61. Ички низомлар орқали юридик хизматнинг функциялари ҳамда ҳуқуқлари янада аниқлаштирилади. Энг асосийси ички низомлар орқали юридик хизматнинг ҳуқуқ ҳамда функциялари кенгайтирилиши мумкин. Бироқ ички низомлар юридик хизматга қонун ҳужжатлари асосида тегишли бўлган ҳуқуқларни, мажбуриятларни ҳамда масъулиятни чеклаб қўймаслиги лозим.
Ҳозирги пайтда юридик хизмати мавжуд бўлган аксарият давлат бошқаруви ҳамда хўжалик бошқаруви органларида юридик хизмат бўлими ёки юридик бошқармаси тўғрисида ички низомлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Ички низомлар орқали юридик хизматга бериладиган қўшимча функциялар ана шу давлат органининг ҳамда хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Шунинг учун ҳам давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмат тўғрисидаги ички низомлари бир-биридан муайян даражада фарқ қилади.
62. Ички низомлар орқали юридик хизматнинг функциялари ҳамда ҳуқуқлари янада аниқлаштирилади. Энг асосийси ички низомлар орқали юридик хизматнинг ҳуқуқ ҳамда функциялари кенгайтирилиши мумкин. Бироқ ички низомлар юридик хизматга қонун ҳужжатлари асосида тегишли бўлган ҳуқуқларни, мажбуриятларни ҳамда масъулиятни чеклаб қўймаслиги лозим. Ҳозирги пайтда юридик хизмати мавжуд бўлган аксарият давлат бошқаруви ҳамда хўжалик бошқаруви органларида юридик хизмат бўлими ёки юридик бошқармаси тўғрисида ички низомлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 10 сентябрдаги КҚ-40-III-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони тўғрисида» низомга мувофик Юридик бўлим ташкил килинди.
63. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони тўғрисидаги Низомга мувофиқ унинг юридик хизмати вазифаларига қуйидагилар киради:
- Сенат ҳамда унинг Кенгаши ва қўмиталари(комиссиялари) муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан материаллар ва таклифлар тайёрланишига кўмаклашиш;
- Қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунлар юзасидан хулосалар тайёрлашда Сенат қўмиталарига кўмаклашиш, шунингдек қарорларнинг, баёнотларнинг, мурожаатномаларнинг лойиҳалари юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда мазкур ҳужжатларни юридик-техник жиҳатдан маромига етказишда иштирок этиш;
- Қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунларнинг муҳокамасида иштирок этиш;
- Сенат раҳбарияти ва Сенат Девони Раҳбари топшириғига биноан бўлим ваколатига тааллуқли ҳуқуқий масалалар юзасидан хулосалар тайёрлиш;
-Қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунларни кўриб чиқиш учун Сенатнинг қайси қўмиталари масъул бўлса, шу қўмиталар топшириғига биноан мазкур қонунларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига, шунингдек юридик техника талабларига қанчалик мувофиқ эканлигини таҳлил қилиш, мазкур ҳужжатларнинг сифатини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлиш;
-Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Сенат ва унинг Кенгаши қарорлари, Қонунчилик палатаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳисобини юриш ҳамда уларни тизимга солиб бориш;
-Сенатнинг қонунлар базасини шакллантириш ва текшириб, тўғри ҳолатда бўлишини назорат қилиб бориш;
-Сенат қўмиталарининг ёзма сўровига биноан қонунлар базаси асосида ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот йўсинидаги маълумотномалар тайёрлаш;
-Сенат томонидан маъқулланган қонунларни ва қабул қилинган қарорлар, баёнотларни, мурожаатномаларни, шунингдек парламент сўровларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришга бир хил ёндашилишини таъминлаш, Сенат аъзоларига маслаҳат йўсинидаги ва услубий ёрдам кўрсатиш;
-Сенат томонидан назорат қилиш соҳасидаги ваколатларнинг амалга оширилишига кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |