Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Пул маблағларининг оптимал даражасини аниқлаш



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

12.3. Пул маблағларининг оптимал даражасини аниқлаш 
Банкдаги ва кассадаги жами пул маблағлари оптимал қолдиғи миқдорини 
аниқлаш молиявий бошқаришнинг муҳим вазифаларидан биридир. Албатта, 
корхонанинг вақтинча бўш пул маблағлари қисқа муддатли молиявий 
активларга йўналтирилиши мумкин. Лекин мутлақ ликвидлиги даражаси 
бўйича пул маблағлари бошқа барча айланма активлардан устун туради. Ҳар 
қандай айланма активни пулга айлантириш эса муайян вақтни ва пулга 
айлантириш бўйича харажатларни талаб этади. 
Етказиб берувчиларнинг ҳисобларини ўз вақтида тўлаб бериш учун 
корхона мутлақ ликвидликнинг муайян даражасига эга бўлиши лозим. 
Мутлақ ликвидликни таъминлаш муайян харажатларни тақозо этади. Бу 
харажатларни аниқ ҳисоблаб чиқиш қийин. Шунинг учун мутлақ 
ликвидликни таъминлаш харажати сифатида пул маблағлари ўртача қолидғи 
суммасини давлат қимматли қоғозларига (давлат облигацияларга) 
инвестициялашдан олиниши мумкин бўлган даромад миқдори қабул 
қилинади (муқобил харажатлар назариясига асосан). Бунинг сабаби давлат 
қимматли қоғозлари энг кам хатарга эга эканлигидир. Молиявий мазмунига 


214 
кўра, ҳисобдаги пул маблағлари ўртача қолдиғи корхона ишлатмай 
сақлаётган маблағларни ифодалайди ва корхона бу маблағлардан даромад 
олмаяпти. Корхонанинг банкдаги ва кассадаги пул маблағлари заҳираси 
ортиши билан ликвидликни таъминлаш харажатлари ҳам ортади. Агар пул 
маблағларининг корхона активларидаги улуши кам бўлса, қўшимча пул 
маблағлари сақланиши фойдали, лекин пул маблағлари қолдиғи кўп бўлса 
ҳам уни оширилса, бу корхонани олиниши мумкин бўлган даромадлардан 
маҳрум этади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона пул маблағлари бўйича оқилона 
сиёсат олиб борилиши лозим. Бир томондан, ҳўжалик молия фаолияти 
эҳтиёжлари ўз вақтида қондириб борилиши учун бўш пул маблағларининг 
муайян даражаси таъминлаб турилиши талаб этилади. Иккинчи томондан, бу 
маблағлар ликвид қимматли қоғозларга жойлаштирилган сумма билан 
тўлдирилади. Зарурат туғилганда қимматли қоғозлар зудлик билан пулга 
айлантирилади. Пул маблағлари қолдғининг белгилаб олинган даражадан 
ортиқчаси вужудга келса, у ликвид қимматли қоғозларга йўналтирилади. 
Шундай қилиб умумий мазмунга кўра пул маблағларига нисбатан ҳам 
ишлаб чиқариш заҳираларини бошқариш назарияси қоидаларини қўллаш 
мумкин. Пул маблағларини бошқаришда қуйидаги масалаларнинг ечимини 
топиш лозим бўлади: 
a) пул маблағлари ва пул эквивалентларининг умумий ҳажми; 
b) пул маблағлари ва пул эквивалентларининг қанчасини банкдаги 
ҳисобларда, қанчасини тез сотиладиган қимматли қоғозлар 
кўринишида сақлаш керак; 
c) пул маблағлари ва тез сотиладиган активларнинг қанча миқдорини ва 
қайси пайтларда бир-бирига айлантириш зарур. 
Россиялик иқтисодчи В.В.Ковалёвнинг "Введение в финансовўй 
менежмент" асарида (Москва, "Финансў и статистика", 2000, 544-550-бетлар) 
/арб ҳўжалик амалиётида пул маблағлари мақбул қолдиғини аниқлаш учун 
қўлланиладиган моделлар тавсифлаб берилган. 
В.Баумоль модели (1952 й). Корхона пул маблағларининг максимал 
даражасига эга бўлган ҳолда иш бошлайди ва уларни давр мобайнида 
мунтазам равишда сарфлаб борилади деб олинади. Товарлар ва хизматларни 
сотишдан тушган барча пул маблағлари қисқа муддатли қимматли қоғозларга 
йўналтирилади. Пул маблағлари камайиб, корхона учун хавфсиз деб 
ҳособланадиган минимал даражага тушганда, қимматли қоғозларни сотиб, 
пул маблағлари ҳажмини дастлабки миқдорга етказилади. Пул маблағлари 
ҳажмини тўлдириш суммаси (Q) қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаб 
чиқилади: 
r
c
v
Q
*
*
2

бу ерда V-даврда (йил, чорак, ой) пул маблағларига эҳтиёжнинг 
прогнозланаётган ҳажми, c- пул маблағларини қимматли қоғозларга 
айлантиришнинг бир марталик харажатлари, r-қисқа муддатли молиявий 


215 
қўйилмалар (масалан, давлат қимматли қоғозлари) бўйича олиниши мумкин 
бўлган фоиз даромади даражаси. 
Мазкур формулада пул маблағлари заҳираси ўртача суммаси Q ғ2 га 
тенг бўлади. қимматли қоғозларини пулга айлантириш бўйича битишувлари 
сони K эса пул маблағларига жами эҳтиёжнинг пул маблағлари ўртача 
заҳирасига нисбати каби аниқланади: 
Q
V
K
Бундай сиёсатни амалга ошириш харажатлари қуйидагича аниқланади: 
2
*
.
Q
r
K
C
CT
Формуладаги биринчи қўшилувчи (C.K) тўғри харажатларни, иккинчи 
қўшилувчи 
(
2
*
Q
r

эса 
пул 
маблағларини 
қимматли 
қоғозларга 
инвестицияламасдан ҳаракатсиз сақлаш туфайли бой берилган нафни 
ифодалайди. 
Молиявий бошқарувчи мазкур модель бўйича иш олиб борадиган бўлса, пул 
маблағларининг мақсадли қолиғини бошқариш бўйича тавсиялар қуйидаги 
кўринишда бўлади: 
a) агар пул маблағлари ва ликвидли қимматли қоғозларни бир-бирига 
айлантиришнинг бир марталик харажатлари юқори бўлса, мақсадли қолдиқ 
нисбатан юқори бўлиши тавсия этилади; 
b) агар пул маблағларини сақлаб туриш харажатлари (хатарсиз молиявий 
активлар бўйича олинмай қолаётган фоиз даромади) юқори бўлса, мақсадли 
қолдиқнинг нисбатан паст даражасини сақлаш маъқулроқ. 
М.Миллер ва Д.Орр модели (1966 й). Моделни тузишда Бернулли 
жараёнидан фойдаланилган, яъни даврдан даврга пул маблағлари келиб 
тушиши ва чиқиб кетиши бир-бирига боғлиқ бўлмаган тасодифий воқеалар 
деб қаралган. Моделга кўра корхонанинг пул маблағлари юқори даражага 
етгунга қадар тартибсиз ўзгариб боради. Пул маблағлари заҳираси миқдори 
бу даражага етиши билан корхона уни белгилаб олинган нормал даражага 
(қайтиш нуқтаси) қайтариш учун ликвид қимматли қоғозларни сотиб ола 
бошлайди. Пул маблағлари заҳиралари уларнинг қисқариши йўналишида 
ўзгарадиган бўлса, заҳираларнингн белгилаб олинган минимал даражасига 
қадар бунга йўл қўйилади. Заҳиралар минимал даражасига етиб борганда 
жамғарилган қиммтли қоғозлар пул маблағларининг нормал заҳирасига 
эришиш мақсадида сотиб юборилади. 
Мазкур 
ёндашувда 
молиявий 
бошқарувчи 
пул 
маблағлари 
заҳираларининг энг юқори, нормал ва минимал даражаларини корхона 
фаолияти хусусиятларидан ва корхона фаолияти эҳтиёжларидан келиб 
чиққан ҳолда аниқлаши лозим бўлади. Энг юқори ва қуйи чегаралар 
ўртасидаги тафовутни (вариация кенглиги) белгилаб олишда қуйидаги 
қоидага риоя қилиниши лозим: пул оқимларининг кунлик ўзгаришлари ёки 
қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ доимий харажатлар 
юқори бўлса, вариация кенглигини ошириш керак ва аксинча. қимматли 


216 
қоғозлар бўйича фоиз ставкаси ошганда вариация кенглигини қисқартириш 
тавсия қилинади.
Модель асосида бошқарув ечимларини ишлаб чиқиш қуйидаги 
босқичларни ўз ичига олади: 
1. Корхонанинг банкдаги ҳисобида доимий равишда сақлаб турилиши 
мақсадга мувофиқ бўлган пул маблағларининг минимал миқдори (С
2

белгиланади (корхонанинг ҳисобларини тўлаб бериш, банкнинг ва 
кредиторларнинг талабларини қондириш ва бошқа эҳтиёжлардан келиб 
чиқиб, эксперт йўли билан аниқланади). 
2. Статистик маълумотлар бўйича корхона ҳисобига ҳар куни келиб 
тушаётган маблағлар вариацияси аниқланади (Var). 
3. Маблағларни банкдаги ҳисобларда сақлаш харажатлари (Z
s
) (қисқа 
муддатли қимматли қоғозлардан даромаднинг кунлик ставкаси 
суммасига тенг деб олинади) ва пул маблағлари билан қимматли 
қоғозларни бир-бирига айлантириш харажатлари (Z
t
) (бу миқдорни 
доимий деб олинади) аниқланади. 
4. қуйидаги формула асосида банкдаги ҳисобда пул маблағлари қолдиғи 
вариация кенглиги (R) ҳисоблаб чиқилади: 
3
*
4
*
*
3
*
3
s
ar
t
Z
V
Z
R
5. Банкдаги ҳисобдаги пул маблағларининг юқори чегарасини 
аниқланади (С
h
). Бу чегарадан пул маблағлари ортиб кетганда, уларнинг 
бир қисмини қисқа муддатли қимматли қоғозларга айлантириш зарур: 
С
h
* С
е
>R. 
6. қайтиш нуқтаси (С
r
) аниқланади. Бу ҳисобдаги пул маблағлари 
қолдиғи (С
l
, С
h
) интервал чегараларидан ташқарига чиққанда қайтиш 
лозим бўлган ҳисобдаги пул маблағлари миқдори: 
С
r
* С
l
>
3
R


Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish