Зайлобитдинов дилмурод номонович


-расм. Молия институлари турлари



Download 1,59 Mb.
bet6/26
Sana20.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#825102
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
МАМЛАКАТ БАНК ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

1.2 -расм. Молия институлари турлари13
Хорижлик олимлар R. Merton, Z. Bodieлар: “Инвестиция ресурсларини турли йўналишдаги инвесторларга самарали тақсимлаш молия бозорининг асосий функцияларидан биридир”,14 деб таъкидлаб ўтган. Бозорнинг ривожланиш даражасини ошириш ва давлат назоратини кучайтириш қимматли қоғозлар бозори ишончлилигини ошириб, оммавий инвесторлар сонининг ортишига олиб келади. Халқаро қимматли қоғозлар бозори деганда, миллий капитал мамлакат чегарасидан ўтиб, жаҳон қимматли қоғозлар бозорида шаклланиши натижасида мамлакат ичидаги бозори иккинчи даражали бозорга айланади15.
Тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида эмитент сифатида иштирок этиб, акция, облигация, вексель, жамғарма ва депозит сертификатлари чиқаради ва жойлаштиради. Шунингдек, банклар инвестор сифатида иштирок этиши ёки бозорнинг профессионал иштирокчиси сифатида, яъни брокер, диллер сифатида иштирок этиши мумкин. Банклар қимматли қоғозлар бозорида воситачи сифатида иштирок этиб, маблағларни жалб қилиш, мижозлар билан шартнома тузиш, мижозларнинг инвестиция портфелини шакллантириш ва бошқариш, брокерлик, диллерлик ва депозит операцияларини амалга оширади.
Банкларнинг кредит-инвестицион фаолияти қимматли қоғозлар бозорига нисбаттан анча ёпиқ ҳисобланади. Чунки банклар корхоналар тўғрисидаги маълумотларни лойиҳани молиялаштиришдан олдин олишади ва таҳлил қилишади. Шунинг учун юқори ахборотга эга қимматли қоғозлар бозорига нисбатан банкларнинг даромади юқори бўлади деб ҳисобланади.
Шунингдек, банк инфратузилмасининг устунлиги тарафдорлари “қимматли қоғозлар бозорида корпоратив бошқарувнинг салбий оқибатлари ўзидан ўзи қопланиб кетади, яъни Паретто оптималлиги кузатилади” деган фикрни ҳақиқатдан анча йироқ деб ҳисоблашади. Чунки компания томонидан бозорга инсайдерлар ва уни сотиб олувчи бўлган аутсайдерлар ўртасидаги муносабатда, инсайдер қимматли қоғозни бозор нархидан юқори нархда сотишга ҳаракат қилиши натижасида аутсайдерлар уни бозор нархидан қимматроқ нархда сотиб олишга мажбур бўлишади16. Лекин бундай ҳолатда баъзи инсайдерлар маълум маблағ ҳаражат қилиб, корхона тўғрисида маълумот йиға бошлайди, натижада, у охир-оқибат корхонага маблағ тикмасликка қарор қилиши мумкин бўлади. Бу ҳолатда фақат андеррайтинглар даромад олиш имконига эга бўладилар.17
Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмаси тарафдорлари банк инфратузилмасида жалб этилган маблағ қайтими қимматли қоғозлар бозориникига нисбаттан секин бўлади деб ҳисоблашади. Шу сабабли, банк-молия инфратузилмасининг қайси бири иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига таъсирини “Барро регрессия”18 орқали ифодалаш имконини берса у қуйидаги кўринишга эга бўлади:
(1)19
Бу ерда: - йиллик аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмининг ўсиш сураъти,
- қимматли қоғозлар бозори капиталлашувининг банклар томонидан ажратилган кредитга нисбати;
- марказий банк активлари, тижорат банк активлари ва нобанк молия ташкилотлари активларининг йиғиндисининг ЯИМ га нисбати;
- асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг ЯИМ даги улуши, b, c, d эркли ўзгарувчиларнинг бир бирликка ўзгариши аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ қанча бирликка ўзгаришни ифодалайди,
- регрессия хатолиги.
Ушбу ҳолатда мамлакат молиявий инфратузилмаси турини билдиради, агар қимматли қоғозлар бозори капиталлашуви банк кредитларига нисбаттан юқори бўлса, бир дан катта бўлади ва бу ерда қимматли қоғозлар бозорининг устунлиги кузатилади. Агар банк кредитлари қимматли қоғозлар бозори капиталлашувидан катта бўласа у ҳолда бир ва ноль оралиғида ётади ва бундай иқтисодиёт банкларга асосланган инфратузилма бўлади. кўрсаткичи қайси инфратузилмага тегишлилигини инобатга олмаган ҳолда молия бозорининг (financial depth) иқтисодиётга таъсирини ифодалайди. Ушбу кўрсаткични таҳлил қилиш бир қатор саволларга жавоб олиш имконини беради, жумладан, молиявий чуқурликни (financial depth) аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот ўсиш суръатларига таъсир қилиши, агар таъсир қилса, қанча миқдорда (бошқача қилиб айтганда с параметри таъсири миқдорий кўринишда ифодаланади), жон бошига ялпи маҳсулотга банк молия инфратузилмасининг тури қанчалик таъсир кўрсатади ва қайси бир инфратузилма яхшироқ ҳамда асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши моделга киритилгандан кейин c ва b параметрлар қанақа тарзда ўзгаради каби бир қанча саволларга жавоб олиш имконини беради 20.
Қимматли қоғозлар бозори сингари суғурта ҳам жаҳон молия бозорининг ажралмас бир қисми бўлиб, бугунги кунда дунё бозорида суғуртага бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Суғурта борасида бир қатор олимлар изланишлар олиб бормоқдалар, уларнинг суғуртага нисбатан ёндашуви турличадир.
Хитойлик олимлар Л. Хан, Д. Ли ва бошқалар томонидан 1994-2005 йилларни ўз ичига олган давр ва 77 та мамлакатни қамраб олган ҳолда GMM моделидан фойдаланиб олиб борилган тадқиқотда суғурта бозори ривожланиши ва иқтисодий ривожланиш ўртасидаги боғлиқлик ўрганилган. Тадқиқотда мамлакатлар ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга бўлиб ўрганилган. Ривожланаётган мамлакатлар учун суғурта бозори жумладан, ҳаёт суғуртаси ривожланишининг аҳамияти ривожланган мамлакатларга нисбатан юқори эканлиги аниқланган21.
Шу билан бирга иқтисодчи олимлар Ч.Юан ва Ю.Жианг томонидан олиб борилган тадқиқотда жаҳондаги энг йирик ривожланаётган мамлакат бўлган Хитойда суғурта соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва сўнгг и йиллар мобайнида суғуртага бўлган талабнинг ошиши натижасида суғурта бозорини жадал ривожлантиришга эришилгани таъкидланган. Улар томонидан 2000-2012 йилларда ҳудудлар кесимидаги маълумотлар асосида умумий суғурта ва ҳаёт суғуртасига бўлган талабга таъсир этувчи омиллар тадқиқ этилган. Ушбу тадқиқотчилар томонидан эмпирик таҳлиллар натижасида, суғурта тизимида давлат иштирокини камайтириш, хусусийлаштириш, аҳоли даромадлари даражаси суғурта бозори ривожланишига таъсир этувчи умумий омиллардан ҳисобланиб, ижтимоий суғурта, фарзандларнинг ота-онасига ва кекса ёшдаги аҳолининг фарзандларига қарамлик даражаси ҳаёт суғуртаси ривожланишига, инфляция даражаси эса бошқа суғурта хизматлари ривожланишига таъсир кўрсатиши аниқланган. Шунингдек, ушбу тадқиқотда суғуртанинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар мамлакатнинг ҳудудларида турли хил даражада таъсир кўрсатиши аниқланган22.
Шунингдек, руминиялик олим С. Драгос Осиё ва Европада жойлашган 17 та давлатнинг 10 йиллик маълумотларини таҳлил қилиш асосида урбанизация, аҳоли даромадлари ва уларни тақсимлаш, шунингдек аҳолининг саводхонлик даражаси суғурта сектори ривожланишида аҳамиятли омиллардан ҳисобланади деган фикрга келган. Унинг фикрича, урбанизация даражаси ҳаёт суғуртаси ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатган. Шунингдек, ҳар иккала ҳудуд учун аҳоли саводхонлик даражаси ҳаёт суғуртасидан ташқари, суғурта ривожланишига таъсир ўтказиши, даромад даражаси эса Осиё минтақасида ҳаёт суғуртасидан ташқари суғуртанинг ривожланишида аҳамияти юқори эмаслиги аниқланган23.
Суғуртанинг ривожланиши нафақат молия бозорининг ривожланишига, балки мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожига ҳам туртки бўлади. Сўнгги йилларда суғурта хизматларини банк хизматлари билан уйғунлашган холда кўрсатилиши ва уларга бўлган талабнинг ортиши кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, банк инфратузилмасининг ривожланишига олиб келмоқда.
Молия бозорининг институтларидан бири бўлган банклар иқтисодиётнинг хамма соҳаларига кредитлар ажратиш, хизматлар кўрсатиш, омонатларни банк айланмаларига жалб этиш каби вазифларни бажариб, иқтисодиётнинг реал сектори ва молия секторини узвий боғлаб турувчи бир бўғин хисобланади. Банкларга аҳоли омонатларини кенг жалб қилишда, жисмоний ва юридик шахсларга банк хизматларини кўрсатишда, аҳолини молия ресурслари билан таъминланганлик даражасининг ортишида банк инфратузилмасининг роли катта ахамиятга эгадир.
Банк инфратузилмаси, уни яратиш ва ривожлантириш фонди сифатида икки қисмдан иборат бўлиб, бу ички ва ташқи қисмлардир. Шундай қилиб, банк инфратузилмасига турли корхоналар, шунингдек банкнинг амал қилишини таъминловчи агентлик ва хизматлар киради. Банк персоналининг нормал фаолияти учун банк ички инфратузилмасини ривожлантириш талаб этилади, унинг элементларига қуйидагилар киради:
1) кредит муассасасининг нуфузи ва улар бажарадиган операциялар рўйхатини белгиловчи қонунчилик;
2) банкнинг ўз манфаатлари каби, унинг ҳиссадорлари, мижозларининг ҳам ҳимояси ва қонунчилик актлари бажарилишини таъмиловчи операцияларни амалга оширишга оид ички қоидалар.
3) замонавий коммуникация тизимлари базасида банк фаолиятини бошқариш, маълумотларни компьютерда қайта ишлаш, таҳлилий асос, ҳисоб, ҳисоботни тузиш;
4) банк бошқаруви аппаратининг тузилиши. Иқтисодий институт сифатида банк, банкнинг мақсади ва унинг амалий йўналишларига жавоб берувчи қатор бўлинмаларга эга бўлиши лозим, айнан шу мақсадларда банкда секторлар, бўлимлар ҳамда тегишли бўйсунувга эга бошқарув ташкил этилади 24.
Ташқи банк инфратузилмасига ахборот, услубий, илмий ва кадрлар таъминоти, шунингдек, алоқа ва коммуникация воситалари киради.
Мижознинг кредитга лаёқатлилиги, иқтисодий бозорни баҳолаш, корхона ва аҳолига мунтазам маслаҳат бериш, мижознинг омонат мулкини бошқариш учун банклар тўғри ахборотга эга бўлишлари зарур. Бозор шароитида бундай тезкор ахборот, биринчи навбатда, кредит ва бошқа банк хизматларидан фойдаланувчи иқтисодий ҳолати, унинг тармоқлари корхона ва ташкилотлар гуруҳига мансуб. Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектларнинг барқарор молиявий ҳолати хақидаги ахборот таъминоти кредит беришдаги асосий талабга айланиб бормоқда. Кўпинча бундай ахборотни махсус агентликлар тақдим этади, ривожланган бозор муносабатларига эга қатор мамлакатларда эса уни бевосита кўплаб маълумотномалар, Марказий банкка мижозлар картотекасини юритувчиларга сўровнома юбориш орқали олиш мумкин.
Юқоридаги иқтисодчи олимларнинг қарашларини таҳлил қилган ҳолда қуйидаги хулосалар шакллантирилди. Банк инфратузилмаси молия бозорининг таркибига кирувчи барча иштирокчилар билан чамбарчас боғлиқдир. Ушбу инфратузилмани ривожлантириш мамлакатдаги барча соҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш имконини беради, корхона ва ташкилотлар фаолиятини кенгайтириб, қимматли қоғозлар бозоридаги иштирокини таъминлайди. Бу орқали қимматли қоғозларнинг нафақат бирламчи, балки иккиламчи бозорини ривожлантириш имконига эга бўламиз. Аҳоли ва хўжалик субъектларининг молиявий даромадларининг ошиши суғуртага бўлган ихтиёрий талабни кўпайтиради. Бу эса мамлакат иқтисодий ривожланишида молия бозорининг занжирсимон ҳаракатларининг узвийлигини таъминлайди.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish