ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 3
● бошланғич синф ўқувчиларининг ёш ху-
сусиятларига мувофиқ бўлган инновацион
технологиялардан фойдаланиш орқали улар-
нинг билим олишлари учун энг қулай муҳит
яратилади;
● синфдаги барча ўқувчиларнинг машғу-
лотларда фаол иштирок этиши таъминланади;
● дарсларнинг сифати ва самарадорлиги
ҳамда ўқувчиларнинг ўзлаштириши анъана-
вий таълим шаклларига нисбатан юқори
бўлишига эришилади.
Ахборот-коммуникацион технологиялар
инновацион педагогик технологияларнинг
ҳозирда ривожланиб бораётган замонавий
йўналиши бўлиб, улар асосидаги таълим ком-
пьютер дастурлари ёрдамида ўқитиш, масо-
фадан ўқитиш, интернет тармоғидан фойда-
ланиш асосида ўқитиш, медиатаълим метод-
ларидан иборат.
Ушбу фанни ўқитиш усуллари орасида
ўқувчиларнинг турли табиат объектлари: ер,
осмон, об-ҳаво, ўсимликлар, жониворлар,
уларнинг тузилиши, ўсиши, табиат ҳодисалари,
дарё, тоғ, ўрмон, текислик, қир, адир, дашт,
чўл, фойдали қазилмаларни кузатиш орқали
улар тўғрисидаги билимларни ўрганишларини
ташкил қилиш энг асосий усул ҳисобланади.
Шу билан бирга, ўқувчининг ўрганилаётган
объектни бевосита кузатиш орқали билим
олишини таъминлаш бола шахсига йўналти-
рилган таълимнинг энг самарали технология-
ларидан саналади.
Бошланғич синфларда «Атрофимиздаги
олам» ва «Табиатшунослик» дарсларидаги
айрим тушунчаларнинг узвийлигини таъмин-
лаш йўлларини изоҳлаб ўтишимиз ўринлидир.
1-синфда ўқувчилар табиатни йил фасллари
– қиш, баҳор, ёз ва кузни мавсумлар бўйича
ўрганиб, ўт, бута, дарахт ва дала ўсимликлари-
ни кўринишларига қараб ажратишни билиб
оладилар. Уларнинг қисмлари билан таниша-
дилар. Хона ўсимликларини парвариш этишга
доир амалий ишларни ўрганадилар. Болалар-
га таниш бўлган гулларнинг расмлари кўрса-
тилиб, улар билан яқиндан таништирилади.
Гул уруғларини йиғиш, гербарий тузиш, ўсим-
ликларни пайҳон қилмаслик, гулларни кўп
узмаслик ҳақида тушунчалар берилади.
Бу машғулотларда ўқувчиларни фаоллаш-
тириш бўйича инновацион технологиялар:
йил фасллари ва ҳар бир фаслда табиатда рўй
берадиган ўзгаришлар тўғрисида ўқувчилар
ўзларининг таассуротларини сўзлашлари
ҳамда улар эътиборидан четда қолган жиҳат-
ларни ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчиларнинг
фикрлашларини ташкил қилган ҳолда тўлди-
риб бориш; техника воситаларидан фойдала-
ниб мавзуга тегишли тасвирларни намойиш
қилиб, муҳокамалар уюштириш; ўсимликлар
турлари, уларнинг қисмлари тўғрисида ҳам
аввал ўқувчиларнинг билганларини гапириб
беришлари асосида тегишли тўлдиришлар
қилиш, намойиш ва муҳокамалар ўтказиш;
хона ўсимликлари, турли гулларни кўрсатиб
таништириш, уларнинг уруғларини намойиш
қилиш, уларни йиғиш ҳамда гербарийлар ту-
зишни ўргатиш мақсадларига қаратилган
бўлиб, улар 1-синф, яъни зинапоянинг энг
пастки пиллапоясидаги ўсимликларга доир
дастлабки тушунчаларни ўз ичига олади.
Бу машғулотларда ўқувчилар фаоллигини
оширишга қаратилган инновацион техноло-
гиялар: турли тасвирлар, мультимедиа мате-
риалларидан фойдаланиб ҳамда айрим ўсим-
ликларнинг ўзини кўрсатиб, ҳар бир алоҳида
мавзу бўйича дастлабки маълумотларни ту-
шунтириб бериш, сўнгра ўқувчиларнинг мус-
тақил фикрлаши, кичик гуруҳларда ҳамкор-
ликда ишлаши, гуруҳлар тақдимотлари, муҳо-
камалар, баҳс-мунозаралар, якуний хулоса-
лар, мустақил равишда кузатишлар ва бошқа
ишларни олиб бориш юзасидан ўқувчиларга
топшириқлар бериш шаклларидан фойдала-
ниш мумкин.
Маълумки, инсон ўрганиш жараёнида эши-
тиш орқали янги ахборотнинг 15 фоизини,
кўриш орқали 25 фоизини, эшитиш билан бир
вақтда кўриш орқали эса 65 фоизини эсда
сақлаб қолади. Шундай экан, бошланғич синф
ўқитувчиси ҳам ўқувчиларига теварак-атроф,
табиат, олам ҳақида маълумот берганида ҳар
бир мавзуни ҳаётга боғлаб, миллий қадрият-
ларга таянган ҳолда ва кўргазмали асосида
ўргатиши лозим.
Табиатшунослик дарсларида ўқувчиларни
фаоллаштиришнинг яна бир воситаси сифа-
32
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |