6
берувчи йирик мулкдорлар – аристократларга қарашли эди. Бироқ мустақил
фермерлар хам бор эди.
Шимолда – Янги Англияда (Нью-Гемпшир, Массачусетс, Коннектикут
ва Рой-Айленд) хунармандлар ва мануфактуралар кўп эди. Кўпчилик ахоли
балиқчилик ва денгизчилик билан шуғулланарди.
Англия
мустамлакалар
билан
савдо
қилиш
хуқуқини
монополиялаштирган эди. Мустамлакалардан Англияга кўп миқдорда мўйна,
тамаки, индиго, балиқ, ѐғоч ва темир олиб чиқиб кетиларди.
Барча колонияларга хос умумий
жихат шундан иборат эдики,
дастлабки капитални жамғариш ва капиталистик ишлаб чиқариш
муносабатларининг ривожланиш жараѐни жадал суръатларда давом этарди
(эксплуатациянинг феодал шакллари ва қулдорлик билан уйғунликда).
қул савдоси дастлабки капитал жамғаришнинг энг қулай усули эди.
қуллар эксплуатацияга чидаѐлмай плантациялардан қочиб кетар ѐки қўзғолон
кўтарарди. Зиддиятлар оқ танли ахоли орасида хам кучайиб борарди.
Аристократлар ижарачилардан кўп миқдорда рента ундирар, майда
фермерларни қаттиқ эксплуатация қиларди. Шахарнинг қашшоқ ахолиси ва
ижарачилар ғарбга кетиб, мустақил фермерга айланишга харакат қилардилар.
қуролли кўчманчилар – «скваттерлар» («Оқ бўрилар») ғарбга келиб, бу ерда
манзилгохлар барпо этдилар ва хиндуларнинг
ерларини босиб ола
бошладилар.
Мустамлакалар бошқаруви Англия хукуматининг қўлида эди. қирол
аксарият мустамлакаларнинг губернаторларини тайинларди. Губернаторлар
хузурида кенгашлар (хукуматлар) ва қуйи палаталар мавжуд бўлиб, уларнинг
аъзолари бой мулкдорлар томонидан юксак мулкий мавқе асосида
сайланарди. Англия парламентида мустамлакалар ўз вакилларига эга эмасди.
Англия хукумати мустамлакаларга тегишли фармонларни уларнинг
розилигисиз чиқариш хуқуқига эга эди.
Губернаторлар ва мулкдор аристократларнинг ўзбошимчалиги
фермерлар
ва
хунармандларнинг
қўзғолонларига
сабаб
бўларди.
қўзғолончилар сиѐсий хуқуқлар бериш, мустамлакаларнинг ўзини ўзи
бошқарувини
кенгайтириш, губернаторлар хокимиятини чеклаш, эркин
ташқи савдога рухсат беришни талаб қилардилар.
Мустамлакалар худудида Америка буржуазияси шаклланиши учун
барча шарт-шароитлар юзага келди:
- худудларнинг бирлиги (Жануб ва Шимол ўртасида мавжуд тафовутга
қарамай);
- иқтисодий хаѐтнинг бирлиги;
- тилнинг бирлиги (инглиз тили).
Мустамлакалар ва Англия ўртасидаги қарама-қаршиликлар:
1) хабашларнинг қўзғолонларига;
2) майда фермерларнинг қўзғолонларига;
7
3) хунармандлар ва фермерлар сиѐсий хуқуқлар
берилиши ва
мустамлакалар ўзини ўзи бошқаришини талаб қилиши озодлик урушига
сабаб бўлди.
Мустамлакаларда ўз зиѐлилари – адвокатлар, шифокорлар,
журналистлар пайдо бўлди. Уларнинг орасида инсон хуқуқлари ғояларини
илгари сурувчилар хам бор эди. Бундай зиѐлиларнинг энг машхури файласуф
ва олим Бенжамен Франклин эди. Унинг қарашлари:
1) капиталистик
тадбиркорликни ривожлантириш;
2) мустамлакаларнинг ўзини ўзи бошқаришини кенгайтириш;
3) сўнгра уларни Англиядан ажратиш;
4) истилочилик урушларига чек қўйиш;
5) қулчиликка бархам бериш ва х.к.
Do'stlaringiz bilan baham: