Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг ноқонуний қурилмаларни ва ўзбошималик билан эгалланган ер майдонларини аниқлаш ва уларни батараф этишда кунлик амалга оширадиган вазифалари ҳисобланади: 1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 831-моддасида ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жойларда ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилади (туман-шаҳар прокурорлари томонидан тасдиқланган графикка асосан).
3. Хатловда ер қонунбузилиши ҳолати, хусусан ўзбошимчалик билан эгалланган ҳамда ноқонуний қурилган қурилмалар аниқланган тақдирда, биринчи навбатда уни ихтиёрий бартараф этиб, ер майдонини асли ҳолатга қайтариш чорасини кўриш ва бу ҳақда ҳуқуқбузар иштирокида кадатр агентлиги ходими томонидан далолатнома тузилади ва унда бартараф этилган ноқонуний қурилма ва ўзбошимча эгаллаб олинган ер майдонини хажмини кўрсатилади. (шу куннинг ўзида кунлик ҳисоботларда бу ҳолат акс эттирилади).
4. Ўзбошимчалик билан эгалланган ҳамда ноқонуний қурилган қурилмалар аниқланиб, ушбу ҳолатлар шу куни ихтиёрий бартараф этилмаган тақдирда, ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтирилиб, иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузилади.
5. Ушбу далолатномада қуйидагилар акс эттирилади: ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлашда иштирок этган ваколатли орган вакили лавозими, фамилия ва исми-шарифи ҳамда иморат қурган шахснинг номи (юридик шахс) ёки фамилия ва исми-шарифи (жисмоний шахс); ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади ҳамда қурилишнинг ҳолати ва ҳажми; ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан уни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида кўрсатма ҳамда огоҳлаштириш берилади.
6. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс далолатномани олишни рад этган ҳолда ваколатли (кадастр агентлиги) орган ушбу ҳолат тўғрисида камида уч киши (ваколатли орган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори) иштирокида баённома тузилади.
7. Кунлик ўтказилган хатлов натижалари туман штабида вилоят прокуратураси ва вилоят кадастр агентлигидан бириктирилган ходим иштирокида таҳлил қилиниб, умумлаштирилади.