 
“маданий” ёки “маданиятсиз” сифатида баҳоланади. Маълумки, 
ҳуқуқ ва маданият ўзаро боғлиқ категориядир. Шундай қилиб, 
маданият шахснинг эркин ва ҳар томонлама ривожланишини 
таъминловчи 
хамда 
таминотнинг 
ижтимоий 
ривожланиш 
даражасининг ўлчови сифатида майдонга чиқади. Яқингача ҳуқуқий 
маданият умумий назариясининг тўлиқлигича тадқиқ этилмаганлиги 
боис жамиятда шахс ҳуқуқий маданиятини тушунчасини аниқлашда 
асосан қуйидаги унсурлар ажратиб кўрсатилар эди: шахснинг ўз 
ҳуқуқларини билиши, қонун ва бошқа меъёрий хужжатларнинг 
мазмуни ва нимага йўналтирилганини аниқлаши унга нисбатан 
ҳурматни шакллантириши, қонунийлик, адолатни хис қилиш ва 
ҳакозалар. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, ёшларнинг ҳуқуқий 
маданиятига унинг таркибий унсурлари асосида таъриф берадиган 
бўлсак, уни қуйидагича таърифлаш мумкин бўлади: ёшларнинг 
ҳуқуқий маданияти уларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, 
қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиш ҳаётга 
тадбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан 
муросасизлик, қонунлари ижоаткорлик, ҳуқуқий фаоллик ҳамда 
ташаббускорлик даражасидир.
Ҳуқуққа юксак ҳурмат билан қаровчи ёшлар ҳар қандай ҳуқуқий 
қоида ва талабларни бузилишига қарши туради, ҳар қандай 
ҳуқуқбузарликга нисбатан муросасиз бўлади. Шунингдек, ёшларда 
ҳуқуқий жавобгарлик ва интизом туйғуси юқори даражада 
шаклланган бўлиши керак. Ҳар бир қилинган иш учун жавоб бериш 
кераклигини тушуниб етиш керак, жавобгарлик борган сари 
мустаҳкамланиб энг фойдали ва зарурий одамга айланмоғи лозим. 
Айниқса, инсоннинг оила олдидаги ижтимоий – ҳуқуқий 


24 
жавобгарлиги ва бурчи туйғусининг қарор топиши аввало улар 
тарбияланаётган оилада шаклланади ва келажакда ёшларга жамият, 
давлат олидидаги масъулият, жавобгарлик ҳис-туйғуларининг 
пойдеворига айланади. 
Қонун устиворлигини таъминлашнинг асосий йўналишларидан 
бири ҳам фуқароларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, 
ҳар 
кимда, 
асосан 
ёшларда 
қонунга 
ҳурмат 
туйғусини 
шакллантиришдан 
иборатдир. 
Академик 
Ш.З.Уразаевнинг 
таъкидлашича, қонунларга риоя қилиш одати чуқур англанган эҳтиёж 
бўлиши керак. Бу эҳтиёжнинг реаллиги шундаки, ёш инсон муайян 
ҳуқуқий меъёрларни бажариш чоғида ҳар гал қонун талабларидан 
бажаришдан формал зарурият унинг асосий ички эҳтиёжига айланиб 
қолгани учун у мазкур талабларни тегишлича қабул қилади [5].
Талаба-ёшлар ҳуқуқий маданиятини ошириш эҳтиёжлари 
уларни давлат ҳаёти ва ижтимоий турмушининг турли масалаларидан 
ҳабардор қилишни, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш 
вазифасини белгилаб беради. Ёшлар ҳуқуқий маданиятини 
оширишнинг ҳозирги ҳолатида ушбу муаммонинг долзарблиги 
қуйидагилар билан белгиланади: 
Биринчидан, ҳуқуқий маданият инсоннинг ҳаётда ижтимоий 
фаол ҳаракатини, демократик ҳуқуқлар ва эркинликлардан тўла-тўкис 
фойдалана билишини, ўз мажбуриятларини ҳалол бажаришини 
таъминлайдиган муҳим шартлардан биридир; 
Иккинчидан, ҳуқуқий маданият талаба-ёшларнинг ижтимоий 
фаоллигини руёбга чиқаришнинг таъсирчан воситаси бўлиб, унинг 
талаблари ёшларнинг амалий ишлари ва ҳатти-ҳаракатларида ифода 
этилишига ёрдам беради қонунни чуқур ҳурмат қилишга асосланган, 
ривожланган ҳуқуқий тафаккурни, ижтимоий турмушдаги барча 
жараёнлар, ҳодисалар ҳақида онгли ҳолда фикр юритиш қобилиятини 
шакллантириш учун замин бўлиб ҳизмат қилади; 
Учинчидан, ҳуқуқий маданият ижтимоий адолатни қарор 
топтириш чинакам ҳуқуқий давлатнинг ва адолатли фуқаролик 
жамиятнинг ажралмас жиҳатидир; 
Тўртинчидан, ҳуқуқий маданият маънавий-маърифий ва сиёсий 
вазифаларни ҳам бажаради. Шу туфайли талаба-ёшларнинг ҳуқуқий 
хабардорлигини, айниқса, ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш, 
ҳуқуқга нисбатан ҳурмат ҳиссини тарбиялаш ёшларнинг сиёсий 
онгини 
такомиллаштиришни, 
сиёсий 
билим 
доирасининг 
кенгайишини таъминлайди.


25 
Хулоса қилиб айтганда,

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish