4. Мотивация (қизиқишни уйғотиш) принципи. Бу принципнинг моҳияти, таҳсил олувчининг ўқув-билиш фаолиятини рағбатлантиришдан иборат бўлади. Бу асосий қоидадир.
Модулнинг ўқув материалига қизиқишни уйғотиш, билим олишга рағбатлантириш, машғулотлар пайтида фаол ижодий фикрлашга даъват этиш, модулнинг тарихий ва муаммоли элементларининг вазифалари ҳисобланади.
Аслида мотивацияни шакилланишига жуда кўп омиллар таъсир этади, чунки энг авало ўрганиш шахсга боғлиқ жараёндир. У шахсий мотивация ва шахсий манфаат орқали амалга ошади. Мотивацияни – Ҳаракат қилишга ундаган сабаблар, қизиқтиришни уйғотиши деб тушунилади. Ушбу сабабларни уч гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқдир:
A. Таълимга эхтиежини шакиллантирувчи жамиятдаги мухит.
Замонавий жамият – бу билимга асосланган фуқаролик жамиятдир. Яъни информация, билим, уларни доимий янгилаш, буни амалга ошириш учун керакли кўникмалар, жамиятни ривожланишнинг асосий омили бўлиб колмокда.
B. Дастлабки эҳтиёжларга боғлиқ бўлган сабаблар.
Хорижий психологларнинг фикрлари бўйича эҳтиёжлар иерархиясиси қуйидагича:
мавжудлик яъни шахс аввало очлик, чанқоқлик эҳтиёжларини қондириши лозимлиги.
бехатарлик – хотиржамлик, яъни уй қуриш, оила қуриш каби эҳтиёжларни қондиришига харакат қилиши.
ижтимоий эҳтиёжлари, яъни муайян секцияга, клубга, жамоат ташкилотига тегишли бўлиш эҳтиёжларидир.
C. Ўқитиш жараёни билан боғлиқ бўлган сабаблар.
Ўқитиш жараёнида мотивацияга кўйидаги омилларни ҳисобга олиниш орқали эришилади:
Касбий таълимда мотивацияни асоси деб фаолиятлик ёндошувини қабул қилсак ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Ушбу ёндошув ўқув материалини бўлажак мутахассисни ишлаб – чиқариш фаолияти билан боғлашни тақозо этади. Бунда таҳсил олувчининг қизиқиши уйғонади, машғулотларда ўқув материалини ўзлаштиришга интилиш ва диққат эътибор кучаяди. натижада ўқув мақсадига эришилади.
Ҳозирги кунда, илмий-техникавий тараққиёт ривожланган даврида таълим олишнинг самарадорлиги инсон қобилиятидан фойдаланиш даражасидан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Қобилиятни рўёбга чиқариш инсоннинг сезги органлари қай даражада маълумотни қабул қилишга иштирок этишларидан бевосита боғлиқ бўлади. Инсон атрофдаги оламни ўзинингбешта сезги аъзолари: кўз, қулоқлар, ҳид ва там билиш пайпаслаш, ушлаб кўриш орқали идрок этади. Таълим олишда қанча кўп сезги органлари қатнашса шунча кўп самарага эришилади. Мотивацияни машғулотлар давомида сақланишига ва ўзлаштиришнинг сифатини юксак даражага етказишига визуаллаштириш, яъни кўргазмали ахборотлардан, намуналардан фойдаланиши катта ёрдам беради.
Ўқитиш самарадорлиги мотивацияни ҳосил бўлишича, уни сақланиши-га таҳсил олувчининг ўқитиш жараёнидаги ўрни, педагогнинг унга бўлган муно-сабатига ҳам боғлиқ бўлади. Яни педагог – таҳсил олувчи муносабати мотивацияни шакиланишига мухим ахамиятига эга. Ушбу муносабатлар шахсга – йўналтирилган ўқитиш технологияларининг принципларга мос келиши мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек мақтов усулини қўлланиши таҳсил олувчига оптимизм каби хислатларни шаклланишига олиб келади.
Оптимизм эса ишонч ва иродани мустаҳкамланишига олиб келади. Пировардда мотивация кучаяди ва режалаштирилган ўқув натижаларига эришилади. Танбеҳ усули эса (огоҳлантириш, танбеҳ, салбий натижалар тўғрисида огоҳлантириш, жазо) писсимизм каби ҳолатни шакллантиришига олиб келади. Натижада ишонч ва ирода кескин пасаяди, мотивация йўқолади, режалаштирилган ўқув мақсадларига эришилмайди. Маълум даражада таҳсил олувчи шахс сифатида маънавий инқирозга учрайди.
Мотивацияни шаклланиши албатта таҳсил олувчини шахсий ҳолатига боғлиқдир. Бунга энг авало таҳсил олувчининг “диққат”, “чарчоқ” кабихислатлари инобатга олинади. Хорижий олимларнинг олинган натижалари бўйича маъруза машғулотларида диққат билан ўрганиш вақти энг кўпи билан 20 дақиқани ташкил этади.Назарий дарсларда етарли диққат эътиборлик 45 дақиқа сақланади. Тахминан 60 дақиқадан сўнг диққат, эътиборлик энг паст даражасига тушади (3-4 марта камаяди). Ҳозирги кунда буни эътиборга олиши алоҳида эътиборга сазовор. Янги педагогик ва замонавий ахборот технологияларининг қўлланилиши ўқитиш жараёнини жадаллаштиришга олиб келмоқда. Яъни, бир вақтнинг ўзида бир неча марта кўп янги ўқув материалларини тақдим этишига имконият яратилмоқда.
Мотивацияни юксак даражада шаклланишига муаммоли ўқитиш технологиясини қўлланиши самарали хизмат қилади. Шу билан бир қаторда таҳсил олувчи муаммони шаклланишини ва уни ечимини излаб топиш усулларини ўрганади.
Янги ўқув материалларни баён этиш жараёнида тарихий вазиятлардан, қизиқарли воқеалардан, ибратли иборалардан, мақолалардан ва шу каби қизиқарли ахборотларни қўллаш мотивацияга самарали таъсир этиши муқаррар.
Ўқитиш жараёнида педагогнинг хулқи-ибрати, аудиторияни бошқариш маҳорати, нутқ маданияти, янги ўқув материалга муносабати, изланувчанлиги ва қизиқувчанлиги хислатларни намоён этилиши, таъсирчан ҳатти-ҳаракатлари албатта таҳсил олувчиларни бефарқ қолдирмайди, уларни фаоллигини, мотивацияни оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |