79
- рақобатчилар томонидан бўладиган бош таҳдидларни аниқлаш ва
уларни бартараф қилиш учун асосий кучларни жалб қилиш ва молиявий
операцияларнинг йўналишларини танлаш;
- рақобатчилар устидан ғалабага эришиш учун саъй-ҳаракат қилиш.
Айрим мақсадларга эришиш стратегияси бош стратегик мақсадларни
амалга оширишни таъминлашга йўналтирилган молиявий операцияларнинг
бажарилишини ташкил этишга қаратилган бўлади.
Молиявий стратегиянинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
- хўжалик юритишнинг бозор шароитида молиянинг шаклланишининг
қонуниятини ва характерини тадқиқ қилиш;
- ночор ва молиявий кризис ҳолати шароитида молиявий бошқарув
фаолияти ва корхонанинг молиявий ресурсларини шакллантиришнинг
имкониятли вариантларини тайёрлаш шартларини ишлаб чиқиш;
- етказиб берувчи ва харидорлар, барча даражадаги бюджетлар, банклар
ва бошқа молиявий институтлар билан молиявий муносабатларни аниқлаш,
ишлаб чиқариш қувватларидан, асосий фондлар ва айланма маблағлардан
рационал фойдаланиш учун корхонанинг резервларини аниқлаш ва
ресурсларини жалб қилиш;
- корхонани ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини зарур бўлган
молиявий ресурслар билан таъминлаш;
- корхонанинг вақтинча бўш турган пул маблағларини
максимал фойда
олиш мақсадида самарали жалб қилишни таъминлаш;
- молиявий стратегияни амалга ошириш ва молиявий имкониятларни
стратегик фойдаланиш усулларини аниқлаш;
- рақобатчиларнинг молиявий стратегияси қарашларини, уларнинг
иқтисодий
ва
молиявий
имкониятлаврини
ўрганиш,
молиявий
мустаҳкамликни таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш;
- кризис молиявий ҳолатда ва ночор шароитда кризисдан чиқишга
тайергарлик усулларини ишлаб чиқиш.
Молиявий стратегияни ишлаб чиқиш ва
амалга оширишда асосий
эътибор корхонанинг пул даромадларини максималлаштиришга, ички
ресурсларни жалб қилишга, маҳсулотларнинг таннархини максимал
даражада пасайтиришга, фойдани тўғри тақсимлаш ва
фойдаланишга,
айланма маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлашга қаратилади.
Молиявий стратегиянинг аҳамиятли кқсми булиб ички нормативларни
ишлаб чиқишдир. Масалан, фойдани тақсимлаш йўналишларини аниқлаш
нормативлари. Бундай ички нормативлар ҳозирги кунда чет эл компаниялари
амалиётида фойдаланилмоқда.
Молиявий стратегияда инфляциянинг тебранишлари, тўлай олмаслик
рисклари ва бошқа форс-мажор (олдиндан кўзга кўринмайдиган) ҳолатлари
ҳисобга олиниб, тегишли чоралар назарда тутилади. Улар ишлаб чиқариш
80
вазифалари билан мос келишлари керак ва зарурият туғилганда
ўзгартирилади ва тўғриланади.
Молиявий стратегияни амалга ошириш устидан назорат қилиш
даромадларни
тушумини текширишга, ундан тежамли ва рационал
фойдаланишни таъминлашга имкон беради. Яхши йулга қуйилган молиявий
назорат пул оқимларини ошириш йули билан ички заҳираларни
кенгайтиришга, хўжаликнинг рентабеллигини оширишга ёрдам беради.
Стратегик молиявий менежментнинг ўзига хос хусусияти ва мезони – бу
доимий равишда жамғаришни таъминлашдан иборатдир.
Стратегик молиявий менежментнинг асосий элементи – бу унинг
ўзгарувчанлиги ва мослашувчанлигидир. Фирмалар стратегик ривожланишни
белгилашда самара бермайдиган ишларни молиялаштириш ишлари билан
шуғулланмайдилар.
Стратегик молиявий менежмент воситасида
самарали ривожланишга
иккита асосий йўл билан эришиш мумкин: ички ва ташқи. Ички йўл
корхонанинг ўз тажрибаси ва имкониятларига суянади. Ташқи йўл – бу
бошқа самарали ишлаётган корхоналарни ютуқ ва тажрибаларининг
ишлаётган корхонага жорий этилиши.
Молиявий менежмент молиявий қўйилмаларга, молиялаштириш
жараёни ва юқори фойда олишга табақалаштирилган ҳолда ёндошади.
Капитал ҳаракатини олиб бориш жараёнида корхона молиявий
барқарорлигини таъминлаш, тўлов қобилиятини яхшилаш ва банкротликнинг
олдини олишга ҳаракат қилиш лозим. Молиявий
менежментни стратегияси
мақсади - доимий узоқ йиллар давомида фойда олишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: