Кейс матнининг охирги кўринишини шакллантириш (босқичлар бўйича йўриқнома билан биргаликда). Ушбу босқичда апробация натижалари бўйича киритилган камчиликларни ҳисобга олиб кейснинг тузатилган матни тайёрланади. Кейс устида таҳсил олувчилар билан ишни ташкил этиш услубини ёритишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу услубиёт келажакда ўқитувчи бўлмоқчилар учун жуда фойдали бўлади.
МОДУЛЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Модулли ўқитишнинг моҳияти
«Модулли ўқитиш» термини халқаро тушунча - модул билан боғлиқ бўлиб («модул», лат. modulus), унинг битта маъноси фаолият кўрсата оладиган ўзаро чамбарчас боғлиқ элементлардан иборат бўлган тугунни билдиради. Бу маънода у модулли ўқитишнинг асосий воситаси сифатида, тугалланган ахборот блоки сифатида тушунилади.
Модул – бу фаннинг муайян жараёни ёки қонуни, бўлими, муайян катта мавзусини, ўзаро боғлиқ тушунчалар гуруҳини тақдим этади.
Модул – бу фаннинг бир ёки бир неча тушунчаларни ўзлаштиришга йўналтирилган, ишлаб чиқилган принциплар асосида шаклланган мантиқан тугалланган ўқув материалидир.
1982 й. ЮНЕСКОни анжуманида модулга “Машқларни хусусий тезликда диққат билан танишиш ва кетма-кет ўрганиш орқали индивидуал ёки гуруҳ машғулотларида бир ёки бир неча малакага эга бўлиш учун мўлжалланган алоҳида ўргатуви пакет (тўплам)” деб таъриф берилган эди.
Модулли ўқитиш – ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири ҳисобланади, чунки у одам бош миясининг ўзлаштириш тизимга энг яхши мослашгандир.
Модулли ўқитиш асосан инсон бош мияси тўқималарининг модулли ташкил этилганлигига таянади.
Инсон бош мияси тўқимаси, қарийб 15 млрд. нейронлардан (нерв ҳужайралари) ёки шартли модуллардан иборат. Тўқима ҳужайралари бир-бири билан кўп сонли тўқнашувларда бўлишади. Бир ҳужайра ва унинг ўсимтасини бошқа ҳужайра ва унинг ўсимтаси билан тўқнашувлари сони 6 мингтагача етиб боради. Демак, бош мия тўқимасидаги тўқнашувлар (контактлар) сони астрономик сонни (15000000000x6000) ташкил этади. Шу нуқтаи назардан, модул ўқув жараёнининг бир ҳужайраси сифатида қаралади. Бу ҳужайра бир вақтнинг ўзида ахборотликнинг умумийликка ўзига хос яхлитлик ва тизимлиликка эга бўлган элементлардан ташкил топган бўлади.
Ўқитишнинг модул тизими ҳақида расмий равишда биринчи марта 1972 йил, ЮНЕСКОнинг Токиодаги Бутунжаҳон Конференциясида сўз юритилган эди. Модулли ўқитиш технологияси функционал тизимлар, фикрлашнинг нейрофизиологияси, педагогика ва психологияларнинг умумий назариясидан келиб чиқади.
Бу соҳалардаги изланишларга кўра, тўқимаси модулли ташкил топган инсон мияси, ахборотни квант кўринишда (бошқача айтганда, маълум ҳиссалар кўринишида) энг яхши жиҳатдан қабул қилади.
Модулли ўқитиш, касбий таълимнинг қуйидаги замонавий масалаларини ҳар томонлама ечиш имкониятларини яратади:
модул - фаолиятлик ёндашуви асосида ўқитиш мазмунини мақбулаш ва тизимлаш дастурларни ўзгарувчанлиги, мослашувчанлигини таъминлаш;
ўқитишни индивидуаллаштириш;
амалий фаолиятга ўргатиш ва кузатиладиган ҳаракатларни баҳолаш даражасида ўқитиш самарадорлигини назорат қилиш;
касбий мотивация (қизиқтириш) асосида, ўқитиш жараёнини фаоллаштириш, мустақиллик ва ўқитиш имкониятларини тўла рўёбга чиқариш.
Модулли ўқитишнинг ҳозирги замон назарияси ва амалиётида икки хил ёндашувни ажратиб кўрсатиш мумкин: фан бўйича фаолият ёндашуви ва тизимли фаолият ёндашуви асосидаги ўқитиш технологиялари.
Бу ёндашувлар доирасида модул асосида мутахассислар тайёрлашнинг бир қатор концепциялари ишлаб чиқилган. Барча концепциялар замирида фаолият ёндашуви ётади ва бу нуқтаи назардан, ўқитиш жараёни тўлалигича ёки муайян фан доирасида, модулли таълим дастури мазмунига мувофиқ касбий фаолият элементларини ўқувчи томонидан кетма-кет ўзлаштиришга йўналтирилган бўлади.
Турли концепциялар доирасида, модулли таълим дастурлари, турли хил таркиб ва таркибий тузилмалардан иборат бўлади, турли шаклдаги ҳужжатларда тақдим этилади, аммо уларнинг барчаси қуйидаги учта асосий таркибий қисмни мажбурий равишда ўз ичига олади: мақсадли мазмуний дастур; турли кўринишларга тақдим этилган ахборотлар банки; ўқувчилар учун услубий кўрсатмалар.
Модулли ўқитишнинг принциплари
Ўқитишнинг модулли технологияси, ўқитишнинг қабул қилинган принципларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Қуйидаги принциплар модулли ўқитиш технологиясининг асосини ташкил этади:
Do'stlaringiz bilan baham: |