Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадларга



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадларга қуйидагилар 
киради: 
- бошқа сармоясига улуш қўйиш натижасида келадиган даромадлар;
- акциялар бўйича дивидендлар, облигация ва бошқа қимматли 
қоғозлардан фоиз кўринишидаги даромадлар; 
- мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар (лизинг 
тўловини олиш); 
- баланс валюта моддаларининг ижобий курс фарқланиши ва 
сарфланган маблағларнинг қайта баҳоланишидан олинадиган даромадлар. 
Айрим ҳолатларда фавқулодда ҳолатлар (сел, жала, ёнғин, ер силкиниши 
ва ҳ.к.) натижасида кўрилган зарарни қоплаш юзасидан ҳам даромад олиш 
мумкин ва уни фавқулодда даромадлар деб аталади. 
Аммо молиявий маблағларнинг ушбу ҳосил бўлиш манбалари ҳали 
субъект ихтиёрида қоладиган ҳақиқий даромад (соф фойда)ни акс 
эттирмайди, чунки, келгуси йилда такрор ишлаб чиқаришга жалб этиш 
мумкин бўлган маблағ фақатгина йилнинг соф фойдаси ҳамда амортизация 
ажратмалари ҳисобига таъминланиши мумкин. 


76 
4.2. Ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш ва ўз-ўзини молиялаштириш 
Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жараёнида молиявий маблағлар 
таъминоти биринчн навбатда ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашга ва ўзини-
ўзи молиялашга асосланади. 
Ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш тадбиркор жорий даврда олинган 
даромадидан қилинган молиявий харажатларни қоплаб, маълум миқдорда 
фойда олиб ишлаётганлигини билдиради. 
Ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашни назорат қилиш ишлаб чиқариш ва 
муомала харажатлари калькуляция сметаси орқали, хом ашё, материаллар
ёқилғи, электр энергиялар учун ўрнатилган нормативлар асосида олиб 
борилади. 
Корхона ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш талабларини амалга 
ошириши учун жорий харажатларни бошқариш ва тартибга солиш талаб 
этилади. 
М.Х.Мескон ва М.Альберт «Менежмент асослари» китобининг 203-
бетида харажатларни бошқариш бу харажатларни қисқартириш эмас, балки 
даромадларни оширадиган йўналишлар бўйича таъминлаш тадбирларидир 
деб кўрсатиб ўтилган. Бу тамойил компаниянннг барча бўлинмаларидаги 
харажатларни бошқаришни ўз ичига олади. 
Фирма ва компания харажатларни бошқариш орқали корхона айланма 
капиталини айланишини тезлаштирилади, бу корхонани даромадлилик 
даражасини оширишга олиб келади. 
Катта корхоналарнинг пул капиталларини бошқаришда асосий ролни 
ўзини- ўзи маблағ билан таъминлаш эгаллайди. 
Корхона ўзини-ўзи молиялаштириш жараёнида ўз маблағлари ҳисобига, 
агар ўз маблағлари етишмаса эса банк кредитидан фойдаланиб иш олиб 
боради. Бюджет маблағлари ва юқори ташкилотларни маблағларидан 
фойдаланмайди. 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона ўзини-ўзи молиялаштиришнинг 
моҳияти корхона ички имкониятларга асосланган ҳолда ўзини-ўзи 
молиялашдир. 
Ўзини-ўзи молиялаштириш – бу корхона пул маблағлар фондини 
стратегик бошқариб, капитални жамғариш ва кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқаришни ташкил этишдир. Ўзини-ўзи молиялаштириш корхонани юқори 
даражада капитал жамғариши ва даромадлари оширилишини таъминлайди. 
Такрор ишлаб чиқариш жараёни харажатларини таъминлаш тўрт шаклда 
амалга оширилади: 
1. Ўз-ўзини молиялаштириш. Бунда корхоналар такрор ишлаб чиқариш 
жараёнлари учун зарурий харажатларни ички молиявий ресурслар ҳисобига 
қоплаши мумкин. Унинг молиявий манбаи корхоналар фойдаси ва 
амортизация ва бошқа ўзига тегишли молиявий ресурслар ҳисобланиши 
мумкин. 


77 
2. Кредитлаш. Бунда хўжалик субъекти харажатларни муддатлилик,
қайтарувчанлик, мақсадлилик ва таъминланганлик шакллари асосида банклар 
ва бошқа кредит муассасаларидан кредитлари эвазига қоплайдилар.
3. Жалб қилинган маблағларни шакллантириш. Бунда такрор ишлаб 
чиқариш жараёни харажатлари молиявий бозорларга қимматбаҳо қоғозлар 
чиқариш йули билан копланиши мумкин.
4. Давлатдан молиялаштириш. Бунда барча харажатлар бюджет ва 
бюджетдан ташқари бошқа давлат фондлари воситасида копланади 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish