19.
20. ”Иктисодий процессуал ҳуқуқи” фанида иктисодий судлов ишларини юритишдаги муносабатлар, шу жумладан иктисодий судларига тақдим қилинадиган даъво аризалари, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалар, апелляция, кассация шикоятлари мазмуни ўрганилса, “Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат” фанида мазкур даъво аризалар ва шикоятларни расмийлаштириш ишларини ташкил қилиш, иктисодий судларига тақдим этиш ва унда юридик хизмат ходимларини иштироки ўрганилади.
21.
22. Ҳозирги даврда юридик хизмат ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг бир қисми сифатида қонунчиликни, интизомни, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг амалий воситаларидан бирига айланмоқда. Шунинг учун юридик хизмат доимий эътиборни, унга малакали ва мунтазам раҳбарлик қилишни талаб қилади.
23.
24. Юридик хизмат ўз мавзусига кирувчи масалаларни тегишли ёндашиш усуллари, маълум методлар ёрдамида ўрганади. “Метод” иборасини фанга қадимги юнонлар олиб кирганлар. Метод (юнонча «metodos» сўзидан олинган бўлиб) – бирор нарсага эришиш йўли, билиш усули маъносини англатади. Метод табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини ўрганиш, билиш, тадқиқ этиш усулидир. Илмий изланишнинг муваффақияти кўп жиҳатдан фойдаланиладиган усулларнинг самарадорлигига боғлиқ. Тадқиқот олиб боришнинг усуллари, воситалари, методларини доимо такомиллаштириб бориш янги билимларга эришишнинг, тараққиёт қонуниятларини очишнинг ишончли гаровидир.
Юридик хизмат ўз предметини, тадқиқот мавзуларини ўрганиш ва таҳлил этишда қўлланадиган методлар йиғиндиси, ҳосил қилинадиган билимларни умумлаштириш, тизимлаштириш ва таснифлаш тамойиллари фаннинг методологиясини ташкил этади. Баъзи адабиётларда фаннинг методологиясини методларнинг оддий йиғиндиси тарзида изоҳлашга уриниш мавжуд.
24. Юридик фаннинг методи – давлат ва ҳуқуқий воқеликларни англаш, юридик билимлар ҳосил қилувчи ва уларни жамловчи усуллардан иборат юридик метод. Юридик метод ҳуқуқнинг тушунчасидан, табиатидан келиб чиқувчи воқеликларни юридик англаш ҳамда ифодалаш усули ҳисобланади. Юридик методнинг хусусияти шундаки, у ўзининг билиш мантиғи ва табиатига кўра, тушунчаларни ифодаловчи ҳуқуқий метод, воқелик ҳақидаги билимларни ҳуқуқий моделлаштириш усули, воқеликни юридик хизмат тушунчалари доирасида ҳамда нуқтаи назаридан англаш усули, воқеликнинг белги, хусусият, жиҳатларини айнан ҳуқуқий белги, хусусият, жиҳат сифатида тушуниш усули бўлиб, бунда воқелик ҳуқуқий таърифлар, ҳуқуқий ифодалар ва ҳуқуқий мезонлар тарзида баён этилади.
25. Бошқа фанларнинг методи каби юридик хизмат фанининг методлари ҳам умумий илмий, махсус ва хусусий илмий усулларга бўлинади. Умумий илмий методлар – табиат, жамият ва тафаккур ҳодисаларини ўрганишда қўлланиладиган энг умумий ёндашувлар, усуллар, билишнинг умумий принципларидир.
26. Юридик хизматнинг умумий методлари билан бир қаторда унинг мавзусини ёритишга ёрдам берувчи махсус ва хусусий илмий методлари ҳам мавжуд. Бу методлар қуйидагилардан иборат: мантиқий метод, тарихий метод, қиёсий-ҳуқуқий метод, аниқ – социологик метод, статистик-математик методи ва бошқалар.
27. Тарихий метод – юридик хизмат фанининг тарихий ривожланиш шарт – шароитларига боғлаб ўрганиш усул бўлиб, унда Ўзбекистонда юридик хизматнинг вужудга келиши, такомиллашиши ва истиқболлари тадрижий ривожланиш нуқтаи назаридан ўрганилади. Бошқача қилиб айтганда, юридик хизматнинг пайдо бўлиши, тарихан вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларнинг тарихий тараққиёт босқичларида ривожланиши, ўзгариши ва шаклланишига таъсир этган омилларни кўрсатиб бериш ва амалиётга жорий қилиниш босқичлари ҳамда тарихий даврлардаги юридик хизматни тартибга солувчи нормаларни ўзаро таққослаш мазкур услуб орқали тадқиқ қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |