Yuridik xizmat



Download 142,33 Kb.
bet10/58
Sana10.03.2022
Hajmi142,33 Kb.
#488994
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58
Bog'liq
Yuridik xizmat(1)

44. Ходимларни ҳуқуқий тарбиялашда қонунлар ва юридик амалиётнинг тарбиявий таъсири муҳим ўрин эгаллайди. Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг таркибий тузилмаларида фаолият кўрсатувчи ходимлар бевосита ўзларининг вазифаларини ва функция бажаришлари учун муайян қонун ҳужжатларининг мазмунидан хабардор бўлишни, уларни қўллай олишни ва ҳатто ўзларининг фаолияти билан боғлиқ ишлар юзасидан судларда иштирок этишни тақозо этилади. Қонун ҳужжатларининг мазмунини ўзлаштириш ва уларни қўлланилиши билан боғлиқ юридик амалиёт ўз-ўзидан ходимларнинг ҳуқуқий тарбиясини оширишга олиб келади. Масалан, қонунларда муайян хатти-ҳаракат учун жиноий, маъмурий, иқтисодий, интизомий жазо чораларини белгиланганлиги фуқаролар ва мансабдор шахсларни ноқонуний фаолият билан шуғулланишдан тияди. Шунингдек, судлар томонидан қабул қилинган суд ҳужжатлари (ҳукм, ҳал қилув қарори, қарор ва ҳ.к.) ҳам тарбиявий таъсир кучига эга.

45. Ҳуқуқий ташвиқот фуқаронинг онгига ва иродасига психологик таъсир этиш усулларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ташвиқот сўзи “даъват этиш, уйғотиш” маъносини англатади. Ҳуқуқий ташвиқот орқали фуқаролар қонун нормасида белгиланган доирада хатти-ҳаракат қилишга чақирилади ёки даъват этилади. Шунинг учун ҳам ҳуқуқий ташвиқот инсон онгига ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг самарали воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳуқуқий ташвиқот ўзининг хусусиятлари билан ҳуқуқий тарғиботдан тубдан фарқ қилади. Ҳуқуқий тарғиботдан мақсад ҳуқуқий билимларни тарқатиш ва тушунтириш бўлса, ҳуқуқий ташвиқотда ҳуқуқ субъекти ва унинг хулқ-атвори тегишли даражада бўлишга чақирилади. Ҳуқуқий тарғиботда тақдим этиладиган ахборот ҳуқуқий ғоялар ҳамда ҳуқуқий нормалардан иборат бўлса, ҳуқуқий ташвиқотда ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган факт ахборот ролини ўйнайди.
Ҳуқуқий ташвиқот орқали, биринчи навбатда, ҳуқуқ субъектининг иродасига, сўнгра онгига информацион таъсир ўтказилади ва ушбу таъсир фуқарони ҳуқуққа хилоф ҳаракат қилмасликка ва қонуний хулқ-атворда бўлишга чорлайди.
Ҳуқуқий ташвиқот орқали фуқароларнинг хулқ-атвори қонун нормалари талаблари доирасида бўлишига эришилади. Қонун нормаларининг мазмунини эса фуқаролар ҳуқуқий тарғибот ҳамда ҳуқуқий таълим воситалари ёрдамида ўзлаштириб олишади.
46. Юридик хизмат томонидан давлат ва хўжалик бошқарув органлари тузилмасидаги ходимларни ўз вақтида ва етарли даражада ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқий ишлар сифатини ошириш, шартномавий муносабатларда уларнинг манфаатларини юқори даражада ҳимоя қилиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш имкониятини яратади.
Маълумки, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти бир-биридан тубдан фарқ қилганлиги учун уларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Масалан, нефть ва газ соҳасида қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қишлоқ хўжалиги ёки енгил саноат соҳасидаги ҳужжатлардан ўзининг мақсади, мазмуни ва моҳиятига кўра тубдан фарқ қилиши мумкин. Ҳар бир тармоқнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган бундай норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тегишли субъект фаолиятига тўғри ва аниқ татбиқ этишда юридик хизмат муҳим ўрин эгаллайди. Бошқача қилиб айтганда, муайян соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг амалдаги ҳолатини, ўзига хос хусусиятларини таҳлил этиш, назорат қилиб бориш (тегишли тартибда тизимлаштириш орқали) ҳамда раҳбарни, шунингдек, тегишли бошқарма (бўлим, хизмат) ходимларини бу ҳақда доимо хабардор қилиб туриш бевосита юридик хизматнинг вазифаларидан бирини ташкил этади.

47. Ҳуқуқий тарбиялашда шахсий ҳуқуқий тарбия муҳим ўрин эгаллайди. Ҳуқуқий тарбиянинг мазкур шакли сезиларли даражада самаралидир. Шахсий ҳуқуқий тарбия фуқаронинг ҳуқуққа бўлган ҳурматини шакллантириш, ўзини ўзи ўқитиш орқали ҳуқуқий қоидаларга қатъий риоя қилиш, ҳуқуқий воқеликни ҳамда шахсий амалиётни мустақил таҳлил этиш орқали амалга оширилади. Шахсий ҳуқуқий тарбия бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин. Масалан, бирорта давлат органининг, муайян ташкилотнинг ёки хўжалик юритувчи субъектнинг юридик хизмати томонидан маълум бир ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилиб, унга тегишли таклифлар билдириш, ҳуқуқий хатоларини тўғрилаш мақсадида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд лойиҳанинг амалдаги қонун ҳужжатларга мос эмаслигини асослантирган ҳолда тегишли бошқарма (бўлим, хизмат)га қайтариш, у ердаги мансабдор шахснинг ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий онгини ва маданиятини оширишга муайян даражада хизмат қилади. Юридик хизмат томонидан ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига билдирилган фикрлар ва эътирозлар тегишли раҳбар, бошқарма (бўлим, хизмат) бошлиғи ёки мутахассис томонидан қайта кўриб чиқилиб, камчиликлар бартараф этилади. Натижада келгусида улар томонидан бундай хатоларга йўл қўйилмаслик учун замин яратилади.



Download 142,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish