Yuridik xizmat


Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат



Download 142,33 Kb.
bet21/58
Sana10.03.2022
Hajmi142,33 Kb.
#488994
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   58
Bog'liq
Yuridik xizmat(1)

70. Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат муайян тизимга эга бўлганлиги туфайли юридик хизмат ходимлари лавозимларини эгаллаш тартиби ва уларга қўйиладиган талаблар бир-биридан тубдан фарқ қилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси юридик хизматининг ходими “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Қонунчилик палатаси Спикерининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати юридик хизматининг ходими “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Сенат раиси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик хизматининг ходимларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартиби «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Юридик бўлими тўғрисида»ги Низомда тўлиқ ўз ифодасини топмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Сенати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик хизматларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бирортасида ҳам юридик хизмат ходими лавозимига қўйиладиган талаблар белгилаб қўйилмаган.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасидаги юрисконсультларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартибини белгилаб берувчи махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Шунинг учун уларнинг юрисконсультлари умумий қоидадан келиб чиққан ҳолда тегишли ҳокимнинг буйруғи билан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Туман ва шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасидаги юрисконсультларни лавозимига тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида ”ги 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 177-сонли қарори билан белгилаб қўйилган. Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Туман ва шаҳар ҳокимлари аппарати тузилмасидаги юрисконсультлар лавозимига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тегишли ҳокимлар томонидан тайинланади.

Download 142,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish