«яшил» иш ўринларини яратиш орқали экологик барқарор иқтисодиётга адолатли ўтиш


 Экологик барқарор иқтисодиётга ўтиш бўйича



Download 2,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/85
Sana24.03.2022
Hajmi2,62 Mb.
#508266
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85
Bog'liq
Яшил иш ўринлари

1.2. Экологик барқарор иқтисодиётга ўтиш бўйича
халқаро касаба уюшмалари ҳаракатининг сиёсати 
 
Ҳозирги жаҳон ҳамжамияти амалга ошираётган “яшил” иқтисодиётли 
барқарор дунёга ўтиш асосидаги инсониятнинг экологик муаммолари ечимини 
топиш муаммоси, ХМТ маълумотларига кўра 1,5 млрд. киши сонига тенг 
бўлган жаҳондаги ишчи кучининг камида ярмини қамраб олган
12
. Шунинг учун 
ҳам миллионлаб меҳнаткашлар манфаатларига жавоб берадиган экологик 
12
The Green Initiative. https://www.ilo.org/global/about-the ilo/history/centenary/ WCMS_467270 
/langen/index.htm 


14 
сиёсатга ёндашувни ишлаб чиқаётган глобал касаба уюшмалари
13
бу жараёндан 
четда тура олмайди. Бундай сиёсатни ишлаб чиқишда асосий ролни Ҳалқаро 
касаба уюшмалари конфедерацияси (ХКУК) ўз зиммасига олган бўлиб, у
2006 йилдан буён барча анжуманларда экологик масалаларга устувор 
ўринлардан бирини бериб келмоқда. 
Мазкур ташкилотнинг таъсис қурултойи ҳужжатларида атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш асосий вазифалар қаторига киритилган. 
Қурултойда қабул қилинган ХКУК Низомида касаба уюшмалари учун 
экологик муаммоларни ҳал этишнинг аҳамияти эътироф этилган
14
. Жаҳонда 
ўзининг чуқурлиги ва давомийлиги бўйича мисли кўрилмаган глобал 
иқтисодий кризис сабабли миллионлаб ишчилар ўзларининг иш ўринлари ва 
даромад манбаларини йўқотганликлари шароитида, уларнинг манфаатларига 
мос келувчи экологик муаммолар ва уларни ечишга бўлган ёндашувлар -
2010 йил 21 июндан 25 июнгача Ванкувер шаҳри (Канада)да “Инсоният вақти – 
инқироздан глобал адолат сари” шиори остида бўлиб ўтган 2-чи ХКУК 
қурултойида кўриб чиқилди
15
.
Қурултойда 
жаҳондаги меҳнат ҳаракати экологик сиёсатининг асосий 
тамойиллари
шакллантирилди, жумладан: 

жамиятимизнинг ўзига хос трансформацияси сифатида атмосфарада 
глобал ҳароратни 2° C га пасайтиришга имкон берувчи энергетик инқилобни 
қўллаб-қувватлаш; 

ривожланган мамлакатлар учун ўз қобилияти ва масъулиятига мувофиқ 
ҳолда чиқинди газлар ташланишини камайтириш ташаббусини олиш 
зарурлигини асослаш; 

иқлим таъсирининг иш ўринлари ва муносиб меҳнат ўртасидаги 
боғлиқликни тан олиш; 

барқарор жамият ва кам углеродли “яшил” иқтисодиётга ўтиш йўлида 
адолатли ўтишга чорлаш
16

Жаҳон меҳнаткашлар ҳаракатининг экологик сиёсати масалаларини 
муҳокама қилишда яшил иш ўринлари ҳудудини яратиш, кенгайтириш ҳамда 
кам углеродли иқтисодиётга адолатли ўтиш муаммолари муҳокамалар 
марказида бўлди. 
Биринчи муаммони ўрганиш натижасида “яшил” иш ўринларининг 
қуйидаги мезонлари аниқланди: 
13
Жаҳоннинг миллий касаба уюшмаларини бирлаштирувчи Халқаро касаба уюшмалари 
конфедерацияси ва Бутунжаҳон касаба уюшмалари федерацияси, жаҳоннинг тармоқ касаба 
уюшмаларини бирлаштирувчи Глобал касаба уюшмалари федерациялари, шунингдек 
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Касаба уюшмалари маслаҳат 
қўмитаси (ПКК ОЭСР – ИҲРТ КУМҚ). 
14
Internatonal Trade Union Confederation Constitution. https://www.ituccsi.org/IMG/pdf/Const-
ENG_2WC.pdf 
15
Ванкувер шаҳрида Халқаро касба уюшмалари конфедерациясининг 2-чи Бутунжаҳон 
Қурултойининг очилиши. 21.06.2010. http://www.sovprofpskov.ru/ 
16
ХКУК 2-чи Қурултойининг ҳужжатлари. Х-илова. Барқарор ривожланиш ва адолатли 
ўтиш орқали иқлим ўзгариши билан курашиш // perc.ituc-csi.org/ IMG/doc/_2_ 
Kongressa_MKP.doc 


15 

иш ўринлари яратиладиган иқтисодиёт тармоқлари ва ташкилотлари 
томонидан энергия ва ресурслар сарфини камайтириш орқали атроф-муҳитга 
салбий таъсирни камайтириш учун шарт-шароитлар яратиш; 

муносиб меҳнат мезонларига риоя қилиш, яъни етарли иш ҳақи, хавфсиз 
меҳнат шароитлари, барқарор иш билан таъминлаш, хизмат мавқеи ўсишининг 
мақбул истиқболлари ва ходимларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган юқори 
сифатли иш ўринлари яратиш. 
Қурултой иштирокчилари кам углеродли иқтисодиётга адолатли ўтиш 
масаласини кўтарганларида, улар бу ўзгариш нафақат ифлослантирувчи 
тармоқларни босқичма-босқич йўқ қилиш балки, янада тенг ва адолатли 
иқтисодиёт учун янги экологик ишлаб чиқаришлар, инвестициялар ва 
имкониятлар яратиш ҳақида муҳокама олиб борганлар. Иш ўрнини йўқотиш 
муқаррар бўлган тармоқларда ижтимоий шериклар ходимлар учун янги 
имкониятлар очадиган ва таркибий ўзгаришларни фаол шакллантирадиган 
мажбурий ўтиш режалари ва стратегияларини ишлаб чиқишлари керак. Касаба 
уюшмаларининг вазифаси инвестицияларни рағбатлантирадиган, барқарор 
ривожланиш учун тармоқларни шакллантирадиган ва муносиб меҳнатни 
таъминлайдиган мулоқотнинг бир қисми бўлишдир.
Бундан ташқари, ўтиш босқичида хусусий уй-жой мулкдорлари 
ширкатлари ва компаниялар учун энергия сарф-харажатлари ҳамёнбоп бўлиб 
қолишини таъминлаш лозим.
Асосий оғирлик жуда кам даромадли уй 
хўжаликлари ва энергия талаб қиладиган ишлаб чиқаришларга босимни 
ҳисобга олган ҳолда тақсимланиши керак. Қурултой ҳужжатларида 
инсониятнинг замонавий экологик муаммоларига сабаб бўлувчи омиллар, 
уларнинг оғирлигини енгиллаштирадиган ҳаракатлар ва уларни амалга ошириш 
бўйича ХКУК нинг ҳаракат режаси белгиланди. Қурултой, экологик инқироз 
миллионлаб кишилар учун муносиб ҳаёт ва иш ўринларини таъминлай 
олмайдиган ижтимоий адолатсиз, экологик заиф ва иқтисодий самарасиз 
моделдан келиб чиқадиган илдизларга эга эканлигини тан олди. Ушбу модель 
экологик таназзул ҳисобига бойлик ҳосил қилади ва номақбул тенгсизликни 
келтириб чиқаради. Надо убраь из русского тоже 
Жаҳондаги сиёсий жараён иштирокчиларининг экологик инқироз 
оғирлигини енгиллаштириши мумкин бўлган ҳаракатлари сифатида Қурултой 
қуйидагиларни аниқлади: 

ишлаб чиқилаётган давлат ва халқаро сиёсатга иқлим ўзгаришига қарши 
курашда ижтимоий ўлчов ва бандлик ўлчови, шу жумладан касаба 
уюшмаларининг секторлар, миллий ва халқаро даражада иш ўринларига 
адолатли ўтиш бўйича режа ва чора-тадбирларни амалга оширишга тўлиқ ва 
қонуний жалб этилишининг тўлақонли эътиборга олиниши учун ХКУК 
томонидан БМТнинг Атроф-муҳит дастури, ХМТ ва Иш берувчиларнинг 
халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда чоп этилган маърузада кўрсатилган 
“яшил” иш ўринларини яратиш ғоясини киритиш; 

давлат мансабдор шахслари ва кенг жамоатчилик ўртасида “яшил” иш 
ўринларини яратиш орқали экологик барқарор иқтисодиётга адолатли ўтиш 
чораларининг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш; 


16 

иқлим ўзгариши бўйича адолатли ва мажбурий халқаро шартнома тузиш 
ва иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва қазиб олинадиган 
ёқилғиларга қарамликни камайтириш, халқ турмуш даражасини яхшилаш, 
ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини хавф остига қўймасдан ва давлат 
бюджетига ортиқча босим ўтказмасдан экологик барқарор иқтисодиётга 
адолатли ўтиш учун сиёсий асос яратиш. Ривожланган мамлакатлар иқлим 
ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш масалаларида ҳам 
ўзларининг худудидаги чиқинди газлари миқдорини сезиларли камайтириш, 
ҳам ривожланаётган давлатлар томонидан умумий, аммо алоҳида тақсимланган 
жавобгарлик ва тегишли имкониятлар тамойилига мувофиқ ҳолда қабул 
қилиниши лозим бўлган чораларни тўғри молиялаштириш ёрдамида ташаббус 
кўрсатиш;

БМТ 2013-йилдан 2017-йилгача бўлган даврда ривожланаётган 
мамлакатларнинг тўғри мослашуви учун зарур деб ҳисоблаган давлат 
маблағларидан 85 миллиард доллар ажратиш ва давлат томонидан 
молиялаштириш “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш учун жалб қилиниши 
кераклиги ҳамда молиялаштиришнинг инновацион манбалари ҳисобга 
олиниши керак. Бундан ташқари, иқтисодиётни “жозибадорлигини” ошириш 
учун меҳнат стандартлари ва экологик барқарорлик стандартларига жавоб 
берадиган хусусий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш зарур.
Қурултойда таъкидланишича, экологик муаммоларни юмшатишга олиб 
келувчи сиёсий ҳаракатларни амалга ошириш бўйича ХКУК ташкилотлари 
учун белгилаб берган дастур ўз ичига қуйидаги тадбирларни олиши керак: 

барқарор глобал ривожланиш моделини ҳимоя қилиш, “яшил” иш 
ўринларини яратиш, иқлим ўзгариши ва касаба уюшмаларининг аҳамияти 
юқори бўлиши зарурлиги; 

иқлим ўзгариши бўйича “БМТ нинг иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги 
Ҳадли конвенцияси” доирасидаги адолатли, мақсадга мувофиқ ва мажбурий 
шартномага кўра адолатли ўтиш учун сиёсий асосни қабул қилиш бўйича 
ишларни давом эттириш; 

миллий даражадаги сиёсий ва ижтимоий мулоқотда иштирок этиш ва 
кам углеродли, “яшил” ва муносиб меҳнат фаолиятига ўтиш учун ечимларни 
топишга ҳисса қўшиш; 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури ва ХМТ 
билан “Яшил иқтисодиёт ташаббуси” доирасида ҳамкорликни давом эттириш, 
хусусан, мавжуд иш ўринларини янада барқарор иш ўринларига айлантириш 
воситаларини таҳлил қилиш ҳамда жаҳоннинг барча минтақаларида ва 
тармоқларида мазкур мақсад билан бошқа ташаббусларни ривожлантиришга 
ҳисса қўшиш. 
2014-йил 18-майдан 23-майгача Берлинда “Меҳнаткашлар таъсирини 
мустаҳкамлаш” шиори остида ўтказилган ХКУК нинг 3-Жаҳон Қурултойида 
касаба уюшмаси экологик сиёсатини ишлаб чиқишда муҳим қадам қўйилди. 
Қурултой иши учта глобал йўналишда амалга оширилди: касаба уюшмаси 
аъзолигининг ўсиши, ижтимоий таъминот ва “яшил” иқтисодиёт ҳамда касаба 
уюшмаси ҳуқуқларини амалга ошириш. Қурултой ҳужжатларида дунёнинг 


17 
сиёсий жараёни иштирокчиларининг экологик муаммоларни самарали тартибга 
солиш борасидаги ҳаракатлари ва уларни ХКУК ташкилотларидан қўллаб-
қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги таклифлар акс эттирилган.
Жаҳондаги сиёсий жараён иштирокчилари томонидан экологик 
муаммоларни самарали тартибга солиш тамойиллари сифатида қуйидаги 
тамойиллар белгиланди: 

ижтимоий 
ҳимоя 
кафолатлари 
ва 
экологик 
кўникмаларини 
ривожлантириш орқали иш жойидан миллий даражагача ижтимоий мулоқотга 
асосланган “адолатли ўтиш”; 

ҳукуматлар ва иш берувчиларнинг ҳаракатларини тартибга соладиган 
ХМТ стандарти; 

меҳнаткашларнинг шахсий сармояси иқтисодиётнинг реал секторига, шу 
жумладан ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш. 
Қурултой ҳужжатларида ХКУК ташкилотлари томонидан 

Download 2,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish