Эркаклар ва аёлларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ўртасидаги фарқнинг
эркаклар ўртача ойлик иш ҳақига нисбати, %
38,6
36,2
34,5 34,6
2016 й. 2017 й. 2018 й. 2019 й.
2030 йилгача Ўзбекистоннинг даромади ўртачадан юқори бўлган
мамлакатлар қаторидан жой олишида юқори қўшилган қийматга эга иш
ўринларини ташкил этиш муҳим ўрин тутади.
2019 йилда республикада катта ёшдаги ҳар 100 минг кишига 5,7 та банк
муассасаси тўғри келди. Аҳолининг банклардаги омонатлари сони йилдан-
йилга кўпайиб бормоқда, бу эса аҳоли банкларга кўпроқ ишона бошлаганидан
дарак беради, бу эса, ўз навбатида, банк тизимининг ривожланишига
кўмаклашмоқда. Жумладан, 2019 йилда банклардаги аҳоли депозитларининг
100 минг катта ёшдаги аҳолига нисбатан сони 71,2 мингтага етди.
Банк муассасаларининг 100
минг катта ёшдаги аҳолига
нисбатан сони
Банкдаги аҳоли
депозитларининг 100 минг катта
ёшдаги аҳолига нисбатан сони
8,1 7,9
100 408,9
5,7
92 911,8
71 358,0
2017 й. 2018 й. 2019 й. 2017 й. 2018 й. 2019 й.
Ўзбекистон Республикасида миллий БРМга эришишнинг статистик кўрсаткичлари тўпллами
22
1.4. Ўзбекистон Республикасидаги ҳолатнинг қисқача шарҳи.
Ҳудудларда ва Қорақалпоғистон Республикаси мисолида касаба
уюшмалари томонидан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича
амалга оширилган ишлар
Халқаро ҳуқуқий тажриба, замонавий фан, техника ва технология
ютуқлари
асосида
экологик
хавфсизликнинг
мукаммал
тизимини
шакллантириш Ўзбекистон миллий хавфсизлигини таъминлашнинг асосий
шартларидан биридир. Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг стратегик
таркибий қисми бўлиб, Ўзбекистон Республикасида давлат, жамият ва
шахснинг ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим жиҳатидир.
Ўзбекистон, совет давлатидан кейинги даврдаги барча мамлакатлар каби,
энергия ва моддий-интенсив ишлаб чиқариш, эскирган ва ифлослантирувчи
асбоб-ускуна ва технологияларга эга бўлган иқтисодиётни мерос қилиб олди.
Республиканинг экологик сиёсати табиатнинг алоҳида элементларини
муҳофаза қилишдан экосистемаларни умумжаҳон муҳофазасига ўтиш, инсон
яшаш муҳитининг мақбул параметрларини кафолатлашга қаратилган.
Ўзбекистон ҳудудида глобал ва минтақавий иқлим ўзгаришининг
оқибатларини баҳолаш шуни кўрсатадики, 2030 йилга бориб ўртача йиллик
ҳароратнинг ортиш эҳтимоли шимолий зонада 2-3 даражага, республиканинг
жанубий зонасида 1 даражага етади, тоғли ҳудудларда эса камроқ таъсирлар
кутилмоқда. Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик миқдори Фарғона водийсида
5-15% дан республиканинг Шимолий қисмида 15-20 % гача ортиши
кутилмоқда.
Иқлим ўзгариши сув юзасидан буғланиш туфайли 10-15 % га ва
ўсимликлар томонидан транспирация ортиши туфайли 10-20 % га сув
йўқотишларнинг кўпайишига олиб келади, бу эса қайтарилмайдиган сув
сарфининг ўртача 18 % га ортишига олиб келади.
Ўтган 40-45 йил давомида Орол денгизининг сатҳи 22,0 м дан ортиқ, сув
омборининг майдони 3,8 баробардан зиёд пасайди, сув ҳажми 1064 дан 115 км
3
гача, сувнинг шўрлиги 72 г/л гача етди. Орол денгизи амалда “ўлик” денгизга
айланди. Қуриган тубининг майдони 4,2 млн гектарни ташкил этиб, туташ
ҳудудларга қум-туз аэрозолларининг тарқалиши манбаига айланди. Чанг
тарқалиш узунлиги 400 км ва кенглиги 40 км га етиб, чанг бўронларининг
таъсир радиуси 300 км гача бўлмоқда. Ҳар йили бу ерда атмосферага 15 дан
75 миллион тоннагача чанг кўтарилмоқда. 80-йиллар бошидан буён бу ерда
йилига 90 кун давомида шундай бўронлар кузатилмоқда
17
.
Атроф-муҳит – атрофимиздаги нарса ва у бизнинг ривожланишимизга ўз
таъсирини кўрсатади. Атроф-муҳит ҳам бизга хавф туғдириши мумкин.
Ифлосланган ҳаво, сув орқали юқадиган инфекциялар, заҳарли кимёвий
17
Ўзбекистон Республикаси бўйича миллий маърузаси БМТ нинг Европа иқтисодий
комиссияининг “Энергетик хавфсизликни ошириш учун МДҲ аъзоларининг энергия
самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича миллий дастурларнинг синергетик
самарасини ошириш” лойиҳаси доирасида тузилган. Муаллиф: Жамшид Абдусаламов
“Ўзбекэнерго” ДАК
23
моддалар ва табиий офатлар атроф-муҳит инсониятга туғдирадиган
таҳдидларнинг бир қисмидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |