«яшил» иш ўринларини яратиш орқали экологик барқарор иқтисодиётга адолатли ўтиш



Download 2,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/85
Sana24.03.2022
Hajmi2,62 Mb.
#508266
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   85
Bog'liq
Яшил иш ўринлари

 
 


29 
II.
СТРАТЕГИЯНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 
 
ХМТ нинг “Яхши келажак учун ишлаш”
21
стратегик мақсадларидан келиб 
чиққан ҳолда, 
Стратегиянинг асосий мақсади бўлиб
санитар-гигиеник 
меъёрларга жавоб берувчи ходимнинг иш ўрнидаги соғлигини ҳимоялаш ва ҳар 
бир иш ўрнида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу хатарларни 
бошқаришга ижтимоий шерикликнинг асосий томонлари – давлат, иш 
берувчилар ва ходимларни жалб қилиш ҳисобланади.
Ушбу стратегиянинг мақсади – барқарор ривожланиш жараёнларида 
касаба уюшмаларининг фаол иштирок этишини, барқарор ишлаб чиқариш ва 
истеъмол моделларининг тизимли ўзгаришларини амалга оширишда, кенг 
миқёсда юқори сифатли иш ўринларини яратишда, ҳозирги ва келажак 
авлоднинг ижтимоий ҳимоясини кенгайтириш, шунингдек, ижтимоий 
интеграциянинг асосий принциплар ва ҳуқуқларни амалга оширишни 
рағбатлантиришдаги аниқ вазифаларини белгилаб бериш.
ХХI асрда инсоният олдида бир қанча муҳим вазифалар турибди. Глобал 
вазифалар ичидан энг муҳими атроф-муҳитга зарарли моддалар чиқарилишини 
камайтириш орқали иқлим ўзгаришларининг хавф солувчи омилларига йўл 
қўймасликдир. Кейинги вазифа иқтисодиётнинг барча соҳаларида (қайта 
тикланадиган энергия манбалари, чиқиндиларни бошқариш, экологик қурилиш 
ва транспорт) энергия самарадорлигини ошириш механизмларини қўллаш 
орқали табиий ресурсларнинг камайиб кетиш хавфини олдини олишдан иборат 
бўлиши керак. Иқтисодий ўсиш, ижтимоий адолат ва атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш асосида барқарор ривожланишни таъминлаш бирдек муҳим вазифага 
айланди. “Яшил” иқтисодиёт ривожланиш тенденциясига айланди ва барқарор 
иқтисодиётнинг рамзи ҳамда келажак авлодлар учун атроф-муҳитни ҳимоя 
қилувчи ривожланган жамият сифатида адолатлилиги билан ажралиб туради, 
шунингдек, одамлар тоифаси ёки давлатларни алоҳида ажратишга йўл 
қўймайди.
“Яшил” иш ўрни экологик таъсирчан, ресурс бўйича самарали ва 
ижтимоий йўналтирилганлиги билан характерланади. Бундан ташқари, иш 
берувчилар ўз офисларини ва иш усулларини янада барқарор, самарали ва 
мураккаб, ўзгарувчан бизнес дунёсига яхши мослаштира оладиган барқарор иш 
жойи стратегияси сифатида белгиланади, ташкилотлар эса харажатларни 
камайтириш, самарадорликни ошириш, ишга қабул қилиш ва ходимлар 
қўнимлилигини таъминлаш, шунингдек атроф-муҳитни ҳимоя қилишдан 
ташқари акциялар қийматини ошириш билан бирга бизнес рентабеллигини ва 
узоқ муддатли рақобатбардошликка эришиши мумкин. Яшил стратегиялар 
уйдан туриб ишлаш, хизмат сафари харажатларини камайтириш йўллари, йўл 
ҳаражатини қисқартирган ҳолда видео анжуманлар ўтказиш, энергия тежаш 
учун табиий ёруғликни ошириш ва шу каби аниқ ва рентабел ўзгаришларга 
асосланган.
21
“Яхши келажак учун ишлаш” меҳнат соҳасининг келажаги масалалари бўйича глобал 
комиссия, ХМТ, 2019 й. 


30 
Меҳнат соҳаси янги кучлар таъсирида ўзгариб бормоқда. Бу ўтиш 
жараёнлари ҳал қилувчи ҳаракатни талаб қилади. Олдинда меҳнат 
фаолиятининг сифатини яхшилаш, танлаш имкониятларини кенгайтириш, 
гендер тафовутларни камайтириш, дунёда тенгсизлик келтирган зарарни 
бартараф этиш ва бошқа кўплаб вазифаларни ҳал этиш учун сон-саноқсиз 
имкониятлар очилади. Бироқ, бунинг ҳеч бири ўз-ўзидан содир бўлмайди. Аниқ 
қарорлар қабул қилмас эканмиз, биз мавжуд тенгсизликлар чуқурлашадиган ва 
ноаниқлик ортиб борадиган дунё томон ҳаракат қиламиз. Технологик ютуқлар 
– сунъий интеллект, автоматика ва робототехника ёрдамида янги иш ўринлари 
яратилади, аммо ушбу ўтиш даврида ишидан айриладиган инсонлар янги 
имкониятлардан фойдаланишга тайёр бўлмасликлари мумкин. Бугун талабга 
жавоб берадиган касбий кўникмалар эртанги иш ўринларига мос келмайди ва 
янги олинган кўникмалар тезда эскириши мумкин. Мамлакатларимиз 
иқтисодиётини “кўкаламзорлаштириш” ишлаб чиқаришнинг барқарор усуллари 
ва тоза технологияларни жорий қилиш ёрдамида миллионлаб иш ўринларини 
яратишга имкон беради. Аммо, мамлакатлар углеродга қарам ва ресурс талаб 
қилувчи тармоқларни қисқартиртириши эвазига айрим иш ўринлари йўқолиб 
боради. Демография соҳасида ҳам бундан кам бўлмаган муҳим ўзгаришлар рўй 
бермоқда. Дунёнинг айрим жойларида ёшларнинг ўсиб бораётганлиги ва 
бошқаларида аҳолининг қариши каби ўзгаришлар сабабли арзон хизмат 
кўрсатиш, инклюзив ва фаол жамиятни яратиш учун янги имкониятлар 
яратилса-да, меҳнат бозорлари ва ижтимоий таъминот тизимларига салбий 
таъсир ўтказиши мумкин. Биз бу ўзгаришлардан фойдаланган ҳолда, янада 
яхши келажакни қуриш ва иқтисодий барқарорликни, тенг имкониятлар ва 
ижтимоий адолатни таъминлаш учун тақдим этилган имкониятлардан 
фойдаланишимиз керак.
“Яшил” иш ўринларини яратиш бўйича ҳаракатлар стратегияси қуйидаги 
стратегик мақсадларга эришишга қаратилган: 

Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнида 

Download 2,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish