3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, туман Идоралараро доимий ишчи гуруҳига: ‒ ҳар ойда камида бир марта туман кенгаши йиғилиши ўтказилиб, маъсул идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, муаммолар ва уларни ечими бўйича аниқ чора - тадбирлар белгилаб борилсин;
‒ Қишлоқ хўжалиги бўлими ва Кадастр агентлиги туман бўлими ер назорати борасида амалга оширилган ишлари натижаси ҳақида ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 4-санасига қадар туман ҳокимлиги
ва туман прокуратурасига ахборот бериб борсин.
4. Тумандги ишчи гуруҳи рахбар ва ўринбосарларига: ‒ Идоралараро доимий ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш, ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилган ишларни туман ишчи гуруҳи рахбариятига ҳар куни тақдим этилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
5. Тумандаги Идоралараро доимий ишчи гуруҳларига: ‒ туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигининг ер муносабатларига доир ҳужжатлари доимий равишда “E-qaror” тизими орқали ўрганилиб, қонун бузилиши аниқланган ҳолатларда ҳужжатлар дарҳол туман прокуратурасига тақдим этилиши таъминлансин;
‒ ПҚ‒138-сонли Қарорнинг 6-бандида белгиланган вазирлик
ва идоралар тизимидаги туман корхона ва ташкилотлар томонидан 3 ой муддатда ўзларига тегишли бўлган ер участкалари хатловдан ўтказилсин ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича маълумотлар ҳар ойда туман прокуратураларига тақдим этиб борилсин;
‒ фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек экин майдонларидан самарали фойдаланилиши ва ерларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириб борсин;
‒ хатлов жараёнида аукцион савдоларида ва инвестиция шарти асосида олинган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонлари белгиланган тартибда кадастр палатаси туман бўлимида рўйхатдан ўтганлиги ўрганилиб, инвестиция муддати ўтган тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер майдонларини белгиланган тартибда туман захирасига қайтариш, ер майдонларидан самарасиз фойдаланилганлиги аниқланган ҳолатда таъсирчан солиқ қўлланилишини таъминлаб, ер майдонларини туман захирасига қайтариш бўйича судларга даъво аризалари киритилиши таъминлансин;
‒ “Е-YER NAZORAT” тизимида қўзғатилган жиноят ишлари ҳақидаги маълумотларни киритиш тартиби белгиланганидан сўнг
тизимга ер участкалари билан боғлиқ содир этилган жиноятлар
бўйича маълумотлар харитаси алоҳида юритилган ҳолда жиноят ишлари ҳақидаги маълумотлар киритиб борилсин;
‒ ваколатли идоралар томонидан аниқланган ноқонуний қурилмаларни баратараф этиш, самарасиз фойдаланилган
ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларини давлат
захирасига қайтариш бўйича доимий равишда судларга даъво аризалари киритиб борилсин;
‒ туман прокуратуралари ва мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимлари томонидан ушбу йўналишда қўзғатилган жиноят ишларининг тергови ва суд амалиёти, фуқаролик, иқтисодий
ва маъмурий судларда кўрилган ишлар ҳамда соҳага тааллуқли суд ҳужжатлари ижроси назорат қилиб борилсин;
‒ ҳудудларда ерларни ўзбошимчалик билан ҳамда ноқонуний эгалланиши, ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳар куни соат 17:00 га қадар туман ишчи гуруҳи рахбариятига ахборот бериб борилсин.
6. Туман ҳокимининг ва прокурорининг соҳавий ўринбосарлари тегишли бошқармалар билан биргаликда қўшма фармойишда белгиланган вазифаларни бажарилиши устидан кундалик назорат ўрнатилсин.
7. Қўшма фармойиш ижроси устидан назоратни ўз зиммамизда қолдирамиз.