Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Харажатларни режалаштириш



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

9.6. Харажатларни режалаштириш 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхонада харажатларни режалашггириш 
харажатлар таркибини аниқлашдан ва маҳсулот (иш ва хизмат)ларнинг режа 
таннархини дастлабки баҳолашдан бошланади. 
Харажатларни режалашгириш ишлаб чиқариш жараёнида иетеъмол 
қилинадиган товар-моддий заҳираларнинг қиймати ва кутилаёттан фойда 
ҳажмини аниқлашда юқори самара беради. 
Харажатларни дастлабки баҳолаш ва уларни маҳсулотнинг бозор баҳоси 
билан таққослаш корхонани бозоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш сари 
йўналтириш имконини беради. У қуйидагилар асосида амалга оширилади: 
- ишлаб чиқариш ҳажмини аниқ белгилаш; 
- маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологияси; 
матсриалларни алмашггириш вариантлари; 
- материалляр на чет корхоналар хизматларининг қулайлигини баҳолаш. 
Ишлаб чиқариш харажатлари бюджетини ишлаб чиқиш жараёнида 
асосан смета ва норматив усулдан фойдаланилади. 
Смета усулида корхонанинг барча бўлинмалари режалари асосида 
корхона миқёсида харажатларнинг йиғма режаси тузилади. 
Ўзбекистонда смета усули анча кенг тарқалган усулдир. Унинг 
қўлланиши корхонада режалаштириш жараёнини ягона комплекс тизимга 
келтиришни таъминлайди. 
Норматив усул асосида ишлаб чиқариш харажатлари йиллик бюджети 
тузиб олинади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини инобатга олиб, алоҳ.ида 
маҳсулотлар бўйича харажатларнинг иқтисодий злементлар ва калькуляция 
моддалари бўйича шахматли жадваллари ишлаб чиқилади. 


175 
Харажатларни шахматли жадвали тузилгандан сўнг, корхонанинг 
фаолият даври учун режалаштириладиган харажатларнинг йиғма 
бюджетини ишлаб чиқиш мумкин бўлади. 
Халқаро амалиётда маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган 
харажатларни режалаштиришда норматив усулдан кенг фойдаланади. Норматив 
харажатлар қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: 
Нх = Нмх + Нмс + Нух 
бу ерда: 
Нх - маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришнинг норматив харажатлари; 
Нмх - норматив моддий харажатлар; 
Нмс - норматив меҳнат харажатлари; 
Нух - норматив устама харажатлар. 
Норматив 
устама 
харажатлар 
норматив 
бевосита 
меҳнат 
харажатларига нисбатан фоизларда ифодаланади. Норматив меҳнат 
харажатларидан 
ишчи 
кучи 
харажатларини 
режалашгириш 
мақсадида 
фойдаланилади, 
уларнинг 
ҳажми 
қуйидаги 
формула 
бўйича аниқланади 
Икх= Нмм • Сс 
бу ерда: 
Икх - ишчи кучининг режалаштириладиган харажатлари; Нмм - 
нормалаштирилган маҳсулот миқдори; Сс - меҳнатпа ҳақ тўлаш соатбай 
ставкалари (мукофотларсиз).
Режа ижро этилиши жараёнида норматив харажатлардан четланишни 
баҳолаш ва унинг келиб чиқишидаги қуйидаги сабабларни аниқлаш зарур: 
бевосита ва билвосита харажатларнинг ўзгариши, сотиб олинган 
матсриаллар қийматидаги четланишлар натижасида; 
маҳсулот сифатинн таъминлашга сарфланган харажатлар 
натижасида; 
нормалар ва нормативларнинг ўзгаришлари натижасида;
ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори, талаб, баҳо таъеири ёки бошқа 
омиллар натижасида. 
Харажатларни олдиндан баҳолаш ва таҳлил қилиш таннархи баланд 
бўлиши кутилаётган ва етарли фойда келтирмайдиган маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришдан аввал бошданоқ воз кечиш имконини беради. 
Харажатларни олдиндан баҳолашга таяниб режалаштириш жараёнида 
стандарт маҳсулот тайёрлаш учун барча зарур харажатларни етарли 
даражада тўлиқ ҳиеобга олинади ва бу янги маҳсулот ишлаб чиқаришга 
жалб этиладиган моддий, меҳнат ва бошқа ресурслардан самарали 
фойдаланишга замин яратади. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган тахминий моддий 
харажатлар режалаштирилаётган маҳсулот ҳажми ва сотмоддий ресурслар 
сарфлари нормативларидан ва бозор баҳоларидан келиб чиққан ҳолда 
қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: 


176 
Мтх = Тмбб • Мхс 
бу ерда: 
Мтх - тахминий моддий харажатлар; 
Тмбб - товар-моддий заҳираларнинг бозор баҳоси; 
Мхс - моддий харажатларнинг бир бирлигининг нормативи. 
Маҳсулот ишлаб қиқаришда сарфланадиган меҳнат харажатлари ҳақида 
тўла тасаввурга эга бўлиш учун ходимларнинг асосий меҳнат ҳақига 
кетадиган тахминий харажатлардан ташқари умумишлаб чиқариш, 
маъмурий-бошқариш, сотиш жараёнларидаги меҳнат сарфларини ҳам 
эътиборга олиш лозим. Бунинг асосида маҳсулотнинг тўла таннархини 
аниқлаш мумкин бўлади. 
Агар маҳсулотнинг тахминий тўла таннархи унинг кутилаётган бозор 
баҳосидан ортиқ бўлса, бу ҳолат маҳсулотнинг иқгиоодий жиҳатдан 
рақобатбардош эмаслитини англатади ва ишлаб чиқариш самарадорлини 
оширишнинг кескин чоралари кўрилишини талаб қилади. 
Маҳсулотнинг 
алоҳида 
турлари 
таннархини 
режалаштиришдан 
мақсадлардан бири хомашё ва матсриаллар, технологик эҳтиёжлар учун 
фойдаланиладиган ёнилги ва энергия, меҳнат ҳақи харажатлари 
нормативларига риоя зтилиши устидан таъсирчан назорат олиб боришдир. 
Шунингдек,материал 
ва 
меҳнат 
сафларини 
нормалаштириш 
ва 
режалаштириш умумишлаб чиқариш, маъмурий харажатлар ва сотиш 
харажатлари устидан назорат олиб боришига ҳам ижобий таъсир этади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish