ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 3
тида тегишли дарслар мавзусига мувофиқ ра-
вишда буюк аждодларимиз яратган ибратли
ривоятлар, «об-ҳаво даракчилари» билан та-
ништириб бориш яхши натижа беради.
Ривоятлар ўқувчилардаги флора ва фауна-
га бўлган меҳрни кучайтирса, «об-ҳаво да-
ракчилари» ҳақидаги маълумотлар эса улар-
нинг чор-атрофга бўлган қизиқиши ва куза-
тувчанлигини оширади. Ўқувчи дарс жараёни-
да олган билимларининг исботини та биат дан
аниқлашга ҳаракат қилади.
3-4-синф ўқувчиларига табиат ва экология-
га боғлиқ ривоят ва маълумотларни излаб то-
пиш, «Чумолининг фойдаси», «Қушларни ас-
ранг» каби мавзуларда мустақил ёзма иш
ёзиш каби вазифалар бериш мумкин. Бундай
топшириқлар ўқувчиларни изланишга ундаб,
уларнинг китоб билан дўстлашишларига ёр-
дам беради, оғзаки ва ёзма нутқини ўстиради,
фанлараро боғланишни таъминлаб, пухта би-
лим олишга бўлган рағбатини оширади.
«Об-ҳаво даракчилари» ҳақидаги маълу-
мотларни тўплаб бориш, улардан дарс жара-
ёнида ўринли фойдаланиш ҳам самарали на-
тижаларни беради. Уларни билиш, англаш
табиат билан уйғунлик, унга ғамхўрлик, ўлка
об-ҳавоси, табиатига бўлган қизиқиш ва
меҳр ни оширади.
Табиатшуносликдаги мавзуларга мослаб
об-ҳаво даракчилари ҳақидаги маълумотлар-
ни ҳам маълум мавзуларга ажратиш мумкин.
Қушларнинг ҳаракати ва ҳолати об-ҳаводан
дарак беради:
1. Иссиқ ўлкалардан учиб келган қушлар
эрта баҳорда узоқ вақтгача сайрамай юриш-
са, ҳали-бери ҳаво юришиб кетмайди, вақти
билан совуқ бўлиши кутилади.
2. Эрта тонгда чумчуқлар баланд овозда
чирқилласа, ўша куни ҳаво анча иссиқ бўлади.
3. Турналар сайраса, ёмғир ёғади.
4. Булбул туни билан хониш қилиб чиқса,
эртаси куни ҳаво очиқ ва иссиқ бўлади.
5. Турналар барвақт учиб келса, баҳор эрта
бошланади.
6. Каптарлар «ғув-ғув»ласа, ҳаво очиқ
бўлади.
7. Ўрдак ва ғозларнинг тумшуғини қанот-
лари остига беркитиши совуқ бўлишидан да-
рак беради.
Жониворлар ҳаракатида об-ҳаводан дарак
берувчи ҳолатлар:
1. Сигир ўтламай ётаверса, ҳаво исиб кетади.
2. Итнинг ўз-ўзидан айлана бошлаши
ёмғир ва қор ёғишидан дарак беради.
3. Ҳайвонлар қайси томонга орқа ўгириб
ётса, ўша томондан шамол эсади.
4. Қанотли чумоли чиқса, ёмғир ёғиши ку-
тилади.
5. Чувалчанг ер юзига чиқса, ёмғир ёғади.
6. Мол кам сув ичиб, кундузи мудрай бош-
ласа, тез орада ёғингарчилик бўлади.
Ўсимликлар ҳолати об-ҳаводан дарак бе-
ради:
1. Гулларнинг одатдагидан кўпроқ ҳид та-
ратиб туриши ёмғир ёғишидан далолат.
2. Дарахтлар кеч барг ёзса, ёз узоқ давом
этади.
3. Ўрик барвақт гулласа, бемаврид совуқ
тушиши мумкин.
4. Мевалар тез етилса, қиш эрта келади.
5. Бодом дарахти иккинчи марта гулласа,
қиш қаттиқ келади.
6. Агар дарахт япроқлари аралашига сар-
ғайса, қиш об-ҳавоси ўзгарувчан бўлади.
Табиат ҳодисалари ҳам об-ҳаводан дарак
беради:
1. Эрталаб туман тушса, ҳаво очилиб кетади.
2. Тушга яқин осмон хиралашса, ҳаво ай-
нийди.
3. Осмонда камалак кўринса, тез орада
ёмғир тинади, агар қўш камалак чиқса, ёмғир
ёғади.
4. Эрта баҳорда чақмоқ чақиб, мома-
қалдироқ овози эшитилса, ёз қурғоқ келади.
5. Қиш қаттиқ келса, ёз иссиқ бўлади.
6. Юлдузларнинг кўп жимирлаши ҳавонинг
ўзгаришидан далолат беради.
Бу каби маълумотларга таяниб йил фаслла-
ридаги об-ҳаво қандай бўлишини олдиндан
билиш ҳам мумкин. Бунинг аҳамияти катта
бўлиб, келаётган қишда жуда қаттиқ совуқ
бўлиши ёки ёзда ўта иссиқ бўлиши маълум
бўлган ҳолларда, бундай ноқулай об-ҳаво ша-
роитларига олдиндан зарур тайёргарлик
33
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |