28.
29. Қиёсий – ҳуқуқий метод – қиёслаш, таққослаш, солиштириш, чоғиштириш орқали юридик хизматнинг воқеликларини ўрганиш, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини аниқлаб олиш усули. Турли хорижий мамлакатларнинг юридик хизматини, шу соҳага оид норматив-ҳуқуқий базасини, амалий тажрибасини миллий ҳуқуқ тизимидаги юридик хизмат билан таққослаш, ўзаро тажриба алмашиш, ютуқларни ўзлаштириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш қиёсий-ҳуқуқий услубни қўллаш ёрдамида амалга оширилади.
30. Аниқ - социологик метод – юридик хизмат масалаларини давлат идоралари фаолияти, давлат ва жамият бошқарувини ҳуқуқий тартибга солиш йўлларини реал ҳаёт билан боғлаб ўрганиш усулидир. Аниқ – социологик метод қуйидаги илмий-амалий усуллардан фойдаланади: ёзма ёки оғзаки сўров (анкета) ўтказиш, жамоатчилик фикрини аниқлаш ва таҳлил қилиш, статистик маълумотлар ва ҳужжатларни (архив материалларини) таҳлил этиш, кузатув олиб бориш, суҳбат, тажриба ўтказиш ва бошқалар. Аниқ-социологик методнинг маъноси шундаки, илмий таҳлилнинг бу усулида юридик амалиёт, ҳуқуқий ҳаётнинг муҳим жиҳатлари, юридик хизматнинг амал қилиши ҳақида ҳаққоний маълумотлар (ахборот) тўплаш, таҳлил этиш ва қайта ишлаш амалга оширилади. Олинган натижалар асосида юридик хизматнинг воқелик хусусида назарий умумлашмалар, хулосалар чиқарилади ва тегишли амалиётни такомиллаштиришга оид қарорлар қабул қилинади. Масалан, суд-ҳуқуқий тизимда ўтказилаётган ислоҳотларнинг самарасини аниқлаш учун аниқ-социологик тадқиқотлар ўтказиш мумкин. Бунда суд амалиёти, прокурор назорати ҳамда тергов амалиёти бўйича статистик маълумотлар ва архив материаллар ўрганилади, анкета сўровлари ўтказилади, жамоатчилик фикри ўрганилади ҳамда улар математик ва компьютер ишловидан ўтказилиб, ҳосил бўлган ахборот асосида илмий асослантирилган хулосалар чиқарилади, зарур тавсиялар ишлаб чиқилади.
31.
32.
33. Юристларнинг фаолият доираси фақатгина юридик мутахассисликлар билан чекланиб қолмасдан, балки илмий-педагогик, сиёсий фаолиятда ҳам фаол намоён бўлмоқда. Масалан, олий ва ўрта махсус таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларида, парламент палаталари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларида ҳам юристлар фаолият юритиб, мамлакатда амалга оширилаётган демократик инсонпарвар ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларда самарали иштирок этмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |