8
Уруш 1775 йил бахорда бошланди. Мустамлака ахолиси
ватанпарварлар (виглар) ва аксилинқилобчилар (лоялистлар)га бўлинди. Шу
сабабли қирол қўшинларига қарши харакатлар билан бир вақтда виглар ва
лоялистлар ўртасида фуқаролик уруши бошланди.
Лоялистлар Англия
мустамлакачиларининг мамлакат ичидаги бош таянчи эди.
1775 йил майда Филадельфия (Пенсильвания)да иккинчи Континентал
Конгресс очилди. Унда плантаторлар ва йирик буржуазия вакиллари
иштирок этди. Улар:
1) мустамлакаларни Англиядан ажратишни талаб қилдилар;
2) ўз армиясини тан олдилар ва виржиниялик бой плантатор Жорж
Вашингтон (1732-1799)ни бош қўмондон этиб тайинладилар.
1776 йил 4 июлда Конгресс Мустақиллик декларациясини қабул
қилди. Унда мустамлакалар Америка қўшма Штатларига бирлашиб, «эркин
ва мустақил давлатлар» хисобланиши эълон қилинди. Мустақиллик
декларациясининг бош муаллифи виржиниялик плантатор ва адвокат Томас
Жефферсон (1743-1826) эди.
қирол армияси 29 мингга яқин ѐлланган немис аскарларидан иборат
эди. Тахминан 30 минг кишилик қирол армияси ва флоти Вашингтоннинг 18
минг кишилик яхши қуролланмаган қўшинига қарши турарди.
Бироқ 1777 йил 17 октябрда Саратога (Нью-Йорк) яқинида бўлган
асосий жангда генерал Бургайн бошчилигидаги қирол қўшинлари
мағлубиятга учради. Бу ғалаба урушга Франция ва Испания қўшилишига
туртки берди.
Урушга Франция ва Испанияни тортиш
учун Конгресс Европага
Бенжамен Франклинни юборди. Франция (Людовик XVI) ва Испания
Америкада қўлдан чиқарилган мулкларни қайтариб олиш учун Америка
мустамлакалари Англиядан ажралиб чиқишидан фойдаланмоқчи бўлди.
Саратогадаги жангдан кейин Франция АқШнинг мустақиллигини тан олди ва
1778 йил 6 февралда иттифоқ ва савдо битимлари тузди. Тез орада Испания
билан хам иттифоқ тузилди. Америкага француз қўшинлари ва харбий
кемалари юборилди. Бунинг натижасида Англиянинг денгиздаги ахволи
ѐмонлашди.
Англия қироли Екатерина II га мустамлакаларда қўзғолонни бостириш
учун рус қўшинларини беришни илтимос қилди, бироқ
чор хукумати бунга
рад жавобини берди. Шу сабабли Екатерина II 1780 йилда бошқа
хукуматларга қуролли бетарафлик тўғрисидаги декларацияни юборди. АқШ
Конгресси бу Декларацияда илгари сурилган принципларга қўшилишини
эълон қилди. Бироқ Екатерина II монархия хокимияти принципини
бузмаслик ва инқилоб билан муросага келишга йўл қўймаслик учун АқШ
суверенитетини тан олмади. Лекин Россиянинг бетарафлиги Англия
мағлубиятга учраши ва АқШ мустақилликни қўлга киритишига имконият
яратди.
1781 йил 19 октябрда қирол қўшинлари таслим бўлди. 1783 йил 3
сентябрда Версалда тинчлик шартномалари имзоланди.
9
1. АқШ мустақил давлат сифатида тан олинди.
2. Аллегандан Миссисипигача бўлган худуд АқШнинг худудий
чегараларига киритилди.
3. Испания Флорида ва Менорка оролини қайтариб олди.
4. Франция Сенегал хамда Вест-Индиядаги
баъзи бир кичик ороллар
билан қаноатланди.
4-савол
1781 йилда Конгресс АқШнинг биринчи конституцияси –
«Конфедерация моддалари»ни қабул қилди. Бу конституция айрим
штатларнинг тўла мустақиллигини сақлаб қолди. Марказий хукумат амалда
мавжуд эмас эди.
1787 йил Конституцияси.
1787 йил майда Конвент мажлиси очилди. 55 аъзодан 20 таси
плантаторлар, 23 таси банкир, савдогар,
саноатчилар, 10 таси адвокатлар,
иккитаси шифокор ва ўқитувчи эди. Бирорта хам фермер, хунарманд ѐки
ишчи йўқ эди. Конституцияга биноан:
1) иттифоқ давлати ѐки федерал давлат ташкил этиларди, бироқ
штатлар кенг ўзини ўзи бошқариш ва ўз алохида конституцияларини сақлаб
қоларди;
2) қонунчилик хокимияти Конгрессга (вакиллар палатаси ва Сенатга)
бериларди:
а) Сенат – 6 йилга сайланади, хар бир штатдан иккитадан депутат –
100 депутат;
в) қонун қабул қилиниши учун уни иккала палата маъқуллаши лозим;
3) ижро этувчи хокимият сайлаб қўйиладиган президентга қуйидаги
ваколатлар билан бериларди:
а) фақат ўзининг олдида жавоб берадиган вазирларни тайинлайди;
б) қуролли кучларнинг бош қўмондони хисобланади;
в) агар қонунни Конгресс аъзоларининг учдан икки қисми
маъқулламаган бўлса, президент унга вето қўйиши мумкин;
4) АқШ Олий судини умрбод тайинланадиган
судьялардан таркиб
топтиради. Олий суд қонунларни конституцияга зид деб топса, уларни бекор
қилиши мумкин (Конституциявий суд функциялари).
Бироқ конституция демократик хусусиятга эга эмасди:
- хабашлар қуллиги қонунийлаштирилди, АқШга хабаш қулларни
олиб кириш 20 йил олдин рухсат этиларди;
- хиндулар ўз ерларидан фойдаланиш хуқуқига эга эмасди ва улар
АқШ фуқаролари хисобланмасди;
- сўз, матбуот, виждон, йиғилишлар ўтказиш эркинлиги тилга
олинмаган эди;
- майда фермерлар, ишчилар, қашшоқ хунармандлар сайлов хуқуқидан
махрум бўлиб қолди;
- аѐллар хам хеч қандай хуқуқларга эга эмасди.
10
1789 йилда Конгресс сайланди. АқШнинг биринчи президенти этиб
Жорж Вашингтон сайланди.
1791 йилда Конгресс конституцияга ўнта тузатиш киритишга мажбур
бўлди:
1) сўз, матбуот эркинлиги;
2) йиғилишлар ўтказиш ва петициялар бериш хуқуқи;
3)
шахс ва турар жой дахлсизлиги;
4) нохарбий ахоли учун жиноят ишлари бўйича холислар судининг
жорий этилиши;
5) умумий давлат динини жорий этишнинг тақиқланиши;
6) халқ хабаш қуллар ва хиндуларга қарши қурол тақиб юришга хақли;
7) хусусий мулкнинг дахлсизлиги.
Бу тузатишлар АқШ тарихидан «Хуқуқлар хақидаги билл» деган ном
билан ўрин олди. У халққа нисбатан зўрлик ишлатилишини қийинлаштирар
ва мехнаткашларнинг ўз хуқуқлари учун курашини енгиллаштирар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: