«яшил» иш ўринларини яратиш орқали экологик барқарор иқтисодиётга адолатли ўтиш


 “Яшил” иш ўринларини жорий қилиш бўйича



Download 2,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/85
Sana24.03.2022
Hajmi2,62 Mb.
#508266
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85
Bog'liq
Яшил иш ўринлари

 
1.5. “Яшил” иш ўринларини жорий қилиш бўйича
тармоқ ва ҳудудий дастурлар 
 
“Яшил” иш ўринларини яратиш жараёнида тадбиркорлик ва инновация 
муҳим аҳамият касб этади. Ҳукуматлар, корхоналар, ходимлар ва уларнинг 
ташкилотлари институционал механизмлар ва қабул қилинган бошқа чора-
тадбирлар орқали барқарор “яшил” иқтисодиётнинг шаклланишини 
таъминлашда асосий рол ўйнайди. Халқаро касаба уюшмалари ҳаракати 
вакиллари барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда меҳнаткашлар 
ва касаба уюшмаларининг иштироки зарурлигига эътиборни қаратмоқда.
Унда 
касаба уюшмаларининг барқарор иқтисодий моделга "адолатли ўтиш"ни 
таъминлаш, ижтимоий масъулиятли иқтисодий тараққиётни, ижтимоий 
адолатни ва муносиб меҳнатни рағбатлантиришда муҳим ўрин тутиши ҳақида 
сўз боради. 
Экологик барқарор иқтисодиётга ўтиш корхоналар ва иқтисодиётни 
“жозибадорлиги”да муҳим рол ўйнайдиган янги турдаги иш ўринлари – “яшил” 
иш ўринларининг кўпайишига олиб келди. “Яшил” иш ўринларини аниқлаш ва 
уларни баҳолаш экологик барқарорлик ва меҳнат бозори ўртасидаги ўзаро 
боғлиқликни тушунишга ёрдам берадиган воситадир.
Иқтисодиётнинг энергия таъминотидан тортиб, то чиқиндиларни қайта 
ишлашгача, қишлоқ хўжалиги ва қурилишдан транспортгача бўлган кўплаб 
тармоқларида “яшил” иш ўринлари яратилди. “Яшил” иш ўринлари ва юқори 
технологияли стратегиядан фойдаланиш туфайли энергия, хом ашё ва сув 
истеъмолини, иқтисодиётни углеродли моддалардан халос қилиш ва иссиқхона 
газ чиқиндиларини, ифлосланишнинг ҳар қандай шаклларини ёки ишлаб 
чиқариш чиқиндилари миқдорини камайтиришга, экотизм ва биологик хилма-
хилликни тиклага муваффақ бўлинди.
Дунёда фаолияти шарафли ҳисобланган, бутун жамиятга фойдаси 
тегадиган ва тақлидга лойиқ бўлган миллионлаб касблар мавжуд. Бироқ, 
тармоқлар кесимида ёки ҳудудлар миқёсида бирлашмасдан туриб, бу 
корхоналар ҳақиқий “яшил иш ўринлари”га эришиши мушкул бўлади.
Таклиф этилаётган стратегия яхши иш ҳақи даражаси, хавфсиз меҳнат 
шароити, барқарор бандлик, малака ошириш ва меҳнат пиллапояларидан 
юқорига кўтарилиш истиқболларини кафолатловчи юқори сифатли иш 
ўринлари яратиш ҳамда ёлланма меҳнаткашлар ҳуқуқларига риоя қилишга 
қаратилган.


28 
Ушбу стратегия фақат устувор йўналишларни белгилайди ва қўйилган 
мақсаднинг якуний натижасини кўрсатади. Амалий ишлар ва стратегиянинг 
ижрочилари ўртасидаги ҳамкорликка эришиш учун тармоқлар кесимида ва 
худуд ҳусусиятидан келиб чиқиб, аниқ фаолиятни ўз ичига оладиган тармоқ ва 
ҳудудий дастурларни қабул қилиш керак. 
Стратегиянинг мақсадларига эришиш воситаларидан бири – бу Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари 
Федерацияси, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерацияси ўртасида
2020-2022 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича тузилган Бош 
келишув бўлиб, унда томонларнинг ХМТнинг асос солувчи конвенцияларига 
риоя қилиш мажбуриятини ўз ичига олади.
Бош келишув асосида республикада 100 дан ортиқ тармоқ ва 14 та ҳудудий 
келишувлар, бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда 158 мингдан ортиқ 
жамоа шартномалари тузилган ва амалда қўлланилмоқда. 
Барча жамоа шартномаларида расмий иш билан бандликка кўмаклашиш, 
муносиб иш ҳақи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик, ходимларнинг ҳуқуқий ва 
ижтимоий ҳимояси, хотин-қизлар ва ёшлар учун имтиёзлар, ХМТ 
конвенцияларига риоя қилиш каби муносиб меҳнат элементлари ва бошқалар 
белгиланган.
“2030 йилга қадар “яшил” иш ўринлари яратиш орқали экологик барқарор 
иқтисодиётга адолатли ўтиш касаба уюшмалари стратегияси” қабул 
қилинганидан сўнг "яшил" иш ўринларини яратиш бўйича тармоқ ва ҳудудий 
дастурларни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. 
“Яшил” иш ўринларини яратиш дастури қуйидаги стратегик мақсадларга 
эришишга қаратилган бўлиши керак:

“яшил” иш ўринлари ва адолатли ўтишни, шунингдек, барқарор 
ривожланиш, табиий ресурслар, иқлим ўзгариши ва меҳнат дунёсининг ўзаро 
боғлиқлиги бўйича хабардорликни амалга ошириш йўлларини излаш; 

иқтисодий 
ривожланиш 
жараёнларига 
иқтисодиётнинг 
барча 
тармоқларида кам углерод сарфлаган ҳолда ривожланиш ва ресурсларни тежаб, 
самарали ва экологик тоза технологияларни жорий этиб, муносиб меҳнат 
орқали экологик хавфсиз шароитларга ўтиш учун ечимларни топиш бўйича 
тармоқ, ҳудудий ва ижтимоий мулоқотларда иштирок этиш; 

касаба уюшмалари ҳаракати самарадорлигини ошириш учун тармоқ 
хусусиятидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида экологик масалалар, жумладан, 
иқлим ўзгариши бўйича огоҳликни ошириш, тадқиқотлар ўтказиш, ахборот-
тушунтириш, ўқув ва сиёсий тавсияларини ишлаб чиқиш; 

“яшил” иқтисодиёт доирасида манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик. 
Шу билан бирга, мавжуд иш ўринларини янада барқарор ҳолатга айлантиришни 
ҳисобга олган ҳолда “яшил” иқтисодиёт натижаларини таҳлил қилиш керак;

қабул қилинган экологик мақсадларга риоя қилиш ва иш жойидаги 
меҳнат шароитларини яхшилашнинг ўзига хос тажрибаларини баҳам кўриш; 

экологик тоза ва муносиб иш ўринлари ҳақида хабардорликни ошириш 
мақсадида ахборот-тарғибот қилиш ишларини амалга ошириш. 

Download 2,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish