Зайлобитдинов дилмурод номонович


-расм. МДХ мамлакатларида рақамли тўловлардан фойдаланувчилар



Download 1,59 Mb.
bet22/26
Sana20.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#825102
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
МАМЛАКАТ БАНК ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

3.4-расм. МДХ мамлакатларида рақамли тўловлардан фойдаланувчилар81
“Innovation in Retail Banking” нинг 2019 йилдаги ҳисоботида банклар истеъмолчи талабларига жавоб бериш учун: “Cloud technologies” каби булутли технологиялардан, илғор таҳлиллар ва янги тарқатиш альтернативларидан фойдаланган ҳолда, рақамлаш ва инновацион ташаббусларни кўпайтиришга алоҳида аҳамият беришлари керак82.
Ахборот технологиялар Европа корпорацияси тадқиқотига кўра, ушбу ташаббусларнинг барчасида учта нарса мавжуд:

  • харидорга йўналтирилган позиция;

  • ҳақиқий вақтда ақлли маълумотларнинг (Intelligent data integration)

интеграцияси;

  • очиқ платформа пойдевори.

Ушбу ўзгаришлардан баъзилари ҳамкорликни ривожлантириш ёки ташқи ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни, банкларда эскириб қолган технологияларни модернизация қилиш ва ташкилот тузилмаларини қайта кўриб чиқиш талаб этилади.
Марказий банк маълумотларига кўра, Россия Федерацияси ҳудудида 249 млн.дан ортиқ пластик карточкалардан фойдаланилади, 131640 та нақд пул банкоматлари, 206852 та кўрсатилган товар ва хизматларга тўловларни амалга оширувчи банкоматлар, 130 395 та нақд пул тўловларини қабул қилувчи банкомат ва тўлов терминаллари мавжуд83. Банкларнинг интернет-банкингдан тушадиган даромади 5 фоиздан 15 фоизгача етади.
РФ банк тизими ва банк-молия хизматларини яънада ривожлантириш, аҳоли омонатларини кенг жалб қилиш мақсадида «О защите конкуренции на рынке финансовых услуг» тўғрисидаги Қонун, 1994 йил 1 январда «Общероссийский классификатор услуг населению» (ОКУН), «Общесоюзного классификатора бытовых услуг населению» ва «Общесоюзного классификатора платных услуг населению на территории Российской Федерации» классификаторлари ишлаб чиқилди. Россия Федерациясида нафақат банк-молия инфратузилмаси, балки банк хизматлари инфратузилмаси ҳам яхши ривожланган. Ушбу инфратузилма ўз атрофига суғурта фондлари, миллий почта тизими, IT компаниялари, банклар, инвестиция фондлари, кредит уюшмаларини жалб қилган. Бунда нафақат хизмат тақдим этаётган банклар, балки молия бозорининг қолган иштирокчилари ҳам ўз хизматларини банк-молия тизими инфратузилмаси орқали тақдим этадилар, бу эса ушбу компанияларнинг хизмат турлари кенгайиши ва янги хизмат турлари сонининг кўпайишига имкон беради. РФ молия бозорининг ривожланганлик даражаси, аҳолини пластик карточкалари ва банкоматлар билан таъминланганлик даражаси ҳамда банклар ва банк филиаллари билан таъминланганлик бўйича МДХ мамлакатлари ичида биринчи ўринда туради.
Қозоғистонда инновацион ва рақамли технологиялар ёрдамида банк инфратузилмасининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилиб, келинмоқда. 2018 йилда интернет-банкинг ва мобиль банкингдан пластик карталар ёрдамида амалга оширилган операциялар сони 58,9 млн.га етиб, 715,7 млрд. тенгени ташкил этган. Интернетдан фойдаланувчиларнинг ҳар 2-3 таси мобиль банкингдан фойдаланувчилар ҳиссасига тўғри келиб, бир пластик картадан иккинчи пластик картага пул ўтказувчилар 35 фоизни ташкил этмоқда84.
Хитой банклари бугунги кунда активлари ва капиталлашуви даражаси билан дунёда етакчи банклардан бири ҳисобланади. 1991 йилда Хитой Халқ банки ўзининг “China Union Pay” миллий тўлов тизимини “Visa” ва “Master Card” билан ҳамкорликда ишга туширди. Жами карталар сони 5 млрд.га етиб, Хитойда аҳоли жон бошига 3 тадан банк пластик карталари тўғри келмоқда. “China Union Pay” тўлов тизими карталаридан дунёнинг 160 та мамлакатида фойдаланилиб, АҚШ тўлов тизими “Visa” ва “Master Card”нинг асосий рақобатчиларидан бири ҳисобланади. Европада тижорат ташкилотларининг 70 фоизи Хитой миллий тўлов тизими карталарида тўловларни қабул қилмоқда85.
Хитойда нафақат банклар орқали тўлов, балки мобиль тўлов тизими ҳам юқори даражада ривожланган. Хитойда “Ali pay”, “We chat pay “, “Union Pay Quick Pass” тўлов тизими бозорда етакчи бўлиб, “Ali pay”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тўловлар 90 фоизни ташкил этади. Пластик карточкалар орқали савдо таркибида кредит карталар орқали тўловлар ҳажми 60 фоизга, дебит карталар орқали тўловлар 40 фоизга етган86.
АҚШ, Хитой ва Япония мамлакатларида банк инфратузилмасининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи биринчи омил инновацион технологияларнинг банк тизимига жорий этилгани бўлса, иккинчи омил - аҳоли молиявий саводхонлигининг юқорилиги саналади. Ушбу давлатлар илк бор банк тизимига “рақамли банк”ни жорий этди ва ушбу тизимдан фойдаланувчилар сони 55 фоиздан 90 фоизгачани ташкил этмоқда.
Америка ва Япония виртуал банк тизимининг муваффақияти жаҳоннинг қолган банк муассасаларини ҳам илҳомлантирди. Ҳозирда дунёнинг барча йирик банклари анъанавий хизмат кўрсатиш билан бирга, ўз бўлимларида мижозларга онлайн режимда тўлақонли банк хизматларини таклиф қилмоқдалар. Бу эса банк-молия соҳасида “direct-banking” (тўғридан-тўғри банк хизмати) тушунчасининг урф бўлишига, яъни банк тармоқ бўлимларини очмасдан туриб, интернет ёки телефон орқали тўғридан-тўғри банк хизматларининг таклиф этилишига сабаб бўлди. Бундай тенденциянинг объектив сабаби сифатида банк фаолияти глобаллашуви шароитида харидлар ва бошқа транзакцияларнинг интернет орқали амалга ошишининг оммалашувини келтириш мумкин87.
Юқорида таҳлил қилинган мамлакатларда банк инфратузилмасининг ривожланиши юқори даражада технологиялар билан таъминланганлиги, турли хил кўринишдаги хизмат турларига эгалиги ва инновацион хизмат турларини қамраб олганлиги билан ажралиб туради.
Сўнгги йилларда банк-молия соҳасида “рақамли банклар” инструментларидан фойдаланиш ҳам кенг тарқалмоқда. “Рақамли банкинг” - бу банк хизматлари интернет орқали амалга ошириладиган онлайн банк тизимига ўтишдир. Онлайн ёки интернет банкинг эса, банк ёки бошқа молиявий институт мижозларига молиявий институт веб-сайти ёрдамида бир қатор молиявий трансакцияларни амалга ошириш имконини берувчи электрон тўлов тизимидир. Ушбу тизим банклар ва мижозларга банк хизматларини қулай ва тез амалга ошириш имконини беради. “Рақамли банк” тизими жараёнларнинг юқори даражада автоматлашуви, хизматларнинг веб-сайтларга асосланиши, институтлараро банк маҳсулотларини етказиб беришни таъминловчи дастурий интерфейс иловаларининг (API) фойдаланилиши, мижозларга молиявий ахборотга компьютер, мобиль телефон ва банкоматлар орқали боғланиш имкониятининг мавжудлиги кабиларга аcосланади88.
Ривожланган ва ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатдики, банк инфратузилмасининг ривожланишида асосий эътибор хизматларни ва технологияни ривожлантиришга қаратилган. Банк инфратузилмасининг ривожланишига йўналтирилган инвестициялар банкларга янги технологияларни жалб қилиш орқали янги хизмат турларининг кенгайиши ва мижозлар базасининг ошишига олиб келган. Европа ва АҚШ банклари инвесторлари ўз маблағларининг 91 фоизини банк фаолияти самарадорлигини оширишда инфратузилмага инвестиция киритишга сарфламоқда89. Бугунги кунда доимий тарзда фойдаланиб келинаётган хизмат турларининг ўрнини рақамли банкинг хизмат турлари эгалламоқда. Чунки банклар хизмат турларини такомиллаштирмас экан, уларнинг даромади ва мижозлар сони кескин қисқариб боришини хориж тажрибаси кўрсатиб берди.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish