2.4 -расм. Ўзбекистон Республикаси банк тизими барқарорлигини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар50
Аммо санаб ўтилган вилоятларда Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятлари билан солиштирганда тўлов терминаллари етарли эмас. Аҳоли жон бошига тўғри келувчи пластик карточкалар улуши ҳисобланганда мамлакатимиз барча ҳудудларида 0,5 тадан пластик карточкаси тўғри келиб, энг катта улуши Тошкент шаҳрида 1,8 тани ташкил этмоқда. Бу эса ҳудудларда аҳолини пластик карточка билан таъминланиш қамрови юқори эмаслигини кўрсатмоқда. Банклар томонидан ўрнатилган банкоматлар сони жами 301 тани ташкил этган бўлса, уларнинг 133 таси ёки 44,2% и Тошкент шаҳрида, 28 таси ёки 9,3% и Навоий вилоятида, 19 таси ёки 6,3% и Фарғона вилоятида жойлашган. Ўрнатилган банкоматлар сони Сирдарё вилоятида - 4 та, Сурхондарё вилоятида - 5 та, Жиззах вилоятида - 6 та, Қашқадарё вилоятида - 8 тани ташкил этган.
2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда банклар томонидан ўрнатилган инфокиосклар сони эса 4653 тага етди. Ушбу инфокиоскларнинг 2476 таси ёки 53,2% и Тошкент шаҳрида жойлашган. Банк инфокиосклари сони Фарғона вилоятида - 402 та, Сурхондарё вилоятида - 264 та, Самарқанд вилоятида - 263 та, Наманган вилоятида - 241 тани ташкил этди. Сирдарё вилоятида - 43 та, Жиззах вилоятида - 55 та, Навоий вилоятида - 91 та инфокиоск мавжуд (2.5-расм).
2.5-расм. Ўзбекистонда ҳудудлар бўйича терминал, инфокиоск ва банкоматларнинг тақсимланиши (% да 2020 йил 1 январь ҳолатига) 51
2019 йилнинг январь-август ойлари давомида тўлов терминаллари орқали жами 39 млн. сўм миқдорида тушумлар тушиб, ушбу тушумларнинг энг катта миқдори 4 млн. сўмга етиб, “Ипотека-банк” АТИБ ҳиссасига тўғри келади, энг кичик миқдори 1,5 млн. сўм “Капитал банк” АТБ ҳиссасига тўғри келмоқда. Муомаладаги банк пластик карталари сони жиҳатидан “Халқ банки” АТ етакчи бўлиб, жами пластик карталар сони 4 млн.ни ташкил этади, кичик қисми эса “Капитал банк”га тўғри келиб, чиқарилган пластик карточкалар сони эса 496321 тага етган. “Халқ банки”да ўрнатилган тўлов терминаллари сони 31191 тани ташкил этиб, банкомат ва инфокиоскалари сони 109 тага етган. Ўрнатилган банкоматлар ва инфокиоскалар ҳажми жиҳатидан “Капиталбанк”, “Агробанк”, “Хамкорбанк” етакчи ҳисобланади. Бугунги кунда “Ҳамкорбанк” мижозларга кўрсатиладиган хизматлар, банк инфратузилмасининг ривожланиши жиҳатидан ҳам молиявий хизматлар бозорида етакчи банклар сирасига киради. Ушбу банкда замонавий банк хизматлари ривожланган бўлиб, ушбу хизматлар туркумидан: интернет/мобиль банкинг, онлайн конвертация, mobilpay, тўлов терминаллари, 24/7 тизими остида ишловчи инфокиоскалар, мобил илова хизмат турлари мавжуд (2.6-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |