237
иқтисодий муносабатлар йўлга қуйилади. Пул фондларидан фойдаланиш
смета бўйича ёки молиявий режа бўйича ташкил этилади, унга суянган ҳолда
фойдаланишнинг мақсадли ҳамда самарали
амалга оширилиши устидан
назорат олиб борилади.
Мулкчилик турли шаклига мансуб корхоналарда бошқарув органлари
таркибий тузилиши фарқланади, молиявий назоратнинг умумий мазмуни,
умуман олганда, бир хил ва корхоналараро тафовутлар кўпроқ даражада
мулкчилик шаклига эмас, балки корхонанинг тармоқ хусусиятларига боғлиқ
бўлади.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисидаги» қонуннинг 63-моддасига биноан акциядорлик жамиятини
акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув
кенгаши ва ижроия органи
бошқаради. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан
ички назоратни
тафтиш комиссияси ва аудитор амалга оширадилар. Мазкур қонунда
акциядорлик жамиятининг бошқарув органларига қўйилган умумий
мажбурий талаблар мавжуд, лекин шу билан биргаликда у акциядорларнинг
жамиятни бошқаришни ташкил этиш, ваколатларни бошқарув органларни
ўртасида тақсимлаш, доимий ёки вақтинчалик назорат органларини ташкил
этишнинг турли вариантларини танлаш ҳуқуқини назарда тутади.
Умуман
олганда қонунда акциядорлик жамиятларида бошқарув ва назорат
вазифалари амалга оширилишида қуйидаги органлар тузилиши назарда
тутилган:
- акциядорларнинг умумий йиғилиши;
- кузатув кенгаши;
- ижроия органи;
- тафтиш комиссияси;
- аудитор;
- саноқ комиссияси;
- тугатиш комиссияси.
Бу органлар сайлаб ёки тайинлаб қўйилишида
акциядорлар бевосита
ёки билвосита иштирок эта оладилар. Назорат органлари таркибига шартли
равишда акциядорлар реестрини юритувчи мустақил реестр сақловчини ҳам
киритиш мумкин. Чунки у бажарадиган назорат ва ҳисоб юритиш вазифалари
акциядорлик жамиятини бошқаришга таъсир этади.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида» қонуннинг 64-моддасида акциядорларнинг умумий йиғилиши
жамиятни бошқаришнинг олий органи эканлиги қайд этилган. Умумий
йиғилиш жамиятни ташкил этиш,
унинг фаолияти, уни қайта ташкил этиш,
тугатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади, жамият уставига
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади.
Овоз берувчи акцияларнинг эгалари сони ўттиз кишидан кам бўлган
жамиятда кузатув кенгаши вазифалари жамият устави билан акциядорлар
умумий йиғилиши зиммасига юкланиши мумкин.
238
Акциядорлар умумий йиғилиши одатда бир йилда бир марта умумий
ҳисобот йиғилиши сифатда чақирилади. Умумий йиғилишлар оралиғида
акциядорлар номидан жамиятнинг
кузатув кенгаши иш олиб боради.
Кузатув кенгашининг миқдор
таркиби акциядорлар умумий
йиғилишининг қарори билан белгиланади. Овоз берувчи акцияларнинг
эгалари сони беш юздан ортиқ бўлган жамиятда
кузатув кенгаши аъзолари
сони 7 кишидан, овоз берувчи акцияларнинг эгалари мингтадан ортиқ бўлган
жамиятда эса 9 тадан кам бўлиши мумкин эмас.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида» қонуннинг 83-моддасига биноан акциядор
кузатув кенгаши
аъзоларни сайлашда ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни битта
номзодга тўлиқ беришга ёки бир неча номзод ўртасида тақсимлашга
ҳақлидир.
Қонуннинг 76-моддасига биноан
кузатув кенгаши аъзоларни сайлашда
куммулятив овоз бериш қўлланади, яъни барча номзодларга берилган
овозлар сони йиғилишда иштирок этаётган
овоз берувчи акциялар сони
билан белгиланади ва ундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: