Замонавий психология муаммолари


Телевидение бизга зўравонликнинг турли туман шаклларини ўргатади



Download 0,7 Mb.
bet55/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Телевидение бизга зўравонликнинг турли туман шаклларини ўргатади. Телевидение орқали зўравонликни томоша қилиш: 1) агрессивликнинг кучайишига; 2) томошабинларнинг зўравонликка нисбатан сезгирлик меъёрининг ортишига; 3) уларнинг ижтимоий борлиқ ҳақидаги нотўғри қарашларининг шаклланишига сабаб бўлади.
Биз телевидениенинг ҳулққа таъсирини кўриб чиқдик. Зўравонлик саҳналарини кузатишнинг когнитив (лотинча cognitio – билим, билиш) таъсири қандай? Улар бизнинг реалликни идрок қилишимизни бузадими?
Агар биз бирон эмоционал қўзғовчи стимул, масалан одобсиз сўзни узоқ такрорласак аста-секин эмоционал реакция ўчиб қолади. Шафқатсизлик саҳналарини узоқ вақт кузатиш ҳам шундай психологик самара беради деб ўйлаш учун ҳамма асослар бор. Охир оқибат одам «бу умуман аҳамиятсиз» деган фикрга келади. Профессионал бокснинг шафқатсиз саҳналарини кўп кузатган болалар тадқиқотларда безовталикдан кўра кўпроқ бефарқликни намоён қилишган. Ашаддий телетомошабинлар кўпроқ уйга «биров бостириб кириши»дан, «кўчада кимлардир ҳужум қилиши»дан хавфсирашади.
Эҳтимол телевидение одамларнинг ҳар йили бошқа фойдали машғулотларга сарфлашлари мумкин бўлган минглаб соатларини ўғирлаш билан ҳам кўпроқ таъсир кўрсатар. Ҳар биримиз ҳам телевизор олдида ўтказган соатларимизни қандай фойдали ишларга сарфлашимиз мумкинлигини ўйлаб кўрсак зарар қилмайди.
Агар фрустрация, ҳақорат ва агрессив ҳулқнинг идрок қилинган моделлари алоҳида одамларда агрессив тенденцияни кучайтирса, демак, улар гуруҳда ҳам шунга ўхшаш реакцияни чақиради. Гуруҳ агрессив реакциялар амплитудасини (лотинча amplitudo - қиймат) масъулиятни тарқатиб юбориш йўли билан орттириши мумкин. Гуруҳнинг агрессияга таъсирини уруш мисолида кўриш мумкин. Эллен Ки айтганидек «Урушда энг муҳим нарса шуки, у одамларнинг ҳар бири алоҳида ҳолда бажаришга тиш-тирноғи билан қарши бўлиши мумкин бўлган жиноятларни жамоа бўлиб содир қилишга мажбур қилади». Ижтимоий лоқайдлик туфайли гуруҳда агрессив тенденциялар шунинг учун ҳам кучаядики, гуруҳ тенденцияларни қутблаштириш хусусиятига эга. Ҳар бир қатнашчининг ўзини гуруҳ билан ўхшатиши туфайли конформлилик (келишувчанлик) ва деиндивидуация (ўзига хосликнинг йўқолиши) ортиб боради. Индивидуал ўз-ўзини ўхшатиш минималлашади, чунки гуруҳнинг ҳар бир алоҳида аъзоси ўзини бутунлай гуруҳ ихтиёрига бериб, гуруҳнинг бошқа аъзолари билан бирликда қониқиш ҳиссини туйишади. Мисол тариқасида ўсмирлар бандасини, солдат-марадёрларни, шаҳардаги оммавий тартибсизликлар қатнашчиларини ва скандинавлар моббинг деб атовчи (ингл. mоb – тўда бўлиб ўраб олиб ҳужум қилмоқ) – мактабларда кучсиз, ҳимоясиз ўқувчиларни доимий дўппослаш ҳодисаларини олиш мумкин. Ёлғиз ҳолда ҳатто энг жанжалкаш ўсмир ҳам ўз қурбонига ёмон сўз айта ёки ҳужум қила олмайди.
Шу ерда ўз ўзидан агрессия даражасини энг паст кўрсаткичга тушириш мумкинми деган савол туғилади. «Ёшларни ўз ғазабларини ташқарига чиқариб юборишга ўргатиш керак» - деб тавсия қилган эди Эни Лендерс. «Агар одам ғазабдан ёрилиб кетай деяётган бўлса, биз клапанни қидириб топишимиз керак. Биз унга буғни чиқариб юбориш имкониятини беришимиз керак» - дейди машҳур психиатр Фриц Перлз. Ҳар иккала тасдиқ ҳам «гидравлик моделга» таянади: тўпланган агрессив энергия тўғондаги сувга ўхшаб бетўхтов ташқарига интилади.
Аристотель биз ўзимизни эзаётган эмоциялардан уларни ичдан, бошдан кечириб тозаланишимиз мумкин ва классик трагедияларни мушоҳада қилиш бизга раҳмдиллик ва қўрқув катарсиси(тозаланиш)ни синаб кўриш имконини беради деб ёзган эди. Аристотель эмоционал қўзғалиш эмоционал бўшашишга сабаб бўлади деб ҳисоблаган. Кейинчалик катарсис тушунчаси кенгайтирилиб ўз таркибига фақат драмалар ёрдамида эмас, шунингдек ўтмиш ҳодисаларини эслаш ва яна бошдан кечириш, эмоцияларни ташқи намоён қилиш ва уларни алмаштирувчи ҳаракатлар ёрдамида эришиладиган эмоционал кескинликни юмшатишни ҳам олди. Шу йўл билан «ортиқча буғни чиқариб ташлаймиз» деб ҳисобланади.
Айрим психологлар ота-оналарга болаларнинг эмоционал кескинликни юмшатишга ёрдам берадиган агрессив ўйинларини рағбатлантиришни тавсия қилишади. Кўпчиликни бу ғоя ўзига тортади. Лекин тадқиқотлар бунинг тескарисини кўрсатади. Социал психологларнинг таъкидлашларича айни шу ҳолатда катарсис амалга ошмайди. Масалан, Роберт Армс ва унинг ҳамкасбларининг хабар қилишича канадалик ва америкалик футбол, кураш ва хоккей ишқибозлари мусобақалардан қайтишда ўзларини мусобақа пайтидагига нисбатан агрессивроқ тутишади. Ҳатто уруш ҳам агрессив ҳислардан тозаланиш имконини бермайди. Ҳисоб китобларнинг кўрсатишича, урушдан сўнг умуммиллий даражада қотилликлар сони кескин ўсади.
Шунга ўхшаш агрессив ҳаракатлар кейинчалик агрессивликни пасайтириши мумкинми? Айрим тадқиқотларда агрессив ҳаракатлар агрессивликнинг кучайишига сабаб бўлган. Агрессивликни намоён қилиш душманликнинг кучайишига олиб келади. Шафқатсизлик акти ҳар доим шафқатсизликка установка беради. Агрессив ҳаракатнинг кучсиз намоён бўлиши шунга олиб келадики, одам ўз хатти-ҳаракатида бирон-бир жазога лойиқ нарсани кўришдан воз кечади. Одамлар ўзларининг бўлғуси агрессиялари иррационал, беақллик бўлиб кўринмаслиги учун қурбонларининг фазилатларини камситишга ҳаракат қилишади. Агар ғазабни биринчи мартадаёқ тийилса, кескинлик чиқиши ҳам пасаяди, бўлмаса аксинча, тормозланиш пасаяди. Умуман олганда биз ўз агрессиямизни тийишимиз керакми? Индамасдан қовоқ-тумшуқни осилтириш, атрофдагиларга ўз ғазабимизни сочганимиздан кўра самаралироқ бўлмаса керак, чунки биз бари-бир ҳаёлан ўзимизни хафа қилган одам билан тортишамиз. Бахтимизга ўз ҳиссиётларимизни намоён қилиш ва бошқаларга уларнинг ҳулқи бизга қандай таъсир қилганлигини билдиришнинг ноагрессив усуллари ҳам мавжуд. Ҳар қандай миллий маданиятда ўз фош қилувчи «сенинг мулоҳазанг»ни «менинг мулоҳазам»га айлантирадиган одамлар (м: «Мен хафаман», «Сен шу оҳангда гапирсанг, менинг ғашим келади») ўз ҳиссиётларини шундай тақдим қилишадики, бошқа одамга бу ҳиссиётга нисбатан ижобий реакция билдириш осон бўлади. Агрессиясиз ҳам шиддатли бўлиш мумкин. «Кимки ўзининг бутун таровати билан ғазабдан қутуриб кетаётганлигини кўрсатса, ўз қаҳрини чуқурлаштирган бўлади» деган эди Чарльз Дарвин.
Агар агрессив ҳулқ ўрганиш жараёнида орттирилса, уни назорат қилишга умид бор. Агрессиянинг пайдо бўлишига сабаб бўладиган омилларни кўриб чиқиб, унга қандай қилиб қарши туриш мумкинлигини ўйлаб кўрамиз.
Душманлик агрессиясига аверсив тажрибанинг турли типлари; фрустрация ва шахсий ҳақоратлаш ундайди. Шундай экан энг ақлли йўл одамларининг амалга ошмайдиган орзулар ва беҳуда умидлар билан бошларини оғритмасликлари. Инструментал агрессия олдиндан тақдирланиш лаззати ва эҳтимол туғилган сарф-ҳаражатлар туфайли келиб чиқади. Демак, биз болаларда ҳамкорлик ва ноагрессив ҳулқни рағбатлантиришимиз керак. Тажрибаларда болаларнинг агрессив ҳулқи писанд қилинмасдан, ноагрессив ҳулқи мустаҳкамланганда улар камроқ агрессив бўла борганлар. Агрессорни жазолаш ҳар доим вақтни беҳуда кетказиш демакдир: жазолаш агрессиядан фақат идеал шароитлардагина тўхтатиб қолиши мумкин, яъни агар ўша заҳоти ва қаттиқ жазоланса, агар жазолаш ижобий ҳулқни рағбатлантириш билан бирга қўшилса ва бунда жазо олаётганнинг жаҳли чиқмаса. Бу шароитларга амал қилмаганда агрессия ташқарига отилиб чиқади.
Бироқ жазолашнинг самараси ниҳоятда чекланган. Биз агрессия пайдо бўлмасдан олдин унинг олдини олишимиз керак. Агар «ҳаёт учун эмас, ўлим учун агрессия» совуқ ва интрументаль бўлганда, биз жиноятчига ўзининг агрессив ниятларини амалга оширишга имкон бериб, кейин уни бошқаларга намуна учун жазолаб, шундай жиноят қилиш истагини бошқаларда йўқотган бўлардик. Агар шундай бўлганда ўлим жазоси жиноятлар сонини камайтирган бўларди. Лекин афсуски бундай бўлмаяпти.
Жисмоний жазолаш қўшимча салбий самара бериши мумкин. Жазолаш бу аверсив стимуляциянинг яна бир кўринишидир; жазо айнан жазо ёрдамида олди олинмоқчи бўлган ҳулқни шакллантиради. Яна бунинг устига жазолаш бу мажбурлашдир (ҳар қандай мажбурий фаолият ташқи томондан мажбурийлиги қанчалик кучли оқланмасин барибир камдан-кам ички ҳамдардлик уйғотишини эслаш кифоя). Худди шунинг учун ота-оналарнинг ҳақоратлари билан ўсган бебош ўсмирлар, оиладаги интизом шафқатсиз жисмоний жазо кўринишини олганда уйдан қочиб кетадилар.
Агар биз тинчликни хоҳласак, илк болаликданоқ болаларда ҳамкорлик ва раҳмдилликни рағбатлантиришимиз ва шакллантиришимиз зарур; бунга ҳеч бўлмаганда ота-оналарни болалардан интизомни куч ишлатмасдан талаб қилишга ўқитиш йўли билан эришиш мумкин. Тутақиб кетган ота-оналар кўпроқ шапалоқ ва тарсакидан фойдаланишади. Таълим дастурлари ота-оналарга маъқул ҳулқни мустаҳкамлаш ва аниқ ижобий таърифлардан фойдаланиш зарурлигини кўрсатади. Масалан, «агар хонангни йиғиштирмасанг, мен сени нима қилишимни билмайман» деган салбий таъриф ўрнига «хонангни йиғиштириб бўлиб, ўйнагани боравер» деганга ўхшаш ижобий таърифлардан фойдаланинг. Битта шундай «агрессия ўрнини алмаштириш дастурини» амалга ошириш ёш қонун бузувчилар ва ўсмирлар бандаси аъзоларининг қайта қўлга олинишини кескин камайтирган. Ўсмирлар ва уларнинг ота-оналарини мулоқат малакаларига ўқитиш, эмоционал назоратни амалга оширишга ўргатиш уларнинг аҳлоқий рефлексияси даражасини оширади.
Агар ҳулқнинг агрессив шаклларини кузатиш тормозланишни сусайтирса ва тақлид қилишга сабаб бўлса, демак, биз кино ва телевидениеда шафқатсиз ва ғайриинсоний сюжетлар сонини камайтиришимиз лозим. Биз шунингдек ўз фарзандларимизни оммавий ахборот воситаларида намойиш қилинаётган зўравонликка қарши «эмлашимиз» мумкин. «Телевидениенинг шу вақтгача кўзи очилмагани ва ўз дастурларини тузиш йўналишини ўзгартирмаганлигидан» ташвишланган Ирон ва Хюсманнлар Илинойсдаги Оук-Паркдаги 170 та болага телевидение атроф-оламни бузиб намойиш қилаётганлиги, агрессия телевизорда кўрсатилаётганлигидек ҳамма ерда ҳозиру-нозир эмаслиги ва унчалик кор қилмаслиги ва агрессив ҳулқ ҳулқнинг маъқул шакли эмаслиги ҳақида сўзлаб беришди (установкаларни ўрганиш тажрибасига асосланиб Ирон ва Хюсманн болаларга ўзлари мустақил хулоса чиқариш ва ўз танқидий фикрларини баён қилишни таклиф қилишди). Шу болаларни қайта ўрганиш шуни кўрсатдики, телевидениеда намойиш қилинаётган зўравонликлар уларга машқ қилмаган болаларга нисбатан камроқ таъсир қила бошлаган.
Агрессияни, шунингдек агрессив стимуллар ҳам ҳаракатга келтиради. Бу факт ўқ отар қуролларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ҳақидаги фикрга олиб келади. Ямайкада 1974 йилда ўқ отар қуроллар устидан қатъий назорат ва телевидение ҳамда кинода қуроллардан фойдаланиш саҳналарига цензурани ўз ичига олган жиноятчиликка қарши кураш дастури амалга оширилди. Кейинги йилда ўғирликлар сони 25% га, ҳалок бўлиш натижасига олиб бормаган ўқ узишлар сони 37% га камайган. Швецияда ҳарбий ўйинчоқлар ишлаб чиқариш бутунлай тўхтатилган. Швеция ахборот хизмати бу йўналишлардаги миллий ёндашувни шундай изоҳлаган: «Уруш ўйини тортишувларни зўравонлик йўли билан ҳал қилишга ўргатади».



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish