ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 3
тив бўлиб хизмат қилади. Ўқувчилар ўқитувчи
томонидан берилган тайёр маълумотлар асо-
сидаги ўз қарашларини ишончли асослашга
ҳаракат қилишади ва бошқа қарорлар ҳам
бўлиши мумкинлигини тан олишади, лекин
ўзлари танлаган қарор бошқаларникига нис-
батан энг мантиқий ва оқилона эканлигини
исботлашга ҳаракат қилишади.
Бу ўринда бошланғич синф ўқитувчилари
амалий тажрибаларда синалган, ижтимоий
вазиятлар ечимини ўз ичига қамраб олган
матнлар ўқувчиларда уларни ўрганишга мо-
тивация ҳосил қилишда зўр туртки бўлишини
олдиндан билишлари керак. Бундай матнлар
ўқувчиларда қизиқиш уйғотади, зарур савол-
лар туғилишига олиб келади, шунингдек, би-
лимларни эгаллашлари учун сабабларни ву-
жудга келтиради. Бошланғич синф ўқувчилари
тафаккурининг олий поғонаси бўлган рефлек-
сияга замин яратилади. Уларда билиш фао-
лиятининг англаш, идрок этиш, мушоҳада
қилиш кўникмалари босқичма-босқич ри-
вожлантирилади.
«Атрофимиздаги олам» ва «Табиатшунос-
лик» дарсларини замон талабларига жавоб
берадиган ҳолда ўқитишда «саҳналашти-
рилган», «ўйин-мусобақа», «теcт-синови»,
«саёҳат», «ким ошди савдоси» ва бошқа шакл-
лардаги дарслардан фойдаланиш самарали
натижа беради
1
.
Бундай дарслар ўқувчиларни фаоллашти-
риш, фикрлаш ҳамда амалий фаолиятга ун-
дайди. Тайёр билимларни ўқитувчи баён
қилиши, ўқувчилар эса эслаб қолиши билан
чекланиладиган дарс ўрнига ўқувчиларни
фаоллик кўрсатиш ва эркин фикрлаш,
муҳокама, мунозара, ҳамкорликда ишлаш
орқали ўзлаштиришга йўналтирилади. Бу та-
лабларга жавоб берадиган замонавий дарс
ўтиш усулларининг ўзига хос асосий хусусият-
лари қуйидагилар:
–
мавзуни муҳокама қилиш;
–
эркин фикрлаш;
–
ҳамкорликда ишлаш;
–
якка тартибда ишлаш;
1
Юлдашев Ж.Г., Усмонов С. Замонавий педагогик
технологияларни амалиётга жорий қилиш. – Т.: «Фан ва
технология», 2008 й. -56-б.
–
жуфт бўлиб ишлаш;
–
кичик гуруҳларда ишлаш;
–
давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар;
–
роллар ижро этиш;
–
муаммоларни биргаликда ҳал этиш учун
фикрлаш ва бошқалар
2
.
Давлат таълим стандартларида табиатни
ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган.
1-синфдан 4-синфгача табиатга доир бош лан-
ғич тушунчалар берилади. Хусусан, ҳозирги
экологик муаммолар давлат сиёсати даража-
сига кўтарилган бир вақтда табиат муҳофазаси
ва экология масалаларига доир тушунчалар-
ни ўқувчилар онгига сингдириш, ёшларни
экологик маданиятли қилиб тарбиялаш муҳим
вазифалардан бирига айланди. Шундай экан,
экологик тушунчаларни ўргатишнинг узвий-
лигига алоҳида эътибор бериш жуда муҳим-
дир.
Бошланғич таълимда «Табиатшунослик»
фани учун ҳафтада бир соатдан вақт ажратил-
ган бўлиб, ундан ўқитувчи самарали фойда-
ланиши зарур.
Такомиллаштирилган стандартлар ва янги
ўқув дастурлари бошланғич синфлардан бош-
лаб ўқувчиларнинг эркин фикр юритиш
орқали мулоқотга кириша олиш қобилиятини
шакллантириш, сўз бойлигини ошириш, ўқиш
техникасини яхши эгаллаш, чиройли ва са-
водли ёзиш кўникмаларини ҳосил қилиш,
нутқ маданиятини юксалтиришга эътибор
қара тишни тақозо этмоқда.
Бошланғич таълимга инновацион техноло-
гияларни жорий этиш орқали табиатшунос-
лик дарсларида ўқувчилар фаоллигини оши-
риш қуйидаги мақсадларга хизмат қилади:
● давлат таълим стандартлари талаблари-
нинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш, шу
билан бирга ўқувчиларга бу стандартларга
нисбатан қўшимча билимлар бериш имко-
нияти ҳам яратилади;
● таълим жараёнида ўқувчиларнинг эркин
равишда ўз фикрларини баён қилишлари,
баҳс-мунозараларда иштирок этишлари ор-
қали уларда мустақил эркин фикрлаш кўник-
малари ҳосил қилинади;
2
Ўша жойда.
31
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |