Юридик хизмат мазкур вазифани қуйидаги йўллар орқали амалга оширади: -шартнома ишларини ташкиллаштириш бўйича услубий кўрсатмалар ҳамда муайян соҳаларнинг хусусиятларини эътиборга олувчи шартнома намуналарини ишлаб чиқиш;
-шу бошқарув органига қарашли бўлган хўжалик юритувчи субъектларда шартнома ишлари ва шартнома интизомига риоя қилинаётганлигини текшириш, умумлаштириш ва таҳлил этиш ҳамда текширув натижаларини бошқарув органи раҳбарига ва ҳайъатига тақдим этиш;
-тизимда шартномаларни тузиш ва ижро этиш бўйича ижобий тажрибани кенг татбиқ этиш;
-хўжалик юритувчи субъектларни шартномаларни тузиш ва ижро этиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш.
Ҳозирги пайтда деярли барча давлат ва хўжалик бошқарув органларида ўзларига қарашли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун шартнома ишларини ташкиллаштириш бўйича йўриқномалар, низомлар, соҳавий стандартлар, услубий кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
85. Ҳозирги пайтда деярли барча давлат ва хўжалик бошқарув органларида ўзларига қарашли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун шартнома ишларини ташкиллаштириш бўйича йўриқномалар, низомлар, соҳавий стандартлар, услубий кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ҳукумат томонидан бошқарув органларига шартномаларни тузиш ва шартнома мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мажбурияти юклатилган.
Айрим бошқарув органларида хўжалик шартномаларини ўз вақтида ва сифатли тузиш ҳамда ижро этиш учун юридик хизмат ташаббуси билан ишчи гуруҳлар тузилган. Ишчи гуруҳ таркибига марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг барча раҳбарлари, шу жумладан юридик хизмат ҳам киради. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
а)қонунчиликда белгиланган муддатларда хўжалик шартномаларининг тузилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;
б)шартномани тузиш ва у бўйича олинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича бошқарув органи марказий аппаратидаги ишларни мувофиқлаштириш;
в)шартномани расмийлаштириш ва шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича масалаларни комплекс ҳал этилишини таъминлаш;
г)мунтазам равишда шартномаларнинг ижро этилишини муҳокама қилиш, умумлаштириш ҳамда ушбу масала юзасидан ижобий тажрибани оммалаштириш.
Ишчи гуруҳ қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятга эга: ўзига қарашли бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан шартномаларни тузиш ва уни ижро этиш билан боғлиқ ахборотларни талаб қилиб олиш; марказий аппарат таркибий бўлинмаси ва бошқарув органига қарашли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг шартномаларни тузиш ва уларни ижро этиш юзасидан ҳисоботларини тинглаш; шартномаларни тузиш ва ижро этиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шартномавий алоқаларни ташкиллаштиришни такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларнинг талабларини қаноатлантириш билан боғлиқ масалаларни бошқарув органи ҳайъатига ва раҳбариятига муҳокама этиш учун киритиш.
86. Шартномавий ишлар бўйича текширувлар ўтказишда юридик хизмат қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратади:
1) шартномавий-ҳуқуқий ишларни ташкиллаштириш бўйича локал ҳужжатлар мавжудлигини;
2) хўжалик шартномаларини ўз вақтида ва сифатли расмийлаштириш;
3) бошқарув органига қарашли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома мажбуриятларини бажарилмаслик сабабларини ўрганиш;
4) контрагентлар томонидан шартнома мажбуриятларини бузиш ҳолатларининг тўлиқ аниқланганлиги, ўз вақтида талабнома-даъво ҳужжатларини расмийлаштириш, шартнома ва талабнома-даъво ишларини яхшилаш учун юридик ёрдам кўрсатиш;
5) хўжалик юритувчи субъект юридик хизматининг шартномавий ва талабнома-даъво ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги ҳужжатларини ишлаб чиқишда, қонунчиликдаги ҳамда ишлаб чиқаришдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда шартномавий ишларни такомиллаштириш.
87. Шартномавий ишлар бўйича текширувлар ўтказишда юридик хизмат қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратади: