ЧИНОЗ ТУМАНИ ХТБ ГА ҚАРАШЛИ 8-МАКТАБ
ЧИНОЗ ТУМАНИ ХТБГА ҚАРАШЛИ 15-МАКТАБ
ЧИРЧИҚ ШАҲАР ХТБ ГА ҚАРАШЛИ 9-МАКТАБ
ЧИРЧИҚ ШАҲАР ХТБ ГА ҚАРАШЛИ 25-МАKТАБ
ЧИРЧИҚ ШАҲАР ХТБ ГА ҚАРАШЛИ 8-МАKТАБ
ЧИРЧИҚ ШАҲАР ХТБ ГА ҚАРАШЛИ 15-МАKТАБ
ЧИРЧИҚ ШАҲАР ХТБ ГА ҚАРАШЛИ 2-МАKТАБ
ХТБ га қарашли мактаблар
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ПЕДАГОГИКА ВА МЕНЕЖМЕНТ КАФЕДРАСДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛ ХАРИТАСИ
Педагогика ва менежмент кафедрасида илмий ҳамкорлик йўналишлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилди.
Кафедра профессор ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида илмий тадқиқот институтлар, илмий марказлар ва таянч олий таълим муассасалари билан илмий ҳамкорликни кучайтириш, илмий тадқиқот олиб бориш лаёқатига эга ўқитувчиларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилинди. Бунда “Педагогика ва менежмент” кафедрасининг замонавий педагоgика таълим кластери ва таълим ммуассасаларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари, умумий ўрта таълим, мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятини такомиллаштиришга оид Акбар Намозович Расуловнинг “Замонавий таълим кластери шароитида иқтисодиёт билим асослари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, Дилафруз Муҳиддиновна Исмоилованинг “Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида бўлажак тарбия иши педагогларини тайёрлаш тизими механизмларини такомиллаштириш”, Аширбек Мустафайевич Суяровнинг “Замонавий таълим кластери шароитида маркетинг асослари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, Сайёра Нодирбек қизи Жамолдинованинг “Bo’lajak o’qituvchilarni konfliktologik madaniyatni rivojlantirish mehanizmlarini takomillashtirish”, Дилобод Алимжановна Халматова “Дарсдан ташқари таълим жараёнида ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш“, Шахноза Мирзааҳмадовна Мирзараҳмонова “Дуал таълим асосидаўқувчиларни касб- ҳунарга йўналтиришнинг дидактик тизими” каби илмий тадқиқот ишларини мисол қилибкурсатиш мумкин. Бундан ташкари кафедрада, инновацион таълим кластери бўйича ўттиздан ортиқ ўқитувчилар илмий тадқиқот йўналишида изланишлар олиб боришмоқда. Кафедра жамоаси “Ҳаракатлар стратегиясида” белгиланган устувор йўналиш ва вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда ҳаётга татбиқ этилишида салмоқли ишларни амалга оширмоқда.
Янги Ўзбекистон шароитида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан талабаларni маънавий маърифий тарбиялашда бой миллий маданият, тарихий анъаналар, одатлар ва умумбашарий қадриятларига асосланган педагогик жараёнлари “Таълим–фан-амалиёт” интеграцияси асосида амалга ошириш, илғор ривожланган давлатлар билан ҳамкорлигида мутахасислар тайёрлаш, илмий тадқиқот ишлари олиб бориш асосида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш муаммолари ечимига оид Россия, АҚШ, Италия, Франция мамлакатлари педагогик олимлариning таълим-тарбия тараққиётига оид асарларини qiyosiy taqqoslash асосида ушбу фаолиятни такомиллаштириш, педагогика фанининг асосий мақсади ва вазифалари, таълим тарбия жараёнларини илмий ва амалий аҳамиятини талабалар онгига етказиш jarayonlarini амалга оширмоқдалар.
Кафедра профессор-ўқитувчилари халқаро илмий анжуманларда фаол иштирок этиб келмоқдалар. Ушбу ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Навоий давлат педагогика институти ижтимоий фанлар кафедраси “Замонавий методология контекстида ислом илмий маданий ва фалсафий мероси” мавзусидаги Халқаро илмий конференция ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти “Янги Ўзбекистонда педагогиk таълим инновацион кластерини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий амалий анжуманларда иштирок этдилар.
“Педагогика ва менежмент” кафедрасида профессор-ўқитувчилари ушбу ўқув йилида хориж журналларида 40 та, Ўзбекистон Республика ОАК журналларида 30 та, республика миқёсидаги конференsiyaларда 10 та, 7 та ўқув қўлланма, 2 та монографиялар нашр этилди.
2021-2022-ўқув йилида кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан 45 та маҳорат дарслари ўтказилган. Ушбу машғулотларда талабаларнинг пухта билим олиши, етук мутахассисга айланиши учун замон андозаларига мос бўлган таълим-тарбия жараёнлари амалга оширилган.
Педагогика назарияси ва амалиётини такомиллаштириш борасида Чирчиқ шаҳар 2,9,8,25,15-умумий ўрта таълим мактаблари, Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 8,15-умумий ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорликда илмий-педагогик кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиш, замонавий фан-теҳника янгиликларини амалётда жорий қилиш, узлуксиз педагогик таълим тизимида талабалар томонидан ўзлаштирилган педагогик билимларини мустаҳкамлаш, тажрибаларининг ўзлаштирилишини таъминлаш, касбий кўникма ва малакаларни ривожлантириш, уларни касбий фаолиятга йўналтириш, таълим-тарбия жараёнидаги муаммоларни ўрганиш, педагогик илмий-тадқиқот ишларини олиб боориш, яратилган ўқув-услубий қўлланма, электрон дарсликларни амлиётга тадбиқ қилиш, амалга оширилаётган илмий тадқиқотларнинг тажриба-синов ишларини ҳамкорлик мактаблар амалиётида синовдан ўтказиш каби вазифаларni амалга ошириш жараёнида талабаларда педагогик амалёт ўташ, мактаб ўқитувчилари билан мунтазам ишлаш, улардаn янги педагогик технологиялар ва методларни ўрганиш, амалиётга жорий eтиш, ўқув фанларини ўқитиш методларини профессор-ўқитувчиларнинг кўрсатмалари асосида такомиллаштириш самарадорлиги оширилган.
Бу борада талабалар, ёш ўқитувчиларнинг умумий ўрта таълим мактабларига муваффақиятли адаптация жараёнини таъминлаш ишларининг механизми ишлаб чиқилган. “Педагогика ва менежмент” кафедраси прафессор ўқитувчилари томонидан “Дунё динларида инсонийлик”, “Педагогик таълимнинг инновацион кластери” доирасида ўтказилган илмий-амалий семинар, маҳорат дарслари, тарбия соатлари амалга оширилди. Кафедранинг профессор-ўқитувчиларига педагогика ва психология, мактаб менежменти йўналишларида “Устоз шогирд” анъаналари асосида хориж ва республика журналлардиа 50 дан ортиқ мақолалар нашр этилди.
“Педагогика ва психология”, “Мактаб менежменти” йўналишларида 35 нафардан ортиқ талабалар Республика фан олимпиадалари иштирок этишига тайёрланди.
Педагогика ва психология таълим йўналишида кафедранинг катtа ўқитувчиси С.М.Абдухамидов ва 4-курс талабаси С.Турсунбоев томонидан “Ота-она ва фарзанд муносабати тарбия жараёнидаги муҳим педагогик-психологик жараёнлар” мавзусида Бинар дарси ташкил этилди.
Кафедранинг профессор-ўқитувчилари талаба ёшларнинг маданий-маърифий, бадиий-ижодий, ижтимоий иқтисодий, интеллектуал дунёқараши, тафаккури Янги Ўзбекистоннинг истиқболини, жаҳон ҳамжамиятдаги муносабатлар мавқеини янада такомиллаштиришга ўз ҳиссаларини қўшган ҳолда атроф-мухитда содир бўлаётган воқеа-ходисаларга тийрак қараш, уларни янгича идрок этиш, янгича сиёсат, иқтисодий, маънавий мезонлар, янги жамият барпо этиш жараёнида инсонга ва жамиятга, бутун борлиққа муносабатни ўзгартириш, ижтимоий онгни янгилаш кабилар таълим-тарбия жараёнидан муҳим ўрiн эгаллаgan.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари амалга оширилган. Ушбу жараёнда дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиш, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият” ва бошқа таҳдидларга қарши самарали кураш олиб бориш ишларини олиб бориш ташкил этилган.
Ёшлар таълим-тарбиясида оила, маҳалла, жамоатчиликнинг ўрни беқиёс. hар бир хонадондаги муҳит, фарзандлар ва ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабат, тарбия тизими болаларда ҳаётга дастлабkи қарашларини шакллантиришда муҳим омилдир. Шу маънода, кафедра профессор-ўқитувчилари оилаларда соғлом муҳитни қарор топдириш, ёшлар онгу қалбига миллий менталитетимиз, азалий маънавий-аҳлоқий қадриятларимизни сингдириш билан бирга талабалар турар жойи, хусусий хонадонларда, ижарада истиқомат қилувчилар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ва ахлоқий-тарбиявий ишлар жараёнида уларга халқимизнинг тарихий мероси, урф –одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, улар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишга доир тадбирлар, учрашувлар ўтказилган.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференсиядаги ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувидаги нутқини ўрганиш бўйича “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” мавзуларида мустақиллик дарслари, ҳамда “Олий таълим муассасасининг одоб-ахлоқ қоидалари” мавзусида 2-3-4-курс талабаларига ўқув машғулотlari ташкил этилган.
Kafedrada mамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг кенг қатламларига етказишга қаратилган ни “Янги Ўзбекистон, янгича дунёқараш” тарғибот тадбирлари амалга оширлган.
Шунингдек, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиш, диний eкстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият” ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга доир тадбирлар “Биз “оммавий маданият”га қаршимиз” мавзусида Чирчиқ шаҳар 11-сонли умумтаълим мактабда “Тириклик олий неъмат” мавзуларида “Тарбия” дарслари ташкил этилди.
Олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Ислоҳатлар билимдони” кенг тармоқли республика илмий-маърифий кўрик-танловида Д.Исмоилова “Энг яхши гуруҳ мураббийси” номинацияси бўйича 2-ўринни егаллаган.
Кафедра профессор-ўқитувчилари Абдуҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон,
Абдурауф Фитрат, Муҳаммадшариф Сўфизода,Садриддин Айний, Абдуқодир Шакурий, Исъҳоқжон Ибрат,Камолиддин Хусайн Воиз Кошифий,
Жалолиддин Румий, Абу Мансур ал Мотурудий асарларини “Педагогика назарияси ва тарихи”, “Оила педагогикаси”, “Педагогик маҳорат”, “Педагогик конфликтология”, “Ижтимоий педагогика”, “Тарбиявий ишлар методикаси”, “Халқ педагогикаси”, “Қиёсий педагогика” фанларини чуқур ўрганиш, cлайдлар тайёрлаш, тақдимотлар ўтказиш асосида талабаларнинг маънавий –марифий билимларини ривожлантиришда фаол қатнашмоқдалар.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки Янги Ўзбекистоннинг бугунги ривожланиш босқичида кафедра профессор-ўқитувчилари илмий тадқиқот, илмий –методик, тажрибаlarning ўзаро узвий ва узлуксиз алоқасини таъминлаш ҳар томонлама Yangi O’zbekiston taraqqiyotiga pedagogik ta’lim strategiyasini сифат ва самарадор бўлишига алоҳида аҳамият бериб келмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |