Дунёда ҳар йили
18
:
сув орқали юқадиган инфекциялар туфайли уч миллион инсонлар
муддатидан олдин вафот этмоқда;
фақат Ҳиндистоннинг ўзида 5 ёшгача бўлган 700
мингдан ортиқ болалар
диареядан вафот этган;
икки миллион одам уй ичидаги газ ёки электр печкалардан чиққан
тутундан нобуд бўлмоқда. Бу ўлимларнинг қарийб ярми Ҳиндистон ва Хитойда
содир бўлаяпти. Жабрланганлар асосан тоза сувдан фойдаланиш, санитария ва
маиший эҳтиёжлар учун замонавий ёқилғиларга эга бўлмаган камбағал қишлоқ
оилаларининг аёллар ва болаларидир.
Табиий офатлар меҳнаткаш аҳолининг ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳаётига
таъсир кўрсатмоқда. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимлари атроф-
муҳитнинг зарарли таъсирига энг кўп дучор бўлган инсонлар тоифасига киради.
ХМТ ҳисобига кўра
19
, ҳар йили иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар ёки касб
билан боғлиқ касалликлар оқибатида тахминан 2,3 миллион эркак ва аёл ҳалок
бўлиб, ушбу кўрсаткич ҳар куни ўртача 6000 кишини ташкил қилмоқда. Дунё
бўйича ҳар йили тахминан 340 млн ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва
160 млн касб касалликларининг қурбонлари рўйхатга олинади. ХМТ мунтазам
равишда ушбу маълумотларни янгилаб боради, ундаги ўзгаришлар ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сонининг ошиши ва саломатликнинг
ёмонлашишини кўрсатмоқда.
МДҲ мамлакатлари учун ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг
методологик жиҳатдан ҳисобланган сони 11000 ҳолатни ташкил этмоқда.
Таққослаш учун 5850 ҳолат рўйҳатга олинганини кўрсатиш мумкин. Ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг сонини камайтириб кўрсатиш, жумладан,
айрим ҳолларда, ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар ҳақидаги
маълумотларни ҳисобга олмаслик, бу муаммо ҳақида нотўғри тасаввур беради.
ХМТ томонидан қайд этилган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, шу
жумладан ҳалок бўлганлар ва касб касалликлари бўйича статистик
маълумотлар шуни кўрсатадики:
Меҳнаткашлар орасида иш билан боғлиқ ҳолда ўлимни қайд этилиши
асосан касб касалликлари туфайли рўй бермоқда. Фақатгина зарарли
моддаларнинг ўзи йилига 651279 ўлимга олиб келмоқда.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг ниҳоятда юқори даражасини
қурилиш соҳасида қайд этилганини кўришимиз мумкин.
Меҳнаткашлар орасида ёшлар ва қариялар энг заиф қатлам ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатларда аҳолининг қариши кекса ёшдаги ходимлар
сонининг кўпайишини англатади, бу эса алоҳида эътиборни талаб қилади.
18
https://www.un.org/ru/youthink/environment.shtml
19
https://www.ilo.org/moscow/areas-of-work/occupational-safety-and-health/WCMS_249276/lang-
-ru/index.htm
24
Сўнгги
пайтларда
Республикамизда
кўрилаётган
чора-тадбирлар
ходимларнинг саломатлигини баҳолаш билан биргаликда ҳар бир иш жойида
меҳнат шароитларини баҳолашга асосланган ҳолда, мамлакатимизда
профилактика таҳлиллари ва касбий хавфларни бошқариш тизимини яратишга
қаратилган.
Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги
муаммоларни ҳал етиш учун давлат бошқарув органлари (Ўзбекистон
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги), иш берувчилар
уюшмалари (Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси) ва касаба
уюшмалари (Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси) томонидан
интеграциялашган ёндашув ва яқин ҳамкорлик амалга оширилмоқда.
Давлатнинг давлат текшируви ва назорати бошқарув органлари, касаба
уюшмалари ва иш берувчилар билан биргаликдаги ҳаракатлари касбий хавфлар
даражасини камайтиришга қаратилган бўлиб, бу зарарли ва (ёки) хавфли
меҳнат шароитлари билан банд бўлган ходимлар сонининг умумий камайишига
ижобий таъсир кўрсатди.
Айрим ижобий жиҳатларга қарамай, ишлаб чиқариш объектларини
модернизация
қилиш
жараёнлари
долзарблигича
қолмоқда.
Саноат
корхоналарида санитария-техник муаммолар билан боғлиқ вазият деярли
ўзгармаяпти. Кичик бизнес объектларининг ишлаб чиқариш майдонларида
санитария иншоотларининг сони ҳали етарли эмас, бу ерда меҳнаткашлар учун
махсус кийим-бош ва махсус пойабзал билан таъминлаш муаммолари ҳам
мавжуд.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида ходимларнинг меҳнат
шароитлари таҳлили шуни кўрсатадики, зарарли меҳнат шароитларида меҳнат
қилаётганларнинг умумий сони тобора камайиб бормоқда ва 2020-йилдаги
149600 тага қарши 2016-йилда 150928 та даражасида қайд этилган, бу 9 % га
пастдир. Зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган аёллар сони қарийб
ўзгармасдан, 13 % кўрсаткичда қолган
20
.
Бундай
маълумотлар,
бир
томондан,
ташкилотларнинг
асосий
фондларининг жуда ҳам эскириши билан, иккинчи томондан, иқтисодиёт
тармоқларида фаолият юритаётган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
мавжуд бўлган корхоналар билан боғлиқ (тоғ-кон саноати, металлургия
саноати, кимё ва нефт-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги мажмуаси ва ҳоказо).
Меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз
ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишни таъминлашга касаба
уюшмаларининг алоҳида эътибори қаратилиб, меҳнат хавфсизлиги ва
гигиенаси муаммоларини ҳал этиш энг биринчи вазифаларидандир.
Ўтган давр мобайнида касаба уюшма ташкилотлари томонидан 15769 та
корхонада меҳнат муҳофазаси ҳолати ўрганилиб, меҳнат муҳофазаси
қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича иш берувчиларга 9
минг 185 та
тақдимнома киритилди, мавжуд камчиликларнинг 85 фоизи бартараф этилди.
Бу масалалар жамоа шартномаларига ҳам киритилиб, ишлаб чиқаришдаги
20
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси VIII Қурултойи материаллари
25
бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, ходимларнинг
меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган 927750 дан ортиқ меҳнат
муҳофазаси тадбирлари амалга оширилди. Бунинг учун иш берувчилар
449 миллиард 532 миллион 572 минг 695 сўм сарфлаганлар.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни
таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатадики, ижтимоий шериклик, давлат
бошқаруви органларининг назорат фаолияти натижалари бўйича кўрилган
чора-тадбирлар мажмуаси туфайли сўнгги йилларда иш билан боғлиқ ўлим
ҳолатлари сонини камайтиришнинг мавжуд тенденцияси сақланган.
2016-2020-йилларда 1004 та бахтсиз ҳодисалар содир бўлиб, шундан
310 таси ўлим ҳолати, 580 таси оғир, 114 таси енгил ва 68 таси гуруҳли
ҳолатлардир.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг тармоқлар бўйича таҳлили
шуни кўрсатдики, жароҳат олиш бўйича энг хавфлиларга қуйдагилар кирмоқда:
агросаноат мажмуаси, кон-металлургия, машинасозлик, истеъмол товарлари
ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, қурилиш, энергетика, транспорт ва
темир йўл транспорти ходимлари ҳамда транспорт қурувчилари.
Меҳнат шароитининг қониқарсиз ҳолати, зарарли ишлаб чиқариш
омилларининг ходимлар организмига узоқ муддатли таъсири касбий
касалликнинг келиб чиқишига асосий сабаб бўлмоқда.
Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти маълумотларига кўра,
2019 йилда Республикада касб касалликларининг 2054 ҳолати мавжуд бўлиб, бу
2018 йилга нисбатан 121 тага кам (2017 йилда 2332 ҳолат, 2018 йилда
2175 ҳолат). Нозология бўйича касбий касалликлар сифатида силикоз,
силикотуберкулез, пнемокониоз, сурункали бронхит, кохлеар неврит, кимёвий
моддалардан заҳарланиш, вибрация (титраш) касаллииги, сурункали ларингит,
экзоген альвеолит ва ҳоказоларни айтиб ўтишимиз мумкин.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларнинг превентив чораларини кўриш
ҳамда жароҳатларнинг олдини олиш бўйича тегишли ишларни бажариш
мақсадида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалга оширилган
жамоатчилик назорати асосидаги таҳлилий маълумотлар киритиб борилмоқда.
Меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги
юзасидан аттестациядан ўтказиш, аёллар учун хавфсиз меҳнат шароитларини
яратиш, жамоа шартномалари орқали меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини
амалга ошириш, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, меҳнатни муҳофаза
қилишни молиялаштириш ва бошқалар касаба уюшмалари назорати остида.
Касаба уюшма ташкилотлари ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя
қилган ҳолда, ишлаб чиқаришда жароҳатланган ва боқувчисини йўқотган
ходимларнинг оилаларига ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келмоқда, ҳисобот
даврида ушбу кўрсаткич 1116 кишини ташкил қилган.
Жойларда аниқланган қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида
касаба уюшмалари томонидан иш берувчиларга оғзаки ва ёзма таклифлар бериб
келинмоқда, ўқув-семинарлар, тарғибот-тушунтириш ва рағбатлантирувчи
тадбирлар орқали ходимларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
26
Do'stlaringiz bilan baham: |