227
Истеъмол солиқлари ёки эгри солиқлар ҳисобланувчи қўшилган
қиймат солиғи ва акциз солиғини кўриб чиқамиз. Маълумки,
истеъмолчиларга нисбатан солиқларни пасайтириш
уларнинг товарларга
талабини оширади. Истеъмолга солиқларни камайтириш фақат барқарор ва
юқори истеъмол мавжуд бўлгандагина истеъмолни ошира олмайди. ҚҚСнинг
бир неча ижобий томонлари мавжуд. Уни корхоналар якуний молиявий
натижасига нейтрал деб ҳисоблайдилар ва ундирилиш даражаси юқори.
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида ундирилганлиги сабабли бюджетга
узлуксиз даромадлар келишини таъминлайди. Шунга қарамай, ҳозирги
вақтда ҚҚС корхоналар молиявий ҳолатига анча таъсир кўрсатмоқда.
Масалан, корхона ҚҚСдан озод қилинган бўлса ёки озод қилинган
товар
ишлаб чиқарса сотиб олинган барча хом-ашё ва ресурслар учун тўланган
ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлмайди ва уни ишлаб чиқариш
таннархига киритади. Натижада корхона рентабеллиги пасайиб,
фойда
миқдорига салбий таъсир кўрсатади. Бундай ҳолда корхона ҚҚСдан озод
этилишга ёки имтиёзли товар ишлаб чиқаришдан манфаатдор бўлмайди. Бу
турдаги корхоналар оралиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарса, бу
товарларни
умумий тартибда солиқ тўловчи корхоналар сотиб олиши қийин бўлади.
Чунки ҚҚСдан озод корхона ҳисоб-фактурага ҚҚСсиз деб ёзиб беради,
умумий тартибда солиқ тўловчи корхона эса сотиб олинган товарларнинг
бутун айланмасидан ҚҚС тўлашига тўғри келади. Қўшилган қиймат солиғида
солиқ солиш объекти бўлиб товарларнинг сотилиш буйича айланмалар
ҳисобланади.
Корхоналар манфаатлари нуқтаи-назаридан солиқларнинг обьектга ёки
базага қандай нисбатда бўлиши кўп нарсани англатмайди, аммо солиқларнинг
корхоналар молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини қандай ўзгартириши
ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ишлаб чиқариш ва сотиш (муомала) харажатлари
таркибига киритилувчи солиқлар ҳам корхоналар ихтиёрида қолувчи фойда
ҳажмларига таъсир этади. Бу харажатлар таркибига киритилувчи солиқларга
қуйидагилар киради:
Юридик шахслар мол-мулк солиғи
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
Юридик шахслар учун ер солиғи
Экология солиғи
Мажбурий ажратмалар (йул фонди, бандлик фонди, нафақа фонди, касаба
уюшмалари федерациясига)
Бу солиқлар кейинги вақтларда тўғри ёки эгри солиқларга таркибига
киритилмасдан ресурс тўловлари деб номланмоқда. Бу гуруҳ солиқларнинг
хусусияти шундаки, корхона фойда олиши ёки олмаслигидан қатъий назар
улар тўланиши лозим (худди эгри солиқлардек). Ҳозирги иқтисодий
шароитда улар эгри солиқларга яқиндир, аммо солиқ
юкига таъсири
бевоситадир, чунки корхона фойда олмаган тақдирда ҳам, улар ўзгаришсиз
бюджетга тўланади ва уларнинг баъзида зарарига ишлашига, айланма
маблағларнинг камайишига ҳам олиб келиши мумкин. Бюджетдан ташқари
228
фондларга ажратмалар ҳам солиқ юкига жиддий таъсир қилади. Булар ҳам
давр харажатларида ҳисобга
олинганлиги сабабли, корхонанинг фойдаси
шаклланишига билвосита таъсир кўрсатади.
Назорат учун саволлар:
1. Солиқ менежментининг моҳиятини таърифланг.
2. Солиқ менежменти жараёнини тушунтиринг.
3. Солиқ менежментига таъсир этувчи омилларни сананг.
4. Солиқ юкининг корхона хўжалик фаолиятига таъсирини
тушунтиринг.
5. Даромадлар ва уларни солиққа тортилишининг бошқарув
қарорларини қабул қилишга таъсирини тушунтиринг.