Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Назорат учун саволлар: 
1. Пул оқимларини бошқариш зарурлигини изоҳланг. 
2. Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тушунтиринг. 
3. Пул оқимларини режалаштириш мазмунини таърифлаб беринг. 
4. Пул маблағларини оптималлаштириш қандай амалга оширилади? 


217 
XIII БОБ. КОРХОНАЛАРДА СОЛИҚ МЕНЕЖМЕНТИНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШ 
 
13.1 Солиқ тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари 
Солиқлар хўжалик юритиш амалиётидаги мураккаб муаммолардандир. 
Солиқлар - ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун давлат томонидан 
қонунчилик асосида ундириб олинадиган мажбурий тўловлардир. Улар 
давлат ўз вазифаларини ижро этиши учун молиявий замин бўлиб, бозор 
иқтисодиёти шароитларида давлат бюджети даромадлари асосан улардан 
(турли мамлакатларда 50дан 95 фоизгача) ташкил топади. 
Ўзбекистонда ҳам давлат бюджети даромадларининг ҳам асосий қисми 
солиқлар ҳисобига шакллантирилади. Солиқларнинг ҳуқуқий асоси эса 
Солиқ кодексида ўз ифодасини топган. Мамлакатимиз солиқ тизими ўз 
таркибига умумдавлат солиқлари ва маҳаллий солиқлар ва йиғимларни 
олади. 
Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси ёки у ваколат берган давлат органи томонидан белгиланади. 
Солиқ солишда барча юридик шахсларга нисбатан мулкчилик шаклидан 
қатъи назар қонун олдида тенглик тамойили асосида ёндашилади. Олинган
барча даромадларга солиққа тортилиши назарда тутилади. 
Солиқ 
кодексида 
солиқ 
тўловчиларнинг 
ҳуқуқлари 
ҳамда 
мажбуриятларини белгиланган, солиқ ишларини юритиш тартиби ва солиқ 
ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик каби масалалар 
тартибга солинган. 
Солиқлар ўз моҳияти бўйича миллий даромадни қайта тақсимлаш 
механизмларидан биридир. Иқтисодиётни тартибга солишда улардан 
самарали фойдаланиш зарур. Шунинг учун солиқ тўловларнинг амалга 
оширилишида томонлар манфаатларни мувофиқлаштириш назарда тутилади. 
Солиқ механизми – солиқ ишини ташкил қилишнинг элементлари, 
тамойиллари ва услубларидан иборатдир. Солиқ механизми мамлакатдаги 
юридик ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий фаоллигига кучли таъсир 
этувчи омилдир. 
Солиқларнинг асосланганлиги солиқ тушумлари етарли ҳажмига 
эришишда муҳим аҳамият касб этади. Солиқ механизмининг таъсирчанлиги 
айнан шунга боғлиқ. Иқтисодиётни эркинлаштирилиши ва мамлакатни 
модернизациялаш шароитларида солиқларнинг роли ортиб бормоқда. Солиқ 
тизими ва унинг амал қилиш механизми такомиллашиб бораётганлиги 
ҳозирги пайтда мамлакатдаги тадбиркорлик фаоллиги юксалишини таъмин 
этмоқда ва иқтисодий ўзгаришлар муваффақиятини белгилаб бермоқда. 
Иқтисодий нашрларда солиқларнинг “манба яратувчи”, “ташвиқ қилувчи 
- йўналтирувчи”. “мажбурловчи”, “руҳий таъсир этувчи” ва бошқа шу каби 
функциялари қайд этилади. Шунингдек, солиққа тортишни қиёсий таҳлил 
этган ҳолда, халқаро солиқ тажрибасини, хусусан, ривожланган мамлакатлар 
- АҚШ, Англия, Франция, Германия, Италия, Япония ва бошқа қатор 


218 
давлатларда солиқ дастаклари ёрдамида миллий иқтисод ривожи учун шарт-
шароитлар яратилганлиги таҳлил этилади. 
Халқаро тажриба солиқ муносабатлари ҳар бир мамлакатда ўзига хос 
равишда “аралаш иқтисодиёт” орқали эркин тадбиркорликка кенг йўл очиб 
беришини кўрсатмоқда. Тадбиркорлик фаолияти, биринчи навбатда, солиқ 
сиёсати таъсирида давлат томонидан тартибга солиб ва рағбатлантириб 
турилади. 
Солиқ тизими мамлакат иқтисодий юксалиши учун мустаҳкам таянч 
ролини ўйнайди. Мазкур тизимни ривожлантиришдаги устувор вазифалар:

қонунчилик, адолатлилик тамойилларига асосланган солиқ 
механизмини янада такомиллаштириш; 

замонавий солиқ хизмати идоралари фаолиятини изчиллик билан 
олиб бориш; 

солиқ ва солиққа тортиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта 
тайёрлашнинг самарали механизмини яратиш; 

мамлакатда солиқ назарияси асосларини ишлаб чиқиш ва 
муваффақият билан амалиётга жорий этиш; 

солиқ тўловчиларда юқори солиқ маданиятини қарор топтиришдан 
иборатдир. 
Солиқ менежментига таъсир этувчи омиллар ва шарт-шароитларнинг 
таҳлили 
унинг 
мақсадли 
тизим 
эканлигини 
кўрсатади. 
Солиқ 
менежментининг услубий-амалий жиҳатдан мураккаблиги, солиқларнинг бир 
вақтнинг ўзида иқтисодий-молиявий, сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий ҳодиса 
эканлиги билан белгиланади. Тизим сифатида солиқ менежменти солиқ 
субъектларидан турли бюджетларга мажбурий ва қайтимсиз тўловлар 
кўринишидаги пул оқимини режалаштиради, мувофиқлаштиради ва унинг 
назоратини уюштиради. 
Солиқ менежментининг бош мақсади турли субъектлар ва аҳолига 
давлат томонидан қонунга асосланган ҳолда жорий этилган солиқлар ва 
солиқ режими воситасида таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётнинг самарали 
ривожланишини таъминлашга қаратилгандир. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish