1.1-расм. Давлатлар бўйича молия бозори структураси10
Қимматли қоғозлар бозорига асосланган молиявий инфратузилманинг афзаллиги шундаки, корхонанинг қимматли қоғозларида корхона ҳақидаги олдинги, ҳозирги ва кутилаётган маълумотлар мавжуд бўлади, яъни корхонанинг бозор нархи аниқланади. Лекин бозор самарадорлигининг ошиши билан унинг иштирокчилари даромади камайиб боради. Бозор самарадорлигининг ошиши билан иқтисодий агентларнинг ушбу секторга ўз жамғармаларини жалб қилиши секинлашади. Ушбу ҳолат юзасидан иқтисодчи олим Дж. Стиглец ўз кузатувларини олиб бориб, молия бозори ривожланишининг қуйидаги асосий функцияларини келтириб ўтган:
ресурсларни (капитални) омонатчиларга, инвесторларга, қарздорларга бериш;
лойиҳаларни йиғиш;
лойиҳага ажратилган маблағлар ишлатилишини мониторинг қилиш;
шартномалар бажарилишини таъминлаш;
рискларни тақсимлаш;
рискларни диверсификациялаш11.
Шунингдек россиялик иқтисодчи олимлар М.Рамановский ва О.Врубловскийлар “молия бозори - бу институционал ва функционал тузилма бўлиб, у иқтисодиётга инвестицияларни самарали йўналтирилишини таъминлашдан иборатдир”, - деган фикрни илгари сурганлар.
АҚШнинг Minnesota университети иқтисодчи олимлари молия бозорини тадқиқ қилиб, қуйидаги хулосага келганлар:
Давлатлар молия тизими ривожланганлиги ўртасидаги тафовутлар мамлакат аҳоли даромадларига боғлиқдир. Фонд бозори ва банкларнинг ривожланиши аҳоли даромадларининг юқорилигидандир.
Фонд бозорининг ривожланганлиги бу мамлакат иқтисодиётининг ривожланганлиги ва инвесторлар хуқуқининг ҳимояланганлиги билан боғлиқдир.12
Банк-молия инфратузилмаси ўзида бир қанча молия институтларини мужассамлаштиради, жумладан: тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотлар, инвестицион институтлар. Ушбу институтларнинг назарий жиҳатдан мақсади - иқтисодиётдаги бўш турган маблағларни муомалага жалб этишдан иборат. Лекин ушбу маблағларни жалб этиш ва ундан фойдаланиш нуқтаи назардан уларнинг вазифалари турличадир. Жумладан, тижорат банклари иқтисодиётдаги пул айланишини таъминловчи ва иқтисодиётнинг деярли барча секторларида инвестицион жараёнда қатнашувчи асосий бўғинлардан бири ҳисобланади. У катта, ўрта ва кичик даражадаги ссуда ва депозитлар муомаласида иштирок этади. Ушбу институтларнинг камчилиги шундаки, улар йирик бизнес бўлганлиги сабабли истеъмолчиларнинг барча тоифаларини ўз хизматлари билан қамраб олиш имконига эга эмас. Нобанк кредит ташкилотлар иқтисодиётнинг молия тизимидаги асосий бўғинлардан бири бўлиб, улар ссуда беришда ёки депозит олишда кўпинча фаолият доирасида олиб боришади. Инвестицион институтлар, асосан, йирик, ўрта ва кичик инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда иқтисодиётнинг барча иштирокчиларининг бўш турган маблағларини жалб этиш билан шуғулланадилар (1.2-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |