Yurakqon-tomir sistemasini funksional sinflashni bosimlar farqiga qarab bo`lingan



Download 26,24 Kb.
bet3/3
Sana22.02.2022
Hajmi26,24 Kb.
#99615
1   2   3
Bog'liq
Fiziologiya oraliq 1-6 savollar

Venalarda qon aylanishi. Venoz sistema postkapillar venulalardan
boshlanadi. Sig‘im tipidagi tomirlar bo‘lib, yuqori cho‘ziluvchanlik va past
elastiklikka ega, mayda venalar, darvoza venasi va kovak venalardan tashqari,
ko‘pchilik venalami ichki yuzasida klapanlari bo‘ladi. Klapanlar qonni yurakka
qarab harakatini ta’minlab, orqaga harakatlanishiga yo‘i qo'ymaydi. Venalarga
organizmdagi qonning 70-80% sig‘adi, Odam venalaridagi bosimni uning ichiga igna kiritib (bilak venasiga) ignani monometr bilan ulab aniqlash mumkin. Ko‘krak qafasidan tashqarida joylashgan venalarda bosim 5-9 mm sim. ustuniga teng. Vena pulsi deb, bir yurak sikii vaqtida venalarda bosimni va hajmni o‘zgarishiga aytiladi. Kichik va o ‘rtacha diametrdagi tomirlarda vena tomirlarining pulsi boMmaydi. Vena pulsini faqat yurak yaqinidagi v. jugularis da qayd qilish usuli flebografiya deb ataladi.
Flebogrammada uchta tishchalar ajratiladi: a, s, va v. a-tish o‘ng bolmacha
sistolasiga to‘g‘ri keladi. BoMmachalar sistolasi vaqtida kovak venalaming
quyilayotgan joyidagi halqasimon muskultari qisqarib, qonni boMmachaga oqishi
vaqtincha to‘xtaydi. BoMmachalar bo‘shasha boshlagach qon boMmachalarga tusha boshlaydi, vena bosimi yana pasayadi. Uyqu arteriyasining tebranishlari uni yonida joylashgan bo'yinturuq venasini tebratadi va s tishni hosil qiladi. Bosim qisqa muddatda ko‘tarilib, yana tusha boshlaydi. BoMmachalar qon bilan to‘lib, undagi bosim yana ortadi natijada qon dimlanib, vena tomirlari cho‘ziladi. Bu vaqtda uzunchoq tish (d) paydo bo‘ladi.
Пульс тўлқинининг тарқалиш тезлиги қоннинг оқиш тезлигига боғлиқ эмас.
Артерияларда қон оқишининг чизиқли тезлиги 0,3—0,5 м/сек дан ортмайди,
ёшялангларда ва ўрта яшар одамларда қон босими ва томирлар эластиклиги
нормал бўлганда пульс тўлқинининг тарқалиш тезлиги аортада 5,5—8 м/сек,
периферик артерияларда эса 6—9,5 м/сек. Еш ортиши билан томирлар эластиклиги камайган сайин пульс тўлқиншшнг
тарқалиш тезлиги (айниқса аортада) ортади.


4. Пульс тебранишини синчиклаб аиализ қилиш учун у ҳаракатланаётган
қоғо? ёки фотопленкага махсус асбоблар — сфигмографлар ёрдамида қайд
килинади. Сфигмографларнинг турли моделлари мавжуд. Уларнинг бир
хиллари'пульс тебранишларини енгил ричаглар ёрдамида, бошқалари қўл ёки оёққа богланадиган манжета ёрдами билан пневматик усулда, учинчилари — оптик усулда қайд қилади. Ҳозирги вақтда пульсни текшириш учун датчиклардан фойдаланишади, улар артерия деворининг механик тебранишларини электр ўзгаришларига айлантириб, қайд қнлади.
Аорта билан йирик артерияларнинг пульс эгри чизиғида (сфигмограммада) икки асосий қисм: анакрота (эгри чизиқнинг кўтарилиши) ва катакрота (эгри чизиқнинг тушиши) ажратилади.
Анакротик кўтарилиш қон ҳайдалиш фазасиминг бошларида юракдан отилиб
чиққан қон таъсирида артериал босимнинг кўтарилиши ва шу сабабли артериялар деворининг чўзилиш оқибатидир. Қоринча систоласининг охирида ундаги босим пасая бошлаши билан эгри чизиқнинг катакротик тушиши бошланади. Қоринча бўшаша бошлаб ундаги босим аортадаги босимга нисбатан пасайганда артериал системага отилиб чиққан қон орқасига — қоринча томонга ҳаракатланади; артериялардаги босим пасаяди ва йирик артерияларнинг пульс эгри чизиғида чуқур ўйма— инцизура пайдо бўлади. Бироқ қон юракка қайтиб келастганда тўсиққа дуч келади,
чунки яримой клапанлар қоннипг тескари тўлқини таъсирида ёпилиб, қоннинг юракка қайтиб киришига тўсқинлик қилади. Қон тўлқини яримой клапанларга урилиб қайтади ва босим кўтарилишининг иккиламчи тўлқинини ҳосил қилади, бу тўлқин таъсирида артериялар девори яиа чўзилади. Натижада сфигмограммада дикротик (иккиламчи) кўтарилиш пайдо бўлади.


5. Томирлар уларнинг кенглигини бошқариб турадиган, уларни торай» тирадиган ёки кенгайтирадиган нервлар билан таъминланган.
Томирларни торайтирувчи нервлар вазоконстрикторлар — симпатик нерв системасига киради. Уларнинг мавжудлигини биринчи марта 1842 йили А. П. Вальтер бақалар устида ўтказган тажрибаларида, кейинчалик (1852) эса Кл. Бернар қуён қулоғида қилган эксиериментларида исбот этган. Қуён бўйнидаги симпатик нерв таъсирланса, шу томондаги қулоқ артериялари ва артериолалари торайиб, қулоқ оқаради, унинг температураси пасаяди ва ҳажми кичраяди. Қорин бўшлиғи органларининг асосий томир торайтир,увчи нервлари п. 5р1апспшси5 таркибидаги симпатик толалардир. Оёққўлларга томир торайтирувчи симпатик толалар, биринчидан аралаш орқа мия нервлари (спинал нервлар) таркибида боради,
иккинчидан, артерияларнинг деворлари бўйлаб (уларнинг адвентицияси ичида) боради, улар таъсирланганда оёққўл томирлари қоида ўлароқ тораяди. Томир торайтирувчи симпатик нервлар қирқиб қўйилганда шу нервлардан иннервация олувчи соҳадаги томирлар кенгаяди. Кл. Бернар тажрибаси бунга далил бўлиб хизмат қилади. Кл. Бернар бўйиннинг бир томонидаги симпатик нервни қирқиб қўйганда шу томондаги томирлар кенгайган, операция қилинган томоидаги қулоқ шу туфайли қизарган ва температураси кўтарилган. Худди шунингдек, п. 5р1апспшси5 қирқиб қўйилгач томир торайтирувчи симпатик иннервациядан маҳрум бўлган қорин
бўшлиғи органларидан ўтадиган қон миқдори кескин даражада кўпаяди. Симпатик нервлар қон томирларига узлуксиз равишда томир торайтирувчи таъсир кўрсатиб, артерияларнинг мускулли деворларини доимо қисқарган ҳолда (артериал тонус) сақлаб туриши юқорида тасвир этилган тажрибалардан кўриниб турипти. Симпатик нервларни қирқиб, периферик учига таъсир этилса, артериал тонус тикланиб, одатдаги даражасига етиши мумкин. Бунинг учун симпатик нерв толаларини секундига 1—2 импульс билан таъсирлаш кифоя (Б. Фолков, В. М. Хаютин). Артерияларга борадиган ИхМпульслар частотасини ўзгартириб, уларни торайтириш (импульс тезлашганда) ёки кенгайтириш (импульс сийраклашганда)
мумкии. Парасимпатик нерв системасига кирадиган бир неча нерв шохчаси
таъсирланганда томир кенгайтириш эффекти — вазодилятация — биринчи марта аниқланган. Масалан, спогйа 1утрашга таъсир этилганда жағ ости безиниНг томирлари, п. ПпиаНзга таъсир этилганда тил томирлари, п. ре1у1си5га таъсир этилганда жинсий органларнинг томирлари кенгаяди.
Симпатик иервлар таъсирланганда баъзи оргаилардаги, масалан, скелет
мускулларидаги артерия ва артериолалар кенгаяди, чунки симпатик нервлар
таркибида вазоконстрикторлардан ташқари вазодилятаторлар ҳам бор. Кўпинча симпатик нервларни таъсирлаш томирларни торайтиради, фақат махсус шароитда, масалан, симпатик вазоконстрикторларни фалажловчи эрготоксин заҳари юборилганда томирлар кенгаяди. Бундан ташқари, орқа мия орқа илдизларининг периферик учларига таъсир этиб асосан тери томирларини кенгайтириш мумкин. Бу ил дизлар таркибида афферент (сезувчи) толалар бор. Айни вақтда терининг қайси соҳаларидаги сезувчи нерв толалари таъсирланаётган илдизтаркибида
бўлса, ўша соҳаларидаги томирлар кенгаяди. Томирларни кенгайтирувчи нервларнинг таъсир этиш механизми ҳақидаги масала етарлича равшан эмас. Томир кенгаитирувчи нервлар таъсирланганда томир кенгайтирувчи моддалар ҳосил бўлиши туфайли томирларнинг кенгайиши
сўнгги йилларда иобот этилган, Масалан, скелет мускулларидаги симпатик
вазодилятаторлар таъсирланганда уларнинг охирларида артериолаларни
кенгайтирувчи ацетилхолин ҳосил бўлади. Орқа миянинг орқа илдизлари
таъсирланганда эса томир кенгайтирувчи моддалар томир деворида эмас, балки,унинг яқинида ҳосил бўлса керак.


6. Юрак фаолияти марказий нерв системасининг санаб ўтилган барча соҳалари иштирокида рефлекс йўли билан бошқарилади. Рефлектор реакциялар юрак қисқаришларини тормозлаши—секинлатиши ҳам сусайтириши (вагал рефлекслар) ва қўзғатиши — тезлатиши ҳам кучайтириши мумкин (симпатик рефлекслар). Турли рецепторлар таъсирланганда юрак иши рефлекс йўли билан ўзгаради.
Томирлар системасининг баъзи қисмларида жойлашган рецепторлар юрак ишининг бошқарилишида алоҳида роль ўйнайди. Улар томирлардаги қон босимининг ўзгаришидан ёки гуморал (химиявий) таъсиротлардан қўзғалади. Шундай рецепторлар тўпланган қисмлар томирларнинг рефлексоген зоналари деб аталади. Уйқу артерияси иккига бўлинадиган соҳа (51пиз сагосиз) даги рефлексоген зоналарнинг аҳамияти айниқса катта. Марказга интилувчи нервларнинг шу ердаги охирлари таъсирЛанганда юрак қисқаришлари рефлекс йўли билан секинлашади. Бу
нервларнинг охирлари прессорецепторлардан иборат. Булар қайси томирларда жойлашган бўлса, ўша томирлардаги қон босимининг кўтарилиши сабабли шу томирларнинг чўзилишидан табиий равишда таъсирланади. Прессорецепторлардан афферент нерв импульслари келиб, адашган нервлар ядроларининг тонусини оширади, бу эса юрак қисқаришларини секинлаштиради. Томирларнинг рефлексогев
зонасида босим қанча юқори бўлса, прессорецепторлардан импульслар шунча кўп келади (35расм).
Юрак ишига таъсир этувчи рефлексоген зона кавак веналарнинг ўнг бўлмага
қуйиладиган жойида ҳам бор, бу веналар дсворидагя эндотелий остида рецептор нерв охирлари мавжуд. Кавак веналарда қон босими ортиши сабабли шу веналарнинг чўзилиши бу рецепторлар учун? табиий таъсиротдир. Бунда адашган нервлар ядроларивинг тонуси пасаяди, симпатик нерв системаси эса қўзғалади, натижада юрак қисқа ришлари тезлашади ва кучаяди, юрак веналардан артерияларга кўп қон ўтказиб, кавак веналардаги қон босими одатдаги миқдоргача пасаяди Томирларнинг рефлексоген зоналаридаги рецспторлари улардаги қон босими кўтарилганда қўзғалганлиги учун уларни прессорецепторлар, ёки барорецепторлар
деб аташади.
Капйллярларнинг ҳаётий пропесслардаги аҳамияти шуки, қон ва тўқималр
орасида модда алмашинуви капиллярлар девори орқали содир бўлади.
Капиллярлар девори фақат бир қават эндотелий ҳужайраларидан иборат, қондаги эриган моддалар шу ҳужайралар орқали диффузияланади. Қон айланиш катта доирасидаги жами капиллярлар бир нсча миллиарддан ошади, шунинг учун капиллярлар соҳасида қон йўли анча кенгайгандир. Ишлаб турган барча капиллярлар кўндаланг кесимининг йиғиндиси аорта
кўпдаланг кесимидан 600—800 баравар ортиқ. Капиллярларда қон оқиш тезлиги аортада қон оқиш тезлигидан 600—800 баравар кам бўлиб, 0,3—0,5 мм/сек ни ташкил қилиши ҳам шуни кўрсатади. Эритроцитларнинг капиллярларда силжишини бевосита микроскопда кузатиб, бу тезликни ўлчаш мумкин. Ҳар бир айрим капиллярнинг бўйи 0,3—0,7 мм, диаметри тахминан 8 мк. ,
Ҳисобларга кўра, мускул капиллярларидаги 1 мл қон капилляр эндотелийсининг
0,5 м2 юзасига тегиб ўтади. Қон капиллярнинг юпқа деворига тегиб турадиган юза
шундай катта бўлганидан бу ерда содир бўлувчи модда алмашинувига, жумладан
қон билан тўқима орасидаги газ алмашинувига ёрдам беради.
Турли органлардаги капиллярларнинг шакли ва катталиги ҳар хил. Улардаги
капиллярларнинг умумий сони ҳам турлича. Модда тез алмашинадиган
тўқималарнинг 1 мм2 кўндаланг кесимидаги капиллярлар сони модда алмашинуви
суст бўлган тўқималардагига нисбатан бир неча баравар кўп. Масалан, юракнинг 1
мм2 кееимидаги капиллярлар сони скелет мускулидагига қараганда 2 баравар кўп.
КапйлЛЯрларнинг икки хилини ажратишади. Бир хили артериолалар билан
вснулалар орасида энг калта йўлни ҳосил қилади , (уларни магистрал капиллярлар
деб аташади). Бошқалари магистрал капиллярларнинг ён шохчаларидир; булар бир
капиллярларнинг артериал охиридан бошланиб, иккинчи капиллярнинг веноз
охирига қуйилади. Аиа шу ён шохчалар капилляр тўрини ҳосил қилади. Г. И.
Мчедлишвили маълумотларига қараганда, магистрал капиллярларда қон оқиш
тезлиги унинг ён шохчаларидаги қон.оқиш тезлигидан катта.
Капиллярлардаги қон босими бевосита ўлчанган: бинокуляр лупа билан кузатиб
туриб, капиллярдаги қон оқимлга тескари йўналишда •ингичка канюля киритиб, уни
физиологик эритма тўлдирилган бюреткага улашган. Бюрсткадаги босимни
истаганча ўзгартириш ва ўлчаш мумкин. Қанюляга кирган эритроцит капилляр томонга ҳам, канюля томонга, ҳам силжимай, бир жойда турган тақдирда бюреткадаги босим капиллярдаги босимга тенг бўлади.
Юрак билан бир хил баландликда турган капиллярдаги босим унинг артериал
охирида тахминан 25—30 мм, веноз охирида эса 8— \2 мм. .
Скелет мускулининг 1 мм2 кўндаланг кесимига тўғри келадиган капиллярларнинг умумий сонини А. Крог ва шогирдлари аниқлашган. Организмнинг ҳаст даврида тушь билан бўялган тўқималардаги капиллярларни санашган. Ит мускулининг 1 мм2
кўндаланг кесимидаги капиллярлар сони тахминан 2500 эканлиги маълум. Махсус тажрибаларда Крог тўқималарда кислороднинг диффузияланиш тезлигини аниқлади ва шу маълумотларга асосланиб, мускулда қон ҳамма вақт унинг барча капиллярларидан ўтган тақдирда мускул тўқимасидаги кислород таранглиги капилляр қондаги кислород таранглигига тенг келиши керак эди, деган хулосага
келди. Лекин тинч ҳолатдаги мускулда кислород таранглиги жуда кам (нолга яқин) экан. Бундан англашиладики, мускул тинч турганда қон унинг озгина капиллярлари, яъни «навбатчи» капиллярлар орқали оқади, қолган капиллярлар эса берк бўлиб, қон ўтказмайди. Крог бир ҳайвоннинг ишлаётган ва ишламаётган оёғидаги капиллярларни санаб, ҳақиқатда ҳам шундай эканлигини кўрсатиб берди. Денгиз чўчқаси мускулининг 1 мм2 кўндаланг кесимига жами 3000 капилляр тўғри келиши, бу миқдор иш вақтида 2500, тинч турганда эса 31—270 бўлиши аниқланган.
Мускул тинч турганда бир гуруҳ «навбатчи» капиллярлар иккинчи гуруҳи билан алмашиниб туради. Бир гуруҳ капиллярларнинг беркилиш, иккинчи гуруҳнинг эса очилиш сабаби ҳозирча номаълум. Афтидан, махсус запас капиллярлар йўқ, барча капиллярлар муайян пайтда «навбатчи» бўла олади. Берк капиллярлар кескин тонус ҳолатида бўлишини Крог аниқлади.
Организмиинг ҳаёт вақтида уларни ҳатто юқори артериал босим билан ҳам қонга тўлдириб бўлмайди, ҳолбуки атоник капиллярларни озгина босим
билан ҳам қонга тўлдириш мумкин.
Капиллярлар девори фақат эндотелийдан иборат бўлиб, мускул элементлари
йўқ, шунинг учун капиллярлар қандай қилиб беркилади, деган савол туғилди.
Капилляр деворини ҳар жойҳар жойдан ўтиб турувчи махсус панжасимон
ҳужайралар (Руже ҳужайралари)нинг қисқариши туфайли капилляр беркилади, деб фараз қилинди. Ҳозир бу фикр рад этилди. Лртериолалардаги босим миқдори капиллярлар диаметрининг ўзгаришида катта роль ўйнайди. Артериолалардаги босим кўтарилганда ишлаётган капиллярлар кўпаяди. Артериолалар капиллярларнинг қонга тўлишини бошқарувчи «жўмраклар» вазифасини ўтайди
Download 26,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish