Yuridik xizmat



Download 142,33 Kb.
bet9/58
Sana10.03.2022
Hajmi142,33 Kb.
#488994
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58
Bog'liq
Yuridik xizmat(1)

41. Юридик хизмат давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва унинг тизимига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва ходимларининг ҳуқуқий тарбия ишида фаол иштирок этади ҳамда унинг ташкилотчиси бўлиб ҳисобланади. Мансабдор шахслар ва ходимларни ҳуқуқий тарбия хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қонунийликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Юридик адабиётларда ҳуқуқий тарбиянинг қуйидаги асосий шакллари фарқланади:
-ҳуқуқий таълим (ўқитиш ёки ўқиш);
-ҳуқуқий тарғибот (оғзаки ва оммавий ахборот воситалари орқали);
-қонунлар ва юридик амалиётнинг тарбиявий таъсири;
-ҳуқуқий ташвиқот;
-ҳуқуқий ахборот бериш;
-шахсий ҳуқуқий тарбиявий иш.

42. Ҳуқуқий таълим мансабдор шахслар ва ходимларни ҳуқуқий тарбия ишида муҳим ўрин эгаллайди. Ҳуқуқий таълим икки хил шаклда, яъни ўқитиш ва ўқиш шаклларида амалга оширилади. Ҳуқуқий ўқитишда юридик хизмат томонидан мансабдор шахслар ҳамда ходимларнинг бевосита уларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган мавзуларда ҳуқуқий ўқуви ташкил этилади. Бунда мансабдор шахсларга ва ходимларга амалдаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилади. Ҳуқуқий ўқитиш бевосита юридик хизмат ходимлари томонидан ёки улар томонидан таклиф этилган мутахассислар, назариётчи ва амалиётчи ҳуқуқшунослар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Мансабдор шахслар ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий ўқуви шартнома асосида махсус ташкилотларда (масалан, Адлия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Республика юристлар малакасини ошириш марказида, турли бизнес мактабларида ва ҳ.к.) ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳуқуқий ўқитишдан фарқли ўлароқ ҳуқуқий ўқишда мансабдор шахс ва ходим мустақил равишда ўзининг ҳуқуқий билимларини оширади. Бунда у ўзининг меҳнат фаолияти учун зарур бўлган қонун ҳужжатларини, ҳуқуқий мазмундаги мақолаларни, ҳуқуқий адабиётларни, суд амалиёти материалларини ва шунга ўхшаш ҳуқуқий мазмундаги маълумотларни топади ва ўрганиб боради.
Ҳуқуқий таълимни ҳуқуқий тарбияда тутган ўрнини қуйидагича изоҳлаш мумкин, яъни тарбия инсон онгининг эмоционал-иродавий жиҳатларига ҳамда дунёқарашига таъсир кўрсатади. Ўқиш ёки ўқитиш эса инсонга ахборот-танишув таъсирини ўтказади. Бироқ эмоционал-иродавий таъсирлар ҳуқуқий амалиётда сезиларли даражада чекланган, чунки жамиятнинг онгида мавжуд бўлмаган ва фуқароларнинг фаолиятида кузатилмаётган ва фақатгина сўзларда айтилаётган қадриятларни фуқаролар томонидан ҳурмат қилинишига эришиб бўлмайди. Ушбу муаммо фақатгина фуқароларни ҳуқуқий ўқитиш ёки уларнинг ҳуқуқий ўқиши орқали бартараф этилиши мумкин. Бунда фуқаролар амалдаги юридик қоидалар билан ва ҳуқуқий амалиётда (муайян маъмурий ҳудудда ёки ташкилотда ёхуд чет давлатларида) самара бераётган илғор тажриба билан таништирилиб борилади. Инсонлар, аввало раҳбарлик лавозимида ўтирганларнинг онгу тафаккурини ўзгартириш, уларнинг масъулиятини ошириш, ...қонун ҳукмронлигини ҳаётимизнинг ҳамма жабҳаларида тўлиқ таъминлаш, қонунга итоат қилиб яшаш барчамиз учун ҳаёт тарзига айланиши лозим.
43. Ҳуқуқий тарғибот ҳуқуқий тарбия жараёнининг муҳим таркибий қисми бўлиб, ҳуқуқий билимлар, ғоялар, амалдаги қонун ҳужжатларини, давлат томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатни аҳоли орасида тарғиб этиш ва тушунтиришни ўзида мужассамлаштиради.
Ҳуқуқий тарғибот ҳуқуқий билимларни, ҳуқуқий ечимларнинг, ҳуқуқий хатти-ҳаракатларнинг, хулқ-атворларнинг у ёки бу вариантларини танлаш ҳамда уларнинг оқибатларини, ҳуқуқий нормалардан фойдаланиш, уларни бажариш, муайян нормаларни қўллаш амалиётини оммавий равишда тарқатиш ва тушунтириш орқали амалга оширилади.
Ҳуқуқий тарғибот оғзаки шаклда, оммавий ахборот воситалари, адабиёт ва санъат асарлари воситалари ёрдамида амалга оширилади. Бунда оммавий-ахборот воситаларида ҳуқуқий мавзулардаги мақолалар чоп этилади, ҳуқуқий адабиётлар нашр этилади, ҳуқуқий мавзуларда турли ҳужжатли фильмлар, кўрсатувлар ва эшиттиришлар тайёрланади. Ҳуқуқий тарғибот қайси соҳада ўтказилишидан қатъий назар доимо тизимли, тартибли ва аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиши лозим.
Юридик хизмат ходими ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришда юқорида айтиб ўтилган барча воситалардан самарали фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Бунда айниқса оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ҳуқуқий мазмундаги мақолалардан ҳамда ҳужжатли фильмлардан кенг фойдаланиш лозим.


Download 142,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish