-Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатида кўриб чиқиш учун юборишга тайёрлашда иштирок этиш
-Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатида кўриб чиқиш учун юборишга тайёрлашда иштирок этиш; -қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасига киритиш олдидан Қонунчилик палатаси депутатлари, депутатлар бирлашмалари ва қўмиталарига қонун лойиҳаларини ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни тайёрлаш масалаларида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш; -Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши мажлисларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашда иштирок этиш; -Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қонун лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари билан ишлаш масалалари бўйича уларни кўриб чиқишнинг Қонунчилик палатаси Регламентида назарда тутилган барча босқичларида таклифлар ва тушунтиришлар тайёрлаш; -Қонунчилик палатаси Спикерининг, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари ва Қонунчилик палатаси Девони Раҳбарининг топшириғига биноан бўлим ваколатига киритилган ҳуқуқий масалалар бўйича хулосалар тайёрлаш; -Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини тайёрлашга масъул бўлган қўмиталарининг мурожаатларига биноан қонун лойиҳаларини, уларнинг юридик техника талабларига мувофиқлигини таҳлил қилаш, ушбу ҳужжатларнинг сифатини яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш; -қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, фармойишлари ҳисобини юритиш ва уларни тартибга солиш; 66. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг қоғоз ва электрон нусхаси фондини шакллантириш ва назорат ҳолатида сақлаш; -Қонунчилик палатаси депутатлари ва Девони ходимларининг сўровига биноан ахборот ресурслари асосида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича ахборот-маълумот ишини амалга ошириш ҳамда уларга белгиланган тартибда электрон ва (ёки) қоғоз нусхадаги тегишли материалларни тақдим этиш;
-Қонунчилик палатасининг Интернетдаги ахборот сайтида қонунчилик базасини шакллантиришда иштирок этиш; -Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қонунлар, қарорлар, баёнотлар, мурожаатлар, парламент сўровларининг юридик техника жиҳатидан расмийлаштирилишига ягона ёндашувни таъминлаш, Қонунчилик палатаси депутатларига, депутатлар бирлашмаларига ушбу масала бўйича маслаҳатлар бериш ва услубий ёрдам кўрсатиш; -Қонунчилик палатаси депутатлари ва Қонунчилик палатаси Девони ходимларининг ҳуқуқий билими даражасини оширишда иштирок этиш.
Бундан Қонунчилик палатаси юридик хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилмаган экан деган фикрга бормаслик лозим. Агарда юқоридаги Низомда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси юридик хизматига юклатилган вазифалар таҳлил этилса, юридик хизмат худди шу мазмундаги хукук ва мажбуриятларга эга эканлигини англаш мумкин. Масалан, Қонунчилик палатаси Кенгашининг ёки қонун лойиҳаларини тайёрлаш учун масъул бўлган қўмиталарнинг топшириғига биноан Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳаларини, шунингдек Қонунчилик палатаси қарорлари, баёнотлари, мурожаатлари, парламент сўровлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш, ушбу ҳужжатларнинг юридик техника жиҳатидан маромига етказилишида иштирок этиш юридик хизматнинг ҳам вазифасига, ҳам ҳуқуқи ва мажбуриятига киради.