177
Корхонадаги ўз маблағлари билан узоқ муддатга жалб этилган маблағлар
ўртасидаги нисбат ва унинг корхона молиявий
натижаларига таъсири
молиявий левереж тушунчаси орқали ифодаланади. Корхона фаолияти
молиявий манбаларида жалб этилган маблағлар улуши қанча кўп бўлса,
молиявий левереж даражаси шунча юқори ҳисобланади.
Албатта, четдан катта миқдордаги маблағларнинг корхонага жалб
этилиши корхона менежментига йирик ва катта фойда берувчи лойиҳаларни
амалга оширишга имкон беради. Лекин бу ҳолда Бирон-бир сабабларга кўра
даромадлар ҳажми камайса ёки секинроқ ўса бошласа, бу
корхона
акциядорларига тақсимлаб берилиши мумкин бўлган фойда миқдорига кучли
таъсир кўрсатади. Демак, юқори молиявий левереж шароитида акциядорлар
учун молиявий хатар даражаси ортади. Айни пайтда масаланинг иккинчи
томони мавжудлигини ёддан чиқармаслик лозим.
Корхона молиявий
имкониятлари ва ресурслари кенгайиши фойда хажмини оширишга ва
дивидендларни кўпайтиришга имкон беради. Бирок, бунинг учун жалб
этилган молиявий ресурслардан юксак самара
билан фойдаланиш зарур
бўлади.
Бозор муносабатлари шароитида корхонада молиявий левережни
ифодаловчи энг муҳим кўрсаткичларнинг таҳлил этиб бориш лозим. Уларга
қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Маблағларнинг ўз ва қарз манбалари нисбати (баланснинг 540-сатрининг
390-сатрига нисбати сифатида аниқланади).
2. Молиявий қарамлик коэффициенти (310-сатрнинг 390-сатрга нисбати).
3. Молиялаш коэффициенти (390–сатрнинг 540–сатрига нисбати).
4. Капитални жалб этиш коэффициенти (540-сатрнинг 310-сатрга нисбати).
5. Автономия коэффициенти (390–сатрнинг 310–сатрга нисбати).
6. Умумий ликвидлик коэффициенти (110+300 – сатрларнинг 540–сатрга
нисбати).
Мазкур
коэффициентлардаги ўзгаришларда корхона молиявий
фаолиятидаги энг муҳим жиҳатлар ўз ифодасини топади. Лекин бу борадаги
таҳлил таҳлилчидан молиявий билимлар билан бир қаторда корхона бизнеси
хусусиятларини чуқур тушунишни ҳам талаб этади. Молиявий маблағлар
таркибида қарз маблағлар кўпайиши ёки камайишини фақат бир ёқлама
баҳолаш мумкин эмас. Бизнесни тез кенгайтириш имкониятларига эга бўлган
компания қарз маблағлардан юксак самара билан фойдалана олади. Демак,
бундай компания учун молиявий левереж юқори
даражасини салбий
баҳоламаслик керак. Аксинча ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари ўсиши
объектив омиллар билан чекланган корхонада молиявий левереж ортиши бу
ерда маблағлар самарасиз ишлатилаётганлигини кўрсатади.
Корхона кредит сиёсатини ишлаб чиқиш учун баланс пассиви таркибини
ўз ва қарз маблағлар нисбати даражасини чуқур таҳлил этиш лозим. +исқа
муддатли қарз олиш масаласи корхонанинг ўз айланма маблағлари
етишмовчилигини мавжуд бўлганда пайдо бўлади. Албатта, қисқа муддатли
кредитларнинг кутилаётган самарадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилиниши
зарур.
178
Муайян ҳолларда узоқ муддатли активларга йўналтириш мақсадларида
кредит олиш масаласи вужудга келади. Бундай қарорга келиш пайтидаги энг
муҳим мезон олинаётган узоқ муддатли молиявий ресурс ишга солинишидан
кўриладиган фойда даражаси фоиз ставкасидан етарли даражада юқори
бўлишидир. Қарз маблағларини жалб қилиш ҳақида қарор қабул қилишда
уларни қайтариш режасини тузиш, кредит даври
учун фоиз ставкасини ва
фоизлар суммасини аниқлаш, уларнинг тўланиши манбаларини топиш
муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, кредитни олиш билан боғлиқ харажатлар
хам ҳисобга олиниши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги «Пул
массасининг ўсишини чеклаш ва молиявий интизомга риоя қилиниши учун
маъсулиятни ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида» ва 2002 йил 28
августдаги «Лизинг тизимини ривожлантиришни янада рағбатлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари корхоналарга узоқ муддатли қарз
маблағлари жалб этилиши учун имкониятларни кенгайтиришга хизмат
қилмоқда.Хусусан, 2002 йил 30 мартдаги Фармон корхоналарга муомалага ўз
облигацияларини чиқариш борасида катта ҳуқуқлар берди. Бу ҳуқуқлардан
фойдаланиш облигациялар воситасида корхонага маблағлар
жалб этиш
корхона фаолияти устидан молиявий назорат олдига ҳам қаттиқ талаблар
қўймоқда.
Назорат учун саволлар:
1. Харажатларни молиявий бошқаришнинг моҳияти нимада?
2. Таннарх таркибига кирувчи харажатлар қандай гуруҳларга
бўлинади?
3. Таннархга киритиладиган ва фойда ҳисобидан қопланадиган
харажатлар қандай аниқланади?
4. Соф фойдадан қайси харажатлар қопланади?
5. Левереж қандай аниқланади?
6. Харажатларни режалаштириш мазмунини тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: