давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;
7. Қонун ҳужжатларининг расмий ҳисобланган базасини шакллантириш вазифаси Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига топширилган. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш ишларини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритиш;
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари банкини (фондини) шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси тармоқ қонунчилигининг умумҳуқуқий классификаторини ривожлантирилишни амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга классификатор асосида кодлар бериш;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини белгилаш ва уларга риоя қилиш устидан назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ва сақлашни ташкил қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг улардан белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нашр этиш, қонун ҳужжатлари маълумотларининг электрон базасини яратиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини амалга ошириш;
тегишли давлат бошқаруви органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотларининг электрон базасини яратиш қоидаларини белгилаш, уларнинг ижро этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш.
Do'stlaringiz bilan baham: |