Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Ялпи фойдадан қопланадиган харажатлар



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

9.3. Ялпи фойдадан қопланадиган харажатлар 
 
Давр харажатлари - ишлаб чиқариш жараёни билан тўғридан-тўғри боғлиқ, 
бўлмаган харажатлар давр харажатлари тоифасига киритилади. Уларга 
бошқарув, тижорат харажатлари, умумхўжалик мақсадидаги бошқа харажатлар, 
шу жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари 
харажатлари киради. Ушбу харажатларнингучинчи гуруҳи корхонанинг маҳсулот 
ишлаб чиқариш фаолияти билан боғланмаганлиги. лекин маҳсулот (ишлар, 
хизматлар) ва сотиш бўйича асосий фаолияти билан умумий равишда 
боғланганлиги учун уларни бошқа операцион харажатлар деб аталади. Давр 
харажатлари таркибидаги харажатларнинг анчагина қисми ишлаб чиқарилган ва 
сотилган маҳсулот ёки товарлар ҳажмига боғлиқ эмас, аксинча, вақтга, 
хўжалик фаолиятининг қанча давом этиши билан кўпроқ боғлик. Ушбу 
харажатлар улар пайдо бўлган ҳисобот даврида йиғилади ва молиявий 
натижаларга киритилади. Давр харажатларига қуйидаги харажатлардан 
иборат: 
- маҳсулотни сотиш харажатлари; 
- бошқарув харажатлари; 
- бошка операцион харажатлар, шу жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-


164 
конструкторлик ишланмалари харажатлари, ишлаб чиқариш ва бошқарув 
тизимини ривожлантириш харажатлари; 
- келгусида солиқ.солиш базасидан чиқариб ташланадиган ҳисобот даври 
харажатлари. 
Сотиш харажатларига қуйидагиларни ўз ичига олади: 
— товарларни темир йўл, ҳаво, автомобил, денгиз, дарё орқали ва от-
уловда ташиш харажатлари. Бунга транспорт воситаларининг тўхтаб 
қолиши учун тўланган жарималар ҳам киради; 
— савдо 
ва 
умумий 
совқатланиш 
корхоналарининг 
сотиш 
бўйича харажатлари, шу жумладан: 
маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилиши билан боғлиқ меҳнатга ҳақ, тўлаш 
харажатлари, бунга маъмурий-бошқарув аппарати ходимларига ҳақ тўлаш 
кирмайди; 
иш ҳақига тааллуқли ижтимоий суғурта харажатлари; савдо эҳтиёжлари 
учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага бсриш, 
сакдаш ва таъмирлаш харажатлари; 
асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси; 
санитария кийимлари, сочиқ ва дастурхонлар, арзон инвснтарь ва 
хўжалик ашёлари, ошхона анжомлари ва идиш-товокдарнинг эскириши; 
газ, ёқилғи, электр қуввати харажатлари; 
товарларни сақлаш, ишлов бериш ва навларга ажратиш харажатлари; 
савдо рекламаси харажатлари; 
ташиш, саклаш ва сотишда меъёрлар доирасида ва улардан ортиқча 
товарлар талафотлари; 
идишлар харажатлари; 
мол-мулкни мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш харажатлари; 
меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси харажатлари; 
ҳаво ҳайдагичларни ўрнатиш ва сақлаш. машиналар ва уларнинг 
ҳаракатланадиган қисмлари, туйнуклар, тешиклар ва ҳоказоларни ғов
билан 
ўраб қўйишнинг жорий (нокапитал тусдаги) харажатлари; 
махсус кийим ва махсус пойабзалнинг эскириши; 
махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибдаги ҳимояянинг бошқа 
воситалари, дастурхон ва сочиқлар ҳамда санитария кийимини ювиш, 
тузатиш ва дезинфекдиялаш учун корхоналар, таъмирловчи ва бошқа 
юридик шахсларга ҳақ тўлаш; 
махсус кийим ва пойабзални тозалаш ва тузатиш учун сарфланган 
материаллар қиймати; 
умумий совқатланиш ва савдо ходимларини тиббий курикдан ўтказганлик 
учун тиббий муассасаларга тўланадиган ҳақ,; 
касса хўжалигини юритиш ва тушумни инкассациялаш чикимлари; 
умумий овқатланиш корхоналарида қоғоз ластрўмолчалар, 
дастурхонлар, стакан ва тақсимчалар, бир маротаба фойдаланиладиган 
анжомлар қиймати; 
- сотиш бозорларини ўрганиш харажатлари (маркетинг, реклама 
харажатлари); 


165 
қ юқорида қайд этилмаган сотишга доир бошқа харажатлар. 
Маъмурий харажатларга қуйидагилар киритилади: 
- бошқарув аппарати ходимларига тааллуқли меҳнатга ҳақ тўлаш 
харажатлари; 
- бошқарув аппарати ходимларига тааллуқли ижтимоий суғуртага 
ажратмалар; 
- енгил хизмат автотранспорти ва бошқа микроавтобусларни сақлаш, ёллаш 
ва ижарага олиш харажатлари; 
- хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил 
этиш ва бошқариш харажатлари; 
- бошқарувнинг техник воситалари, алоқа тармоқдари. огоҳлантириш 
воситалари, ҳисоблаш марказлари ва ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлмаган 
бошқа техник бошқарув воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш 
харажатлари; 
- ижара, хизматлар кўрсатгани учун алоқа тармоқларига ҳақ (АТС, мобил, 
йўлдош, пейжинг алоқаси ва Интернет): 
- халқаро ва шаҳарлараро телефон сўзлашгувларига ҳақ тўлаш; 
- маъмурий-бошқарув эҳтиёжпари учун бино ва хоналар ижарасига ҳақ 
тўлаш; 
- маъмурий мақсаддаги асосий воситаларни сақлаш ва таъмирлаш 
харажатлари, шунингдек уларнинг эскириши (амортизацияси); 
- юқори ташкилотлар ва юридик шахслар бирлашмалари: вазирликлар, 
идоралар, уюшмалар, концернлар ва ҳоказоларни сақлашга ажратмалар: 
- ишлаб чиқариш жараёни билан боғланмаган ходимлар ва мол-мулкнинг 
мажбурий ва ихтиёрий суғуртаси харажатлари; 
- бошқарув ходимларининг хизмат сафарлари харажатлари; 
- вакиллик харажатлари; 
- хоналарни бепул бериш харажатлари, умумий овқатланиш корхоналарига 
коммунал хизматлар қийматини тўлаш ва ҳоказо; 
- бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тааллукли бўлмаган, табиатни 
муҳофазаа қилиш мақсадидаги воситаларни сақлаш ва фойдаланиш билан 
боғлиқ, жорий харажатлар, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва 
чиқиндиларнии жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари. 
Бошқа операцион харажатлар қуйидагилардан иборат: 
- ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари, бундан янги 
жорий этилаётган хўжалик юритувчи субъектда ишлашга қабул қилинадиган 
ходимлар мустасно; 
- лойиҳалар ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, шунингдек 
объект ҳузуридаги омборга ташишда юз берган шикасгланиш ва 
носозликларни бартараф этиш харажатларини қоплаш, занглашга қарши 
ҳимоя воситалари нуқсонларини юзага келтирган сабабларни тафтиш 
(ускунани муҳофазалаш) харажатлари ва етказиб бериш ҳамда ишларни 
бажариш шартларини бузган юридик шахслар ҳисобига, камчиликлар, 
шикастланиш ёки зарарлар учун масъул етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик 
юритувчи субъектлар ҳисобига мазкур харажатлар тўланиши мумкин бўлмаган 


166 
даражада амалга ошириладиган шунга ўхшаш бошқа харажатлар; 
- маслаҳат 
ва 
ахборот 
хизматлари 
учун 
тўланадиган 
ҳақлар; 
аудиторлик хизматларига тўланадиган ҳақ.; 
- ўзининг хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлари ва хўжаликларини 
сақлашдан кўриладиган зарарлар; 
—бевосита ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштироки билан 
боғланмаган 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish