Касса ходимларига қандай операцияларни бажариш қатъиян ман этилади?
а) қимматликлар билан ишлаш бўйича ўзига топширилган вазифани бошқа шахсларга ишониб топшириш ва ўз вазифаси доирасига кирмайдиган ишларни бажариш;
б) бухгалтерия ходимларини четлаб ўтиб пул қўйиш ёки пул олишга доир ҳужжатларни, шунингдек нақд пулларни мижозлардан бевосита қабул қилиб олиш;
в) ўз пулларини ва бошқа қимматликларни банкнинг пул ва қимматликлари билан бирга сақлаш қатъиян ман этилади.
Кунлик касса ҳужжатлари қандай тартибда тахланади?
Кунлик касса ҳужжатлари ва уларнинг иловалари жамланганидан сўнг, касса мудири ушбу ҳужжатларни йиғмажилдга тикиш учун касса ходимларидан бирига беради. Кунлик касса ҳужжатларининг ҳар кунлиги алоҳида йиғмажилдга тахланган ҳолда кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тикилиши лозим.
Кунлик касса ҳужжатлари баланс ҳисобварақларининг (тартиб рақамлари) ўсиб бориш тартиби бўйича, қуйидаги кетма-кетликда тахланади:
кирим кассаси ҳужжатлари;
қайта санаш кассаси ҳужжатлари;
чиқим кассаси ҳужжатлари;
кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича, аввал - кирим, кейин - чиқим ҳужжатлари.
Нақд пуллар қандай тартибда сараланади?
Банк кассаларига келиб тушадиган барча нақд пуллар белгиланган тартибда бирма-бир сараланиши, доналаб саналиши ва тахланиши лозим.
Кассирлар банк кассасига қабул қилинаётган банкнот ва тангаларни, уларнинг номинал қийматига қараб саралашлари, шундан сўнг пулларни, "муомалага яроқли","эскирган" ва "тўловга яроқсиз" тоифаларига ажратадилар. Ҳар бир тоифадаги пуллар алоҳида тахланиши, дасталаниши ва ўраб-боғланиши лозим.
"Муомалага яроқли" тоифасига ажратилган пуллар тахланиб, ўраб-боғланганидан сўнг, мижозларга чиқим қилиш учун тайёр ҳолга келтирилган пуллар ҳисобланади.
"Эскирган" тоифасига ажратилган пуллар номинал қиймати бўйича тўловга қабул қилинади ҳамда бундай пулларни, банкнотларни ҳар бир дастасидаги бандеролга, шунингдек, ушбу тоифадаги банкнотлар боғламининг устки накладкаси ўнг тарафи юқори бурчагига банк номи, унинг коди, кассирнинг фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилган "эскирган" ёзувли тўртбурчак муҳрни босилиши шарт.
"Эскирган" тоифасига ажратилган банкнотлар боғламини "муомалага яроқли" банкнотлар боғламидан ажралиб туришини таъминлаш учун "эскирган" пуллар боғламини шакллантиришда эни 10 mm бўлган бир йўлли диагонал қизил чизиқ чизилган устки накладкадан фойдаланиш лозим.
"Эскирган" тоифасига ажратилган пулларни мижозларга чиқим қилиниши тақиқланади ва ушбу тоифадаги ўраб-боғланган пуллар Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасига жўнатилади.
“Чакана амалиётлар кассаси”ни тарифлаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |