Билимни мустаҳкамлаш учун саволлар:
Турар жой биноларида қоплама материаллардан фойдаланишда нималарга аҳамият бериш зарур?
Шиша-магнийли листлар нима?
Гипскартон листлари қандай технология бўйича ишлаб чиқарилади?
Каркасли пардевор нима?
Биноларнинг ташқи юзаларини қоплашда қандай материалдан фойдаланилади ?
Аквапанель нима ?
Тўсувчи деворлар конструкциясини тушунтириб беринг?
8. ПОЛИМЕР ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА
БУЮМЛАРИ
Сунъий ёки юқори молекуляр табиий бирикмалар - полимерлардан, пластик массалардан тайёрланади. Улар қайта ишлаш жараёнида турли шакл олади ва шу шаклини барқарор сақлаб қолиш хусусиятига эга. Полимер деган сўз грекча поли - кўп ва мерос қисмдан иборат таркиб деган маънони англатади.
Пластик массалар нисбатан янги материал ҳисобланади, уларнинг технологияси кенг ривожланмоқда, ишлатиш соҳаси эса кенгаймокда.
Пластик массалар таркибан мураккаб тузилишли полимер боғловчидан пластификаторлар, қотиргичлар ва бошқа компонентлардан иборат.
Полимерлар юқори молекуляр бирикмалар (смолалар) дан иборат бўлиб, молекулалари кўп карра такрорланадиган структурали бўғинлардан иборат. Келиб чиқиши бўйича полимерлар табиий ва сунъий (синтетик) полимерларга бўлинади. Табиий полимерлар - оқсиллар, нуклеин кислоталар, табиий каучуклардан иборат. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ишлатиладиган сунъий (синтетик полимерлар хом ашёнинг ҳар хил турларидан, яъни тошкўмир, нефть маҳсулотлари, табиий газ ва бошқалар) кимё корхоналарида полимеризация ёки поликонденсация усули билан уни қайта ишлаш асосида олинади.
71- расм. Пластик материалдан эшик ва ромлар
8.1. Полбоп полимер буюмлар
Ҳозирги вақтда қурилишда полларни ёпиш учун полимер ўрама ва плитка материаллар кенг тарқалган.
Полимер полбоп материаллар, ёғоч, сопол қоплама материалларидан анча енгил, улар биотурғун, мустаҳкам, гигиена талабларига жавоб беради.
Полларга қопланадиган ўрама материаллар турли синтетик полимерлар асосида тўлдиргичлар, пластификаторлар ва пигментлар киритиб тайёрланади. Улар линолеумларга ва синтетик гилам қопламаларга бўлинади.
Полимер турига қараб линолеумлар: поливинилхлоридли, глифталли, коллоксилинли, резинали (релин) линолеумларга бўлинади ҳамда тузилишига қараб асоссиз, асосли (иссиқликдан ва товушдан ҳимояловчи) бир қатламли ва кўп қатламли линолеумларга бўлинади, юзасидаги рангга қараб эса бир рангли ва кўп рангли турларга ажратилади.
Полларга қопланадиган полимер ўрама материаллар ейилишига яхши қаршилик кўрсатади, сувни кам сингдиради, эгилувчанлиги юқори ва бошқа ижобий хоссаларга эга бўлади. Кўпикланган латекс асосида тайерланадиган тукли синтетик гилам икки қатламли ўрама материал бўлиб, унда ейилишга чидамли устки қатлам полиамид (капрон) матодан, асоси эса кўпиртирилган табиий еки синтетик латексдан бажарилган.
Гилам қопламанинг умумий қалинлиги 8 мм да капрон тукнинг баландлиги 3 мм, кўпиртирилган латекс асос баландлиги эса 5..6 мм.
Тукли гилам узунлиги 12 м гача эни 1 дан 4 м гача ва қалинлиги 8 мм бўлган бир эн матолар кўринишида тайерланади.
72- расм. Линоеумли пол ўрама материаллари
Уларнинг ранги турли хил бўлиши мумкин.
Тукли синтетик гилам паст товуш ва иссиқлик ўтказувчанлик хоссаларига эга, ейилишга ва механик таъсирларга
чидамли, намлаб тозалаш мумкин.
Тукли синтетик гиламни меҳмонхона номерларини, концерт ва театр заллари, институтлар ўқиш залларини полларини қилишда ишлатадилар.
73- расм. Тукли синтетик гилам (ковралан)лар
Тукли тикма (тафтинг) тўқилмаган гиламлар оддий ва арзон технологияси туфайли жуда кенг тарқалган. Улар эни 450 см гача бўлган илмоқ ёки қирқма тукли бир эн мато ёки поёндоздан иборат.
|
|
|
74- расм. Полимер қуйма поллар
|
Do'stlaringiz bilan baham: |